Интерфейс бўлими. Бу бўлимда модулнинг глобал объектларининг (турлар, константалар, ўзгармаслар, ўзгарувчилар, процедуралар ва функциялар) эълонлари бўлади. Бу орқали шу модулдаги объектларни асосий программа ва бошқа модуллар ишлатиши мумкин. Процедура ва функциялар эълонида уларнинг сарлавҳасигина ёзилади.
Масалан,
UNIT Cmplx;
INTERFACE
Type
Complex = Record
re, im : real end;
Procedure AddC (x,y : Complex; Var z : Complex);
Procedure MulC (x,y : Complex; Var z : Complex);
Агар асосий программа (ёки бошқа модулда) USES Cmplx; ифодасини ёзсак, программа учун Complex тури ва AddC ва MulC процедураларини ишлатиш имконияти пайдо бўлади.
Модулларнинг INTERFACE бўлимида эълон қилинган ҳар бир константа ва ўзгарувчилар Турбо-паскал компилятори томонидан асосий программанинг берилганлар сегментига жойлаштирилади. Бунда берилганлар сегментини чегараланган эканлигини ҳисобга олиш керак.
Модулнинг бажарилувчи қисми – IMPLEMENTATION бўлими INTERFACE қисмида эълон қилинган процедура ва функциялар таналарини ўз ичига олади. Бу бўлимда, фақат шу бўлимда ишлатиладиган бошқа программа объектларининг эълонлари бўлиши мумкин.
Юқорида келтирилган мисолни давом эттириш мумкин.
IMPLEMENTATION
Procedure AddC;
Begin
z.re : =x.re + y.re;
z.im : = x.im + y.im;
End;
Procedure MulC;
Begin
...
Инициализация бўлими. Бу бўлим BEGIN калит сўзидан бошланиб, бажарилувчи операторлардан ташкил топган программа бўлагини ўз ичига олади. Бу операторлар асосий программанинг биринчи операторига бошқарувни беришдан олдин бажарилади ва улар программани ишга тайёрлаш учун хизмат қилади. Бу бўлим бўш бўлиши мумкин.
Модуллар компиляцияси. ТПда модулни ўз ичига олувчи дискдаги файлни номи билан унинг UNIT сўзидан кейин келувчи номлар бир хил бўлиши шарт. Юқоридаги мисолда модул – файл номи Cmplx.pas бўлиши шарт. Модулни компиляция қилиш натижасида дискда ‘tpu’ кенгаймали объект кодли файл ҳосил бўлади. Жумладан Cmplx.pas номли модул компиляциядан кейин Cmplx.tpu файли ҳосил бўлади.
ТПда модулларни ёки модуллардан фойдаланувчи программаларни компиляция қилишнинг учта режими мавжуд бўлиб, улар модуллар билан қандай боғланиши билан бир - биридан фарқ қилади: Compile режимида – фойдаланиладиган барча модуллар ‘tpu’ файл кўринишида бўлиши керак; Make режимида – охирги компиляциядан кейин таҳрир қилинган барча модуллар қайтадан компиляция қилинади ва асосий программанинг ишчи файлига киритилади; Build режимида – фойдаланиладиган барча модуллар қайтадан компиляция қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |