Ўзбекистон Миллий Университетига 100 йил



Download 28,82 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi28,82 Kb.
#30238
Bog'liq
Реферат Она тили


Ўзбекистон Миллий Университетига - 100 йил
Ватанимиз миллий мустақиллиги даврида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида асрларга татигулик ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Фан, таълим, ишлаб чиқариш, тиббиёт, спорт ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқларимизни жаҳон эътироф этмоқда. Айниқса, юртимиз бугуни ва келажагининг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Маълумки, университетимиз нафақат республикамизда, балки минтақамизда илк ташкил этилган олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет олимлари ва ўқитувчилари жамоасининг илм-фан, таълим, маърифат соҳасидаги, илмий тадқиқот, таълим тизимини шакллантиришдаги алоҳида ўрни ва халқаро нуфузини эътиборга олиб, 2000 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ мазкур илм масканига “Миллий университет” мақоми берилди.
Бугунги кунда мазкур олий даргоҳда 12 факультет мавжуд бўлиб, 45 бакалавриат таълим йўналиши ва 100 дан ортиқ магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон Миллий университети таянч олий ўқув юрти ҳисобланиб, йўналишлар учун давлат таълим стандартлари, намунавий ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқишда ҳамда республика олий ўқув юртларига татбиқ қилишда доимо ташаббус кўрсатиб келмоқда.
Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи янги таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва фаннинг устувор соҳалари белгилаб олинган. Жумладан, кейинги йилларда университетимизда “Санъатшунослик”, “Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари”, “Социология”, “Психология”, “Политология”, “Экология ва табиатдан фойдаланиш”, “Нутқ маданияти ва нотиқлик”, “Ижтимоий иш” каби янги йўналишлар очилди.
Истиқлол йилларида университетимизни турли соҳалар бўйича 40 мингдан ортиқ мутахассислар тамомлаб, мамлакатимизнинг илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларини кадрлар билан таъминлаш ишига ўз ҳиссасини қўшди. Ҳозирги пайтда университет қошида 91 кафедра, Олий педагогика институти, Амалий физика илмий тадқиқот институти, Олий журналистика курси ва 3 та академик лицей фаолият кўрсатмоқда.
Университетда оптималлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 2004 йилда 129 та кафедра фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда оптималлаштириш натижасида 91 та кафедра фаолият юритмоқда.
Университетда 1180 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритиб, уларнинг 21 нафари академик, 200 нафарга яқини фан доктори-профессорлар, 550 нафарга яқини фан номзоди-доцентлар, 400 нафардан ортиғи катта ўқитувчи ҳамда ўқитувчи-ассистентлардан иборат. Бу илмий жамоанинг бутун салоҳияти ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган.
Университетда сўнгги беш йил давомида профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 56 фоиздан 63 фоизга ошди. Профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 56 ёшдан 51 ёшга туширилди. Кафедра мудирларининг ўртача ёши 60 ёшдан 54 ёшга туширилди.
Ҳозирги кунда университетда жами 10000 дан ортиқ талабалар ва магистрлар таълим олмоқда. “Ўзбекистон Миллий университети” ва “Журналист” ўқув газеталари, “ЎзМУ хабарлари” илмий журнали нашр қилинади. Интернет тизимида www.nuu.uz web сайти, нашриёт, босмахона, Ахборот хизмати, “Журналистика масалалари” телерадиостудияси ва фотостудия фаолият кўрсатмоқда.
Университетда халқаро талабларга мос фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, хорижий мамлакатлардаги нуфузли фан ва таълим марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида Япония, Австрия, Греция, Хитой, Польша, Жанубий Корея, Германия, Чехия, Россия, Украина, Озарбайжон, Туркия, Исроил, Англия, Малайзия, Швеция, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон каби мамлакатлардаги илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Университетдаги кафедралар қошида фаолият юритаётган 18 та илмий лабораторияда кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилмоқда. Натижада ҳар йили 1500га яқин илмий мақола (шундан 500 дан зиёди хорижда), 50 га яқин монография, 10 дан ортиқ дарслик, 200 дан ортиқ қўлланма ва илмий-услубий ишлар, халқаро анжуманлар материаллари, тўпламлар чоп этилмоқда.
1995-2010 йиллар давомида халқаро грантлар доирасида 100 га яқин профессор-ўқитувчилар хориждаги нуфузли илмий марказлар ва университетларда малака ошириб қайтдилар.
ЎзР ФАнинг Полимерлар кимёси ва физика институти билан ишлаб чиқариш корхоналарида “Навоийазот” ОАЖ, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Фарғонаазот” ва Жиззах пластмасса заводи ва бошқа бир қатор корхоналар билан ацетилен ва унинг ҳосилалари асосида синтезлар, Фан ва техналогияларнинг ривожлантириш мувофиқлаштириш қўмитасининг грантлари бўйича иш олиб борилмоқда. Ушбу грантлар бўйича олинган натижалар ЎзМУ ўқув жараёнида татбиқ қилинмоқда ҳамда Геология ва минерал ресурслар коммитети экспедиция ва институтларга (МХИ институти томонидан олиб борилаётган ишларда) ва ЎзФА Геология ва геофизика институтида қўлланиб келинмоқда.
Университетда таҳсил олган зиёлилардан Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони соҳибидир. Шунингдек, кўплаб профессор-ўқитувчиларимиз “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Буюк хизматлари учун” ордени, “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. Иқтидорли талаба қизларимиздан 36 нафари Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндоридир. Ўтган давр мобайнида истеъдодли талабалардан 19 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти, 22 нафари Алишер Навоий, 19 нафари Мирзо Улуғбек, 2 нафари Беруний номидаги давлат стипендияси совриндорлари бўлишган. Бундан ташқари, 2009 йили Венгрияда ўтказилган XVI Халқаро фан олимпиадасида математика бўйича қатнашган Механика-математика факультети талабаси Турдиев Рустам фахрли 2-ўринни эгаллади.
Сўнгги йиллар давомида университетимизда таҳсил олаётган аспирант ва докторантлар Германия, Швеция, Швецария, Хитой, Голландия, Ҳиндистон, Финляндия, Италия, АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Япония каби давлатларда малака ошириб қайтдилар. 100 дан ортиқ номзодлик, 60 дан ортиқ докторлик ишлари муваффақиятли ҳимоя қилинди.
Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари асосида университетда маънавий-маърифий ишлар тизимли равишда олиб борилади. Асарнинг моҳиятини, мазмунини талабалар онгига сингдириш мақсадида режали равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди, махсус ўқув-услубий қўлланмалар яратилди. Таълим ва тарбияни уйғунлаштиришга, айниқса, алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, маънавий-маърифий, ўқув, илмий тадқиқот ишларини амалга оширишда ижобий самара бермоқда.
Университетда замонавий жиҳозланган “Маънавият ва маърифат” маркази, 13 факультет ва 8 та Талабалар турар жойларида маънавият ва маърифат хоналари фаолияти йўлга қўйилган. Маънавий-маърифий ишлар тизими ва факультетлар, жамоат ташкилотлари ва кафедраларда йиллик режалар асосида ҳар ўқув йилида турли йўналишларда 600 дан ортиқ тадбир ўтказилади.
Кафедралардаги етакчи профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятидан фойдаланиш маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштиришда ижобий самара бермоқда. Жумладан, профессор-ўқитувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида “Мустақиллик байрами –барчамизники, бутун халқимизники”, “Мустақиллик – энг олий неъмат”, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Инсон ҳуқуқлари, бурчлари ва вазифалари”, “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари энг олий қадриятдир” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Университетда жорий этилган “Устоз-шогирд” тизими талабаларни илмий, педагогик, ишлаб чиқариш соҳаларига йўналтиришда муҳим натижалар бермоқда.
Факультетларда талаба-ёшларнинг қизиқиш ва интилишларидан келиб чиқиб, турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, анъанавий “Оқ йўл сизга, битирувчилар!” тадбири доирасида факультетларда битирувчилар боғлари барпо этилди. “Нотиқлар”, “Мунозара-дебат” клублари, спорт секциялари, бадиий ҳаваскорлик ва фан тўгараклари фаолияти, айниқса, самарали бўлмоқда. Ёшларда санъатга меҳр уйғотиш, шу орқали ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Талабалар баҳори”, Республика Олий ўқув юртлари талабалари театр-студияларининг “Ниҳол” фестивали, миллий анъаналаримизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, гўзал урф-одатларимизни тиклашга қаратилган “Хазина” ўзбек фольклор санъати фестиваллари бевосита Ўзбекистон Миллий университети номи билан боғлиқ. Бу сингари тадбирлар ёшларнинг бадиий-ижодий маҳоратларини намоён этишга кўмаклашиши билан бирга, уларда келажаги буюк давлат ворисларига хос истиқболга ишонч, илм-маърифат чўққиларига интилиш, шижоат сингари фазилатларни тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда.
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Болалар спортини ривожлантириш” жамғармасини ташкил этиш ҳамда жойларда спортни ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар асосида университет Жисмоний тарбия кафедрасига малакали спорт усталари жалб этилди. Спорт мажмуаси замон талаблари асосида тўлиқ таъмирланди ва янги спорт иншоотлари, очиқ спорт ареналари ташкил қилинди. 20 дан ортиқ спорт секциялари ва тўгаракларида талабалар спорт билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда. Бунинг натижасида Наманган вилоятида ўтказилган “Универсиада-2000” талаба-ёшлар спорт ўйинларида ЎзМУ спортчилари битта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медалларига сазовор бўлган бўлсалар, 2007 йили Тошкентда бўлиб ўтган мазкур мусобақада 35 та медални қўлга киритдилар. Улардан 32 таси олтин ва 3 таси кумуш медаллардир. Андижон вилоятида ўтказилган “Универсиада-2010” спорт мусобақаларида эса университетимиз талабалари жами 6 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаллари соҳиби бўлдилар.
2010 йили Кипрда ўтказилган спортнинг каратэ тури бўйича жаҳон чемпионатида Иқтисодиёт факультети талабаси Дониёр Усмонов фахрли 1-ўринни эгаллади. 2010 йил 12-27 ноябрь кунлари Хитойда ўтказилган Олимпиада ўйинларида Механика-математика факультети талабаси Нодира Нодиржонова спортнинг шахмат тури бўйича кумуш медал соҳиби, Хорижий филология факультети талабаси Сакина Мамедова милтиқдан ўқ отиш (пулевая стрельба) бўйича бронза медали соҳиби бўлди.
Талабаларнинг ижтимоий турмуш тарзи, яшаш шароити ҳамда дарсдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлаш керак. Бу борада Талабалар турар жойларида шароит тубдан яхшиланди, маънавият ва маърифат марказлари, кутубхоналар, компьютер, спорт ҳамда маиший хизмат учун алоҳида хоналар ташкил этилди.
Умуман, мустақиллик даврида, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талабалар интеллектуал салоҳиятини ошириш, етук мутахассислар тайёрлаш борасида улкан натижаларга эришилди ва эришилмоқда. Бироқ истиқболда қилинадиган ишлар ҳали кўп эканини ҳам таъкидлаш керак. Якдиллик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва юксак илмий салоҳият асосий мезон бўлаётгани университет жамоаси ҳар доим мамлакатимиз равнақига, она-Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи бундан ҳам юксалишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, дейиш учун тўла асос беради.
Download 28,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish