Збекистон миллий университети



Download 1,98 Mb.
bet4/56
Sana23.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#694633
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
inf va dast-oquv-qollanma

Механик давр. Ҳисоблаш техникасида механик мосламалар даврини бошлаб берган машиналардан бири немис олими Вильгельм Шиккард томонидан 1623 йили ихтиро қилинди. Бироқ, бу ҳисоблаш машинаси жуда тор доирадаги кишиларгагина маълум бўлганлиги сабабли узоқ вақтларгача бу борадаги биринчи ихтирочи 1645 йили арифмометр ясаган француз математиги Блез Паскал деб ҳисобланиб келинган. Лекин, 1958 йили Штутгарт шаҳри кутубхонасида И. Кеплернинг қўлёзма ва ҳужжатлари орасидан топилган ҳисоблаш машинаси чизмаси бу борадаги биринчи ихтирочи Шиккард эканлигини узил-кесил тасдиқлади.
Лекин, Шиккарднинг машинаси ҳам биринчи эмас эди. 1967 йили Мадриддаги миллий кутубхонада Леонардо да Винчининг нашр қилинмаган икки жилдли қўлёзмаси топилди. Қўлёзманинг биринчи жилди механикага бағишланган бўлиб, ундаги чизмалар орасида ҳисоблаш қурилмасининг чизмаси ҳам чиққан. Шу чизма асосида машина яратилганда, у қўшиш ва айириш амалларини бажарувчи қурилма эканлиги маълум бўлди. Шунга қарамай, Леонардо да Винчи ХV-ХVI асрларда ясалган ҳисоблаш машиналарининг номаълум ихтирочиларидан бири деб ҳисобланиб келинмоқда. Механик ҳисоблаш машиналарининг тарихи эса, юқорида айтиб ўтилганидек, Паскал машинасидан бошланади. Блез Паскалнинг отаси Этьен Паскал молия ишларига боғлиқ турли вазифаларда хизмат қилар эди ва табиийки ҳисоб-китоб унинг кўп вақтини оларди. Ёш Паскал отасининг меҳнатини енгиллаштиришга уринди ва ҳисоблаш машинасини яратишга муваффақ бўлди. Паскал соат механизмини ҳисоблаш машинасига айлантиради. Ўртадаги тафовут шунда эдики, қўзғалмас циферблат қўзғалувчан, ҳаракатланувчи соат мили эса, аксинча қўзғалмайдиган бўлди.
Циферблат дастлаб ҳисоб дискига, кейинроқ эса, ҳисоб ғилдирагига айланди. Паскалниинг машинаси бўйи 30-40 см эни 15 см баландлиги 10 см бўлган жез қутичадан иборат эди.
Паскалнинг машинаси немис математиги, механиги ва файласуфи Готфрид Лейбницни ҳам ихтирочиликка ундади. Аммо у фақат қўшиш ва айиришнинг ўзинигина эмас, балки тўртта арифметик амални бажара оладиган машина яратишни истарди. Лейбниц 1673 йили шундай машинани яратди (Лейбниц ҳисоблаш машинаси) ва уни Париж академиясига тақдим қилди. Лейбницнинг ҳисоблаш машиналаридан бири ҳозир Ганновер шаҳри музейида сақланмоқда.
Механик ҳисоблаш машиналарининг яратилишида рус олимлари З. Слонимский (тўрт арифметик амал бажарадиган ва илдиз чиқарадиган машина, 1845 йил); В. Буняковский (12 хонагача бўлган сонларни қўшиш ва айириш имкониятига эга бўлган ҳисоблаш машинаси, 1867 йил), В.Однер (ғилдиракдаги тишлар сони ўзгарувчи бўлган мосламали ҳисоблаш машинаси, 1889 йил) ва бошқаларнинг ҳиссаси каттадир.
Электромеханик машиналар даври. Механик ҳисоблаш машиналарида мос қурилмалар қўл кучи билан ҳаракатга келтирилар эди. Энди мана шу вазифани электр энергияси ёрдамида амалга оширувчи ҳисоблаш машиналари пайдо бўла бошлади. Шунинг учун ҳам бундай машиналар электромеханик ҳисоблаш машиналари дейилади. Электромеханик ҳисоблаш машиналарининг деярли ҳаммасида сонлар машинага махсус тугма ёрдамида киритилади. Бундай машиналардан Россияда Однер арифмометри каби ишлайдиган ўнта тугмали "ВК-1" машинаси, кейинроқ эса, барча арифметик амалларни бажариш учун етарли сонда тугмалари бўлган ҳисоблаш машиналари яратилади. Шуни айтиш керакки, бундай машиналар механик машиналарга нисбатан такомиллашганлигига қарамай, унда мутахассис-лаборант 8 соатлик иш кунида ҳаммаси бўлиб 200 амал бажара олар эди.
Электрон ҳисоблаш машиналари даври. Электромеханик машиналар ҳам, ўз навбатида, XX аср фан ва техникаси тараққиёти эҳтиёжларини қониқтира олмай қолди. Бу машиналарда ҳисоблаш жараёни кўп вақт талаб қилиши, яъни ишлаш тезлиги ва амал аниқлигининг кичиклиги сабабли янада тезроқ ҳисоблайдиган, янги хил машиналар яратиш зарурияти туғилди. Шу боисдан ҳам ҳисоблаш машиналарида юқоридаги талабларни амалга оширишга замин яратувчи электрон лампалардан фойдаланиш устида жадаллик билан тадқиқот олиб борила бошланди. Шу мақсад йўлида 1942-45 йилларда, биринчи бўлиб АҚШ даги Пенсильвания университетида, ахборотларни сақлаш имкониятига эга бўлган электрон лампалар ёрдамида ишловчи рақамли ҳисоблаш машинаси яратилди. 30 тонна оғирликдаги, 150 квадрат метрли хонани эгаллаган ва 18 мингта электрон лампага эга бўлган улкан электрон ҳисоблаш машинаси "ЭНИАК" деб ном олди.
1946 йили Америкалик олим Дж. Нейман (1903-1957 йй) шундай электрон ҳисоблаш машиналарини қуришни математик жиҳатдан асослаб берди. Бу хил машиналар ҳисоблаш техникаси тарихида кескин бурилиш ясади, фан-техниканинг турли соҳалари жадал ривожланишига туртки бўлди. Кейинрок, АҚШда ва Буюк Британияда "ЭДВАК", "ЭДСАК", "СЕАК", "БИНАК", "УНИВАК" ва бошқа машиналар яратилди. Умуман, 1950 йил электрон ҳисоблаш машиналари тараққиётининг бошланиши бўлди.
Собиқ Иттифоқда биринчи электрон рақамли ҳисоблаш машинасини 1948 йилда рус олими С. А. Лебедев бошчилигидаги гуруҳ ишлаб чиқди. Ушбу кичик электрон ҳисоблаш машинаси (МЭСМ) деб номланган машина Украина Фанлар академиясининг Электроника институтида яратилди. Унинг камчилиги хотирасида ахборотни кам миқдорда сақлаши, қўполлиги, амаллар бажаришда аниқлиги нисбатан кичиклигида эди.
Тарихан қисқа давр ичида ЭҲМнинг тўртта авлоди яратилди. ЭҲМларни авлодларга ажратишларни яратишда нималарга асосланганлиги, қандай тузилганлиги, техник характеристикалари, фойдаланувчилар учун қулайлиги ва бошқа томонлари асос қилиб олинади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish