2. Меҳнат унумдорлигини аниқлаш усуллари ва унинг авзалликлари ва камчиликлари.
Меҳнат унумдорлгини ўлчаш муаммоси мазкур иқтисодий категориянинг моҳиятини аниқлашдан бирмунча мураккаброқ. Амалда меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчашнинг турли усулларидан фойдаланилади. У ёки бу усулнинг қўлланиши, биринчидан, меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражасига, иккинчидан эса, ҳисоблашни амалга оширадиган иқтисодий хизмат олдида қандай вазифа турганлиги билан боғлиқдир.
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражаси бўйича бир хилдаги маҳсулотни ишлаб чиқарадиган алоҳида иш ўринлари (бригада, участкалар)ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу ўринда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ва ишлаб чиқариш нормаларини (дона, тонна, куб ёки квадрат метр ва ҳоказо) аниқлашнинг натурал (табиий) усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу усул оддий, қулай ва ишончли бўлсада, у фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган иш жойларида қўлланилади, шунинг учун ҳам амалда ундан камроқ фойдаланилади. Корхонанинг биригада ва участкаларида бутунлай бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, натурал усул қўлланилиши мумкин:
Натурал усулнинг бир кўриниши шартли-натурал усул бўлиб, бунда иш ҳажми бир хил маҳсулотнинг шартли бирлигида ҳисобга олинади. Масалан, турли ҳажмдаги вагонларга, турли ҳажмдаги консерва банкалари шартли банкаларга, турли пойабзаллар шартли жуфтга айлантирилади. Шартли ўлчовларга айлантириш, одатда, ўтказиш бирликлари коэффицентлари ёрдамида амалга оширилади.
Шартли натурал усул қўлланиш учун қулайдир, чунки кўпгина хилма-хил товарларнинг, хизматларнинг айлантириш коэффицентлари ёрдамида ишлаб чиқаришни қиёсланадиган турга келтириш мумкин. Масалан, ун, нон ва макарон маҳсулотлари сотиш харажатларини нон-булка маҳсулотларини шартли килограммга айлантириш орқали ифодалаш мумкин.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг кенг тарқалган яна бир усули меҳнат усулидир.
Меҳнат унумдорлигини меҳнат усули билан ўлчашда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш ёки товар бирлигини сотишга доир норматив вақтдан фойдаланилади:
иш вақти бирлигидаги маҳсулот ҳажми
ҳақиқий иш вақти
Бу ерда: Ум - меҳнат усули билан ўлчанган меҳнат унумдорлиги.
Меҳнат усулининг афзал томони уни барча иш турлари ва хизматларга татбиқ этиш мумкинлигидир. Бироқ бу усулдан кенг фойдаланишда ҳар бир иш тури учун вақт нормативлари зарур, улар ҳамиша ҳам мавжуд бўлавермайди. Бу усулдан ишбай ишловчи ходимлар меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун фойдаланиб бўлмайди, чунки улар учун вақт нормалари татбиқ этилмайди.
Унумдорликни ўлчашнинг меҳнат усули бир қатор камчиликларга ҳам эга (нормалар етарли даражада асослаб берилмаган бир хил даражада жиддий эмас, улар тез-тез қайта кўриб чиқилади ва ҳоказо). Бу эса, ҳатто айрим иш жойидаги ва бригадалардаги меҳнат унумдорлигининг даражаси ўсишига ҳолисона баҳо берилишига имкон туғдирмайди.
Меҳнат унумдорлигига ишларнинг сермеҳнатлиги таъсир кўрсатади. Сермеҳнатлик – бу, жонли меҳнат сарфларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, у иш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар)да ифодаланган. Сермеҳнатлик, одатда, норма-соатларда (ҳақиқий соатларда) ўлчанади, бу вақт иш бирлигини бажаришга сарфланган бўлади. Бу кўрсаткич меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига қарама-қарши бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда: С – сермеҳнатлик;
Ив – иш вақти;
Им – ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Корхоналар ва уларнинг йирик бўлинмалари даражасида, худди халқ хўжалиги тармоқларида бўлгани каби, ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлиги ҳажмларини ўлчаш учун асосан қиймат усули татбиқ этилади. қиймат усули универсал усул бўлиб, у маҳсулотнинг барча турлари ва ҳажмлари, ишлар ва хизматлар ягона пул кўрсаткичлари бўлган сўмда ифодаланади, у ҳажм кўрсаткичларини тегишли улгуржи нархларга кўпайтириш билан аниқланади.
Масалан, агар беш кишидан иборат ишчилар бригадаси бир сменада 100 минг сўмлик иш ҳажмини бажарган бўлса, у ҳолда ҳар бир ишчининг сменадаги меҳнат унумдорлиги (ишлаб чиқарган маҳсулоти) қуйидагича бўлади: 120:5қ20 (минг сўм), тегишли равишда бир соатлик иш мобайнида 20:8қ2,5 (минг сўм).
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат усули турли касб ва малакага эга бўлган ходимларнинг меҳнат унумдорлигини, масалан, қандолатчи ва новвойнинг, чилангар ва ҳайдовчининг меҳнат унумдорлигини таққослаш имконини беради. Бироқ бу усул кўринишдан универсал усул бўлишига қарамай, бир қанча камчиликларга ҳам эга. Хусусан, унга нарх омили, яъни бозор конъюнктураси ва инфляция кўпроқ таъсир кўрсатади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усулларининг ҳар учаласи ҳам ўз афзалликлари билан бир қаторда турли камчиликларга ҳам эга. Уларни 1-жадвалда кўриш мумкин:
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |