Ўзбекистон миллий университети сиртқи таълим иқтисодиёт факультети



Download 69,61 Kb.
bet6/7
Sana18.02.2022
Hajmi69,61 Kb.
#456490
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Зикирхужаев Сайдазимхужа Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти

Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири шу нарса билан боғлиқки, фан-техника тараққиётининг авж олиши, ишлаб чиқариш (техника, технология) моддий асосининг таъминлашуви ва хилма-хил, кўп ҳолларда эса анча мураккаб ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши ўз-ўзидан эмас, балки фақат ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг фаол меҳнат фаолияти натижасидагина содир бўлади. Бу меҳнат фаолиятининг ҳаракатлантирувчи кучи – муайян натижани қўлга киритишга бўлган қизиқишдир. У, ўз навбатида, ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолият қатнашчилари муайян меҳнат фаолияти натижасини қўлга киритишга интилиши билан бир қаторда етарли даражадаги меҳнат қобилиятига, ишбилармонлик ва шижоаткорлик каби зарур шахсий сифатларга эга, шунингдек, тадбиркор ва ҳушёр бўлишлари лозим.
Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатувчи энг муҳим ижтимоий-иқтисодий омилларга қуйидагилар киради:

  • меҳнат натижаларидан моддий ва маънавий манфаатдорлик;

  • ходимларнинг малака даражаси, уларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва умумий маданий-техникавий савияси;

  • меҳнатга муносабат ва меҳнат интизоми даражаси;

  • меҳнат жамоалари ўз-ўзини бошқаришининг ривожланиши.

Табиий-иқлимий омиллар қурилишнинг боришига катта таъсир кўрсадади, чунки қурилиш ишларининг аксарият қисми очиқ осмон остида бажарилади. Бу омилларни қурилиш жараёнини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларидаёқ ҳисобга олиш тақоза этилади.
Сиёсий ва қонуний омиллар солиққа тортиш, инвестициялаш, лизензиялаш, божхона ва шу каби жараёнларни тартиблаштиради: халқ хўжалиги ҳамма тармоқларини, жумладан қурилиш соҳасини ҳам ривожлантириш йўналишини аниқлаб беради.
Хусусий омил. Мамлакат иқтисодий механизмида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларига бўлган мулкчилик шакллари ўзгариши рўй бераётган ҳозирги замон шароитларида қурилиш иқтисодиётида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар тадбиркорлик ва рақобат базасида янги иқтисодий муносабатлар юзага келишига олиб келади, инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан билвосита мулоқатда бўлишдан озод этиш (яъни дастгоҳларни, механизмларни масофадан бошқаришни йўлга қўйиш) учун шароитлар яратиляпти.
Юқорида санаб ўтилган барча омиллар бири-бири билан ўзаро боғлиқлика эга бўлганлиги туфайли уларни комплекс ҳолда ўрганиш тақоза этилади. Бундай ўрганиш шунинг учун зарурки, бунда ҳар бир омилнинг кўрсатадиган таъсири аниқ баҳоланади, чунки уларнинг таъсирлари ҳеч қачон бир хил бўлмайди. Улардан баъзилари меҳнат унумдорлигининг устивор ўсишини таъминлайди, бошқа омиллар таъсири эса ўзгарувчан бўлади.
Корхона меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари деганда ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ресурслари тушунилади. Одатда Ўзбекистон корхоналарида меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари ички ишлаб чиқариш резервлари, меҳнат сиғимини пасайтириш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, моддий ресурсларни тежаш ва меҳнат қуролларини асраб–авайлаб ишлатиш резервларига бўлинади.
Вақт бўйича фойдаланишга кўра меҳнат унумдорлиги резервлари жорий ва перспектив резервларга бўлинади.
Жорий резервлар яқин келажакда амалга оширилиши мумкин, қоидага кўра улар аҳамиятли тарздаги ягона вақтли маблағларни талаб этмайди. Уларга яхши жиҳозлардан фойдаланиш, яроқсиз жиҳозларни ишлаб чиқариш тизимидан олиб ташлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг рациональ ва самарадор (эффектив) тизимларини қўллаш, корхоналарда меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш ва уни меъёрлаштириш киради.
Перспектив резервлар одатда ишлаб чиқаришни қайта қуришни, янги технологияларни тадбиқ этишни ва ш.ў. ларни талаб этади, бунинг учун қўшимча капитал маблағлар ва ишларни амалга ошириш учун аҳамиятли тарздаги муддатлар зарур бўлади.
Хулоса

Унумдорлик – муайян вақт мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг муайян туридаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатилган ресурслар миқдорига нисбатидир.


Қурилишда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари тизимининг тузилиши улардан ҳар бирининг функционал вазифасини аниқлашга асосланиши лозим. Кўрсаткичларни таснифлашнинг мезони – меҳнат натижаларини ифодалаш усулидир.
Меҳнат унумдорлигини аниқлаш вазифаси унинг тизимини яратиш, ўрганишнинг муҳим йўналиш ҳисобланади. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари кўп омилли, векторли ва мезонли сифатида таснифланади.
Меҳнат унумдорлиги ривожланиб борувчи кўрсаткич бўлганлиги сабабли омиллар ва заҳираларни ўрганиш долзарб муаммога айланди. Курилишда меҳнат унумдорлигини ошириш, заҳиралар тизимини яратиш энг муҳим йўналишдир.
Саноат-ишлаб чиқариш салоҳиятининг компенсациялашмаган ҳолатдаги издан чиқиши жараёнлари, шунингдек иш ўринларининг камайши ҳам кучаймоқда. Бундан ташқари, қурилишда айниқса биринчи навбатда ишлаб чиқариш қурилишининг камайиши туфайли жисмоний иш ўринлари кескин қисқармоқда. Яъни хулоса ажабланарлидир: маҳсулотлар сотилишининг чегараланиши машғуллик сонининг камайишига олиб келади, бунинг ортида эса жисмоний иш ўринларининг керак бўлмай қолиши оқибатида уларнинг камайиши юзага келади.

Download 69,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish