Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти “ЙЎЛ Қурилиши” факультети



Download 9,97 Mb.
bet14/29
Sana06.06.2022
Hajmi9,97 Mb.
#639630
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
эксплуатация маъруза

Қишки қаров. Қишки мавсумда автомобиль йўлларини сақлаш ишлари йўлчиларга катта масъулият юклайди. Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида сирпанчиқликни бартараф этиш ва қордан тозалаш учун бир қанча ўнлаб махсус техникалар, шу билан бирга минглаб тонна қум-туз аралашмаси ва ўнлаб тонна туз ишлатилади.
Қишки сақлаш ишларининг асосий мақсади қорни ўз вақтида тозалаш йўли билан, транспорт воситаларининг бир маромдаги тезлик билан узлуксиз ҳаракатини таъминлаш, йўл ва йўл иншоотларини сақлашни таъминловчи шароитларни яратиш.
Қишки қаров ишларига қуйидагилар киради:
-йўлни қор қатламидан сақлаш ва уни қордан тозалаш;
-қор кўчкилари ва муз қатламларидан ҳимоялаш;
-қишки сирпанчиқлик ва музлашнинг олдини олиш;
-галереялар, кўчкини ёрувчи, қайтарувчи ва кўчкини йўналтирувчи тўсиқлар қуриш;
-тоғ ён бағрида қор сурилиши ва силжишининг олдини олувчи турли қурилмалар ёрдамида қорни ушлаб қолиш;
-бир ёки бир неча қатор қордан ҳимояловчи иҳота дарахтлари экиш.
Бу тадбирларни амалга оширишда қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олиш лозим:
-қор ва муздан тозаланадиган йўлнинг кенглиги;
-йўл юзасидаги юмшоқ қорнинг қалинлиги;
-қор ёғиши ёки қор бўрони бошланишидан олдин қор тозалаш машиналарининг ўтиш оралиғи;
-қатнов қисми ва йўл чеккасида зичланган қорнинг қалинлиги;
-йўлни қордан тозалаш муддати.
Қишқи сақлаш ишларини ташкил қилиш ишчи кучи, энергия ва машина ресурслари, пул ресурсларига боғлиқ бўлиб, ўз навбатида бир қанча омилллар
таъсир қилади. Булар табиий-иқлим, лойиҳа-қурилиш ва эксплуатация омилларидир.
Бу омиллар: қор қалинлиги, шамолнинг тезлиги, қор ёғиш кунлари сони, ҳаво ҳарорати, денгиз сатҳидан баландлиги ва бошқа ахборотлар асосида қишки сирпанчиқлик кунлари сонини статистик усуллардан фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин. Бу эса, қишки мавсумда сирпанчиқликни бартараф этиш учун ишлатиладиган меъёрий туз ва қум миқдорини аниқлаш имкониятини беради.
Кўкаламзорлаштириш. Автомобиль йўллари бўйича ташиш узоқлиги йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Узоқ масофали автобус маршрутлари, юк ташишлар, шахсий автомобилларда саёҳатларга боришлар сони ортиб бормоқда. Шунинг учун йўлларни декоратив кўкаламзорлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Йўлларни кўкаламзорлаштиришнинг асосий вазифаси, йўл учун ажратилган минтақаларни қор ва қум кўчкиларидан сақлаш ва чиройли меъморий жиҳозлашни ҳамда декоратив кўкаламзорлаштиришни амалга оширишдан иборат.



Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш асосий икки турга бўлинади, яъни ҳимояловчи ва манзарали кўкаламзорлаштиришдан иборат.


Ҳимояловчи кўкаламзорлаштиришга қуйидагилар киради:
- нурашга қарши кўкаламзорлаштириш - автомобиль йўлларини атмосфера ёғинлари ва учириб кетувчи шамолларнинг бузувчи таъсиридан ҳимоялаш учун қўлланилади;
- қордан ҳимояловчи кўкаламзорлаштириш - йўл пойини қор босишидан ҳимоялаш учун қилинади;
- қумдан ҳимояловчи кўкаламзорлаштириш - автомобиль йўлларини қум босишдан сақлайди ва дарахт-бута экинлари ҳамда йўл бўйлаб ётувчи қумларни ўсимлик экиш билан мустаҳкамлашни ўз ичига олади;
- шовқин-газ-чангдан ҳимояловчи кўкаламзорлаштириш йўлнинг аҳоли яшаш жойлари ва уларнинг яқинидан, курорт минтақаси ҳудуди ёнидан, даволаниш масканлари, қўриқхоналар, миллий боғлар ҳамда маданий қимматбаҳо қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган ерлар ва бошқа жойларда қилинади.

Манзарали кўкаламзорлаштиришга автомобиль йўлларини декоратив -манзарали кўкаламзорлаштириш киради.


Автомобиль йўллари минтақасида жойлашган дарахт турлари келажакда атроф муҳитни ҳимоя этишга ва экологик барқарорликни таъминлашга ва автомобиль йўлларининг фойдаланиш кўрсаткичларини узайтиришга кўзланган.



Download 9,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish