Ўзбекистон ре
2 1 Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва касбий профессионаллигини
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-мавзу: Педагогик фаолият ва педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари Профессионал ўқитувчи шахси, унинг инновацион педагогик фаолияти ва унга қўйиладиган талаблар, педагогик маҳорати. Педагогик маҳоратнинг асосий омиллари ва таркибий қисмлари. 2-мавзу: Ўқитувчининг инновацион фаолияти Инновацион фаолият тушунчаси. Инновацияни педагог фаолиятида тутган ўрни, аҳамияти. Инновацион фаолият педагог профессионалигининг асоси. Педагог инновацион фаолиятининг функциялари, босқичлари, шакллари. Педагогнинг инновацион фаолиятига қўйиладиган талаблар. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-мавзу: Педагогнинг профессионал бошқарув маҳорати ва ижодкорлиги Педагогнинг профессионал бошқарув маҳорати, техникаси, услублари. Педагогик фаолиятда актёрлик ва режиссёрлик элементларидан фойдаланиш. Педагогик ижодкорлик. 2-мавзу: Педагогнинг инновацион фаолиятида касбий профессионаллик ва педагогик техника Педагогнинг инновацион фаолиятида касбий профессионаллик ва унинг таркибий қисмлари. Педагогнинг касбий профессиналлиги мазмуни ва уни инновацион фаолиятда намоён бўлиши. Педагогик техника ҳақида тушунча. Ўқитувчи фаолиятида педагогик техниканинг аҳамияти. Педагогик техниканинг асосий компонентлари. Педагогик техникани шакллантириш йўллари. 3-мавзу: Педагогик деонтология. Онлайн дарсларни ташкил этиш ва ўтказишда педагогнинг касбий профессионаллиги Педагогик деонтология, педагогик бошқарув ва ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарали ташкил этиш, касбий профессионаллигини оширишнинг асосий шакли. Онлайн дарсларни ташкил этиш ва ўтказишда педагогнинг касбий профессионаллигининг ўзига хослиги. Онлайн дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш методикаси. ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади: - маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш); - давра суҳбатлари (кўрилаётган лойиҳа ечимлари бўйича таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар чиқариш); - баҳс ва мунозаралар (лойиҳалар ечими бўйича далиллар ва асосли аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш). II.НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 1-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ВА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ (2 СОАТ) Режа: Профессионал ўқитувчи шахси, унинг инновацион педагогик фаолияти ва унга қўйиладиган талаблар, педагогик маҳорати. Педагогик маҳоратнинг асосий омиллари ва таркибий қисмлари. Таянч сўзлар: ўқитувчи, педагогик фаолият, ўқитувчи вазифалари, ўқитувчига қуйиладиган талаблар, инновацион педагогик фаолият, педагогик маҳорат. Профессионал ўқитувчи шахси, унинг инновацион педагогик фаолияти ва унга қўйиладиган талаблар, педагогик маҳорати. Ўқитувчи – тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, давлат ва нодавлат мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида ишлайдиган, таълим ва тарбия жараёнига раҳбарлик қиладиган, ўқув, илмий, услубий, ўқув, ташкилий ва раҳбарлик фаолиятини амалга оширадиган педагог-мутахассис. Ўқитувчи педагогик фаолиятининг асосий принсиплари Ўқитувчи педагогик фаолиятининг асосий принсиплари қуйидагилардир: ўқув ва таълимнинг инсонпарварлик характер касб этганлиги, таълим олувчининг ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий маданий анъаналарга ҳурмат билан қараш; қонун талабларининг устуворлиги; ўқувчиларни тайёрлаш, ўқитиш, тарбиялашга шахсан йўналтирилган ёндашув; умуминсоний ва ахлоқий қадриятларга риоя қилиш; Ватанга муҳаббат, юқори фуқаролик позисияси, халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар руҳида ўқувчиларни тарбиялаш; таълимнинг узлуксизлиги; педагогик фаолият усуллари ва шаклларини танлаш эркинлиги; таълим принсипларининг ягоналиги; илм-фан, техника ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ўз билимларини такомиллаштириб бориш; болалар ва ёшлар бирлашмалари, меҳнат жамоалари, шунингдек фаолиятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик. Ўқитувчининг касбий фаолияти Ўқитувчи мақомига давлат ва нодавлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ишлайдиган зарур касбий таълим ва тегишли малакага эга бўлган фуқаролар эга бўлади. Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бор ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар ўқитувчи сифатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Педагогик таълим ва малакага эга бўлмаган шахсларга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи тегишли фан йўналиши бўйича педагогик қайта тайёрлаш ўтганидан сўнг берилади. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан суд ҳукмига кўра ёки тиббий хулосага асосан маҳрум қилинган шахсларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ўқитувчи мақомига эга бўлишига ва педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди. Етарли малакага эга бўлмаганлиги сабабли, шунингдек таълим фаолияти принсипларига зид бўлган ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар ўқитувчилик мақомидан маҳрум қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Download 1,4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |