§ 2.5. Чизиқли алгоритмлар.
§ 2.6. Тармоқланувчи алгоритмлар.
§ 2.7. Такрорланувчи алгоритмлар.
§ 2.8. Ичма-ич жойлашган циклик алгоритмлар.
§ 2.9. Рекуррент алгоритмлар.
§ 2.10. Такрорланишлар сони ноъмалум бўлган алгоритмлар.
§ 2.11. Кетма-кет яқинлашувчи ёки итерацион алгоритмлар.
§ 2.12. Алгоритм ижросини текшириш.
III БОБ
ПАСКАЛ ПРОГРАММАЛАШ ТИЛИ
§ 3.1. Программалаш тиллари хақида.
§ 3.2. Паскал тилига кириш.
§ 3.3. Турбо-паскал тили алфавити.
§ 3.4. Паскал-программасининг структураси.
§ 3.5. Pascal да берилганларнинг асосий турлари.
§ 3.6. Паскал тилида қиймат бериш оператори.
§ 3.7. Ўтиш оператори, таркибли оператор.
§ 3.8. Шартли оператор ва унинг турлари.
§ 3.9. Case оператори (Танлаш оператори).
§ 3.10. Цикл операторлари.
§ 3.11. Ўқиш-ёзиш операторлари.
§ 3.12. Берилганларни санаб ўтилувчи ва чегараланган турлари.
§ 3.13. Регуляр турлар.
§ 3.14. Процедуралар.
§ 3.15. Процедура – функция.
§ 3.16. Аралаш тур.
§ 3.17. Тўплам тури.
§ 3.18. Файл турлари.
§ 3.19. Хотиранинг динамик тақсимоти. Кўрсаткич тури.
§ 3.20. Турбо-Паскалда модуллар.
§ 3.21. Объектга йўналтирилган программалаш (ОЙП). Объектларни аниқлаш.
§ 3.22. ОЙПда ворислик ва полиморфизм.
§ 3.23. Программа кодининг бажарилишида хотира тақсимоти.
§ 3.24. Турбо-паскал тилининг махсус воситалари.
§ 3.25. MS DOS узилишлари билан ишлаш. Субпроцессорли ва резидент программалар.
ИЛОВА 1,2.
АДАБИЁТЛАР.
КИРИШ
Инсониятнинг ривожланиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бизни ўраб турувчи моддий оламнинг асосий ташкил этувчилари бўлган, модда ва энергиянинг инсон ҳаётида муҳим роль ўйнаганлигига ва кескин бурилишларга сабаб бўлганлигига амин бўламиз. Ҳақиқатан ҳам, модда ва энергия инсон ва жамият ривожланишида кескин бурилиш ясаган жаҳоншумул кашфиётлардир. Улар ўз замонасининг илғор технологаяси сифатида, хаттоки, жамиятнинг муҳим ривожланиш босқичларини характерловчи давр номларида ҳам ўз аксини топган. Шу ўринда «тош асри», «бронза асри», «электрлаштириш асри», «атом-ядро энергияси асри» каби жамият ривожида беқиёс ўрин тутган даврларни эслаш мумкин.
Ҳозирги давр эса, шак-шубҳасиз, «Информация» билан ва уни автоматик равишда қайта ишлаш имконини берувчи информацион ва компьютер технологияларининг жадал суратлар билан ривожланиши билан характерланади. Бу даврни бежиз, информацион шов-шувлар асри деб аташмаяпти. Бу фикрнинг тасдиғи сифатида Интернетни ёдга олишнинг ўзи кифоя бўлса керак. Адабиетларда «Модда», «Энергия» ва «Информация» моддий оламнинг асосий ташкил этувчиси деб эътироф этилмокда. Цивилизациянинг хозирги кундаги ривожи, инсониятнинг индустриал жамиятдан Информацион жамият сари интилмоқда дейишга асос бўла олади.
Электрон ҳисоблаш машинасининг яратилиши ҳам, инсониятнинг ривожланиш тарихида эришилган энг юксак кашфиётлар сирасига киради. Ҳозирги кунга келиб компьютер ва глобал тармоқ, бутун дунё бўйича йиғилган мисли кўрилмаган катта ҳажмдаги информацияларни инсоният томонидан фойдаланилишига имкон берадиган ва унинг интелектуал имкониятларини юқори даражаларга кўтарувчи жуда ҳам кучли воситага айланди.
Программа маҳсулотларининг ва техника воситаларнинг жадал суратлар билан ривожланиши, компьютерни аппарат ва программа таъминотининг тез маънавий эскиришга олиб келмоқда. Ҳали фойдаланувчи янги программа имкониятларини тўлиқ ўзлаштирмасдан туриб, сотувга бу программанинг янада мукаммал вариантлари таклиф этилмоқда. Лекин, шунга қарамасдан компьютерлар яратишнинг ва программалаш технологияларининг асосий тамойил ва ғоялари ўз кучида қолмоқда.
Ҳозирги кунда программа таъминотлари орасида Microsoft фирмаси томонидан яратилган операцион системалар (Windows, Windows NT, Windows XP), матн мухаррирлари (Word), Электрон жадваллар (Еxcel), берилганлар базаси (Ассеs) каби иловалар ва программалаш тиллари, интернетда ишлашнинг турли воситалари кенг тарқалган.
Microsoft фирмаси томонидан яратилаётган программа маҳсулотларининг ижобий томонларидан бири, уларни яратиш технологияларининг турғунлашуви (стандартлашуви) кузатилмоқда: клавиатура ва сичқончанинг вазифалари, файл тизими билан ишлаш тамойиллари, матн муҳаррирлари, электрон жадваллар, берилганлар базасини кайта ишлаш программа маҳсулотларида деярли бир хил амалга оширилмокда.
Windos муҳитида фойдаланувчи интерфейсини стандартлашуви одамларнинг компьютер билан мулоқотини соддалаштирди, уларни ҳар бир янги программа-пайдо бўлганда яна қайта ўрганишдек зерикарли ишдан озод килди.
Информацион технологияларнинг яна бир муҳим жихатларидан бири шундаки, бу фан жадал суратларда ўсиб, йил сайин янгидан-янги йуналишларга, мутахассисликларга тармоқланиб кетмоқда: алгоритмик, мантиқий, объектга йўналтирилган, визуал, параллел программалаш технологиялари; анимация, мультмедия, интернет, берилганлар базаси йуналишлари; кўп процессорли, нейрон архитектурали компьютерлар ва ҳоказо. Кўриниб турибдики, информатика мета фан даражасига кўтарилиб, уни битта ўқув курси чегарасида тўлиқ, ўзлаштиришнинг имкони бўлмай қолди.
Информацион технологиялар соҳаси бўйича рус ва инглиз тилларида чоп этилаётган қўлланмалар жуда кўп чоп этилмоқда. Охирги йилларда ўзбек тилидаги қўлланмалар ҳам кўпайиб қолди.
Таклиф этилаётган қўлланма Ўзбекистон Миллий Университетининг Компьютер технологиялари факультетида 1-2 курс талабалари учун «Информатика ва программалаш» умумий курси бўйича олиб бориладиган маъруза ва амалий машғулотлар асосида ёзилган ва асосий эътибор информатиканинг фундаментал асослари ҳисобланган, компьютернинг программа таъминоти ва программалаш технологияларига қаратилган.
Кўлланма уч бобдан иборат:
Биринчи бобда информатика фани, предмети, компьютерларнинг ривожланиш босқичлари ва авлодлари, компьютернинг асосий таркибий қисмлари, уларнинг ишлаш тамойиллари ва архитектураси ҳақида маълумотлар келтирилган. Шу билан биргаликда, Windows ва MS DOS операцион системалари ва замонавий программалаш технологиялари ва тиллари ҳамда Internet ва электрон почта (E-mail) ҳақида маълумотлар келтирилган.
Иккинчи боб алгоритм тушунаси, саноқ системалари ва Буль алгебрасининг элементлари, берилганларнинг компьютер хотирасида тасвирланиши мавзулари қаралган.
Учинчи боб Паскал тилининг баёнига мўлжалланган бўлиб, асосий конструкциялар, турлар, модуллар, график воситалар ва объектга йўналтирилган программалаш технологиялари ёритилган Иловада Turbo Pascal муҳитидан ишлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилган.
I БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |