Ўзбекистон миллий университети



Download 205 Kb.
bet20/21
Sana24.02.2022
Hajmi205 Kb.
#228646
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1-Мавзу(1)

Ёдда тутинг:

Конституция турлари: ёзилган ва ёзилмаган; ҳадя қилинмаган (лигитим усулда қабул қилинган) ва ҳадя қилинган (октроир); қаттиқ ва юмшоқ; вақтинча ва доимий турларга бўлинади.



10. Конституциянинг амал қилиши ва муҳофазаси.
Мамлакатнинг тараққиёти Конституциявий тузум барқарорлигига, у эса Конституцияни амал қилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Фуқароларнинг қонунларга итоаткорлиги бу ерда муҳим роль ўйнайди. Лекин жамиятдаги барча фуқаролар ҳам, баъзида айрим гуруҳлар ҳам Конституцияга амал қилавермайдилар. Натижада уларнинг фаоплияти Конституцияга хавф туғдиради. Айрим вақтларда бундай хавф давлат органлари, мансабдор шахслар томонидан ҳам бўлиши мумкин. Агар улар Конституцияга амал қилмаса, унинг доирасидан чиқиб кетса Конституциянинг 15-моддасида шу мақсаддан келиб чиқиб, шундай ҳол бўлмаслиги учун “Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқароалр Конституцияга мувофиқ иш кўрадилар”11, – деб қатъий белгилаб қўйилган.
Конституцияни бузиш, унга амал қилмаслик, давлатчилик асосларини бузади, фуқаролар ўртасида ишончсизликни вужудга келтиради. Бу эса инсон ҳуқуқларини бузишилишига, оқибатда давлат тўнтаришига олиб келади.
Шунинг учун давлатлар Конституция қабул қилиш билан чекланмай, унга амал қилишни таъминлаш чораларини кўрадилар. Бу биринчи навбатда Конституцияларда уларнинг нормалари ҳамма учун бирдай амал қилишини белгилаб қўйилганлигида кўринади. Агар Ўзбекистон Конституциясининг 15-моддасида Конституцияга амал қилиш давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар учун шартлиги белгиланган бўлса, Конституциянинг 47-моддасида “Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни бажарадилар”, 48-моддада “Фуқаролар Конституция ва қоидаларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқулари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган.


Ёдда тутинг:

Конституцияга амал қилмаганлик учун жавобгарлик мавжуд бўлиб, Конституцияни қўпол ва хавфли бузишлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланади.

Деярли барча мамалактларда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш учун ҳаракат қилиш, ҳокимиятни куч ишлатиб йиқитиш учун даъват қилиш ҳаракатлари жиноий ҳаракат, конституциявий тузумга қарши ҳаракат, Конституцияни бузиш деб қораланиб, уларга нисбатан жазо белгиланади.
Конституцияларда Конституцияни ҳимоя қилиш вазифалари белгилаб қўйилади.
Конституциямизнинг 57-моддасида “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, хавфсизлиги ва яхлитлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий ва миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмалар, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолият кўрсатиши таъқиқланади.
Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш таъқиқланади”, – деб белгиланган қоидалар ва ғоялар Конституция ҳимоясига бевосита тааллуқлидир. Чунки юқоридаги ҳолатларнинг барчаси Конституцияда белгиланган муносабатлардир.
Конституцияга амал қилишни таъминловчи алоҳида восита сифатида Конституциявий суд фаолиятини кўрсатса бўлади. Чунки Конституцияга амал қилиш фақат уни бажаришни эмас, унга зид бошқа ҳужжатларни ҳам қабул қилмасликдир. “Конституциянинг 16-моддасида “Бирорта ҳам қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”12 деб белгиланган.
Конституциямизнинг 108-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради” деб белгиланган бўлса, 109-моддада унинг ваколатлари янада аниқроқ кўрсатиб ўтилади. Унга асосан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради” деб белгилаб қўйилган.



Download 205 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish