Збекистон миллий университети



Download 1,98 Mb.
bet36/56
Sana23.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#694633
TuriПрограмма
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
inf va dast-oquv-qollanma

§ 3.18. Файл турлари


Шу пайтгача қаралган ҳосилавий турларнинг муҳим хусусияти шундан иборатки, улар олдиндан берилган чекли компоненталардан иборат эканлигидир. Бу эса программа бажарилмасдан олдин шу турдаги ўзгарувчиларнинг қийматлари учун машина хотирасидан зарур ҳажмдаги жой ажратиш имконини берар эди. Аммо маълум бир синф масалалари учун олдиндан компоненталар сонини аниқлаш имкони йўқ, улар масалани ечиш жараёнида аниқланиши мумкин. Бу ҳолларда бир хил турдаги ихтиёрий элементлар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, уларнинг узунлиги олдиндан номаълум бўлиб, ҳисоблаш жарёнида аниқланадиган турга зарурат туғилади. Паскал тилида бу талабга жавоб берувчи тур - файл тури аниқланган. Стандарт Паскалда фақат кетма-кет мурожат қилувчи файллар қаралади, яъни файл бўйича кетма-кет биринчи элементидан бошлаб қаралади. Масалан файлни 10 элементига бориш учун ундан аввалги 9 та элементини қараб чиқиш керак. Бундай файллар кетма-кет файллар ёки кетма-кет мурожаат қилиш усулидаги файллар дейилади. Кетма-кет файлда ҳар бир уринишда фақат кейинги битта элементга мурожаат қилиш мумкин. Агарда масалани ечиш жараёнида файлнинг бирор олдинги элементига мурожаат қилишга тўғри келса, у ҳолда файлни бошига қайтиб биринчи элементдан бошлаб кетма-кет ҳаракатланиб керакли элементга келинади.
Паскалда файлли тур қуйидаги кўринишда аниқланади:
<файлли тури> ::= file of < компонентани тури> ёки
packed file of <компонентани тури>
бу ерда file, of, packed - хизматчи сўзлар, <компонентани тури> - эса паскалдаги файл туридан ёки файл турини ўз ичига олувчи турдан фарқли ҳар қандай турнинг номи ёки унинг берилиши.
Одатда файлли тур ишлатишга турлар бўлимида ёки ўзгарувчилар бўлимида киритилади, масалан:
1) type letter = ‘a’. . ’z’;
var tekst: file of letter;
2) var tekst: file of ‘a’. . ’z’;
Файллар - бу шундай воситаки, у ёрдамида программа ташқи дунё билан алоқа боғлайди.
Файл туридаги ўзгарувчилар устида ҳеч қандай амал аниқланмаган. Файлнинг компоненталари устида эса компонентанинг турига мос амаллар аниқланган бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, Турбо-Паскал тилида программанинг ташқи муҳит билан алоқаси мантиқий ва физик файллар аппарати орқали амалга оширилади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish