Умуминсоний қадриятлар жамиятнинг ижтимоий тузилиши, унга мансуб
турмуш, оила, уруғ, қабила, элат, миллат, халқ, давлат ва бошқаларнинг ижтимоий
ҳолати, маънавий ҳаёти, ахлоқ, ҳуқуқ, дин, маданият, нафосат, санъат, илм-фан
соҳалари билан боғлиқликда ҳам намоён бўлади. бу борада улар ўз табиатига
кўраамалий фаолиятнинг ҳақиқий мақсадларини ифодалайди, муайян аҳамиятга эга
бўлади, керакли ахборот беради, жамият қоидаларидан ижодий фойдаланиш, кундалик
хатти-ҳаракатларнинг маънавий асосларини тўғри белгилаш имконини яратди. Ахлоқда
яхшилик, бурч, виждон, ҳаётнинг маъноси; сиёсат, ҳуқуқ ва мафкурада тенглик,
одиллик. Мустақиллик, демократия, эркинлик; нафосатда гўзаллик, улуғворлик:
маданият, санъат ва фанда жамият аҳамиятига молик бўлган ютуқлар, кашфиёт, қонун-
www.ziyouz.com kutubxonasi
38
қоидалар ва бошқалар ҳам кундалик ҳаётда қадриятлар даражасига кўтарилган. Бундан
ташқари жамият аъзолари учун умумий бўлган талаблар: ўз қавми бўлган одамзод
жонига қасд қилмаслик, танини соғ-саломат сақлаш, хушхулқлик ва бошқа ўнлаб
инсоний жиҳат ва хусусиятлар ҳам умуминсониятга хос бўлган маънавийлликнинг
асосий бўғинларидир.
Умуминсоний қадриятлар сиёсат ва ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда ўзига хос
жиҳатларда намоён бўлади, бунда мустақиллик, адолат, одиллик, тенглик каби идеал-
қадриятлар, уларга эришиш борасидаги жараёнлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу
жараёнларда умуминсонийликка мос келмайдиган йўллардан боришнинг нотўғри
эканлигини ижтимоий тажриба азал-азалдан исботламоқда.
Ижтимоий тараққиёт жараёнида умуминсонийликнинг устуворлиги талаблари
ҳар бир тарихий бирликнинг тарихий ривожланиш маҳсули, эканлигини, бунда тирик
инсонларнинг тақдири, орзу-умидлари борлигини ҳисобга олишни тақозо қилади. Бу
талабларга кўра ҳар бир киши соҳ-омон яшаш, умр кечириш, ўз вужудини омон сақлаш
каби ҳуқуқлари билан бирга дунёга келади, бу ҳуқуқларни унга табиат ато этган, бирор
мақсадлардан келиб чиқиб инсонни бу ҳуқуқлардан маҳрум қилиш мумкин эмас.
Қандай синф, табақа, қатлам вакили бўлсмасин, унинг бошқалар каби яшаш ҳуқуқи
борлиги мутлақ ҳақиқат, одам зоти эса бу ҳуқуқ нуқтаи назаридан тенгдир.
Умуминсонийликнинг бу борадаги талаблари, яъни инсоннинг табиий-тарихий ҳақ-
ҳуқуқлари, унинг яшаш ва умр кечириш ҳуқуқининг табиийлиги ва ҳатто
муқаддаслигини тўла-тўкис эътироф қилишдир. Халқ оғзаки ижодида ҳам, қадимги ва
замонавий динларда ҳам, давлталрнинг конституцияларида ва бошқа ҳужжатларда ҳам
буни яққол кузатиш мумкин. Буюк француз революцияси (1789 йилда) қабул қилган
«Инсон ва гражданлар ҳуқуқлари Декларацияси»да ҳам, 1948 йилнинг 10 декабрида
БМТ Бош Ассамблеяси тасдиқлаган «Инсон ҳуқуқларининг энг умумий
Декларацияси»да кишиларнинг табиий-тарихий ҳақ-ҳуқуқлари жамиятдаги асосий
умуминсоний қадриятлар эканлиги алоҳида таъкидланганлиги бежиз эмас.
Оламдаги инсонларнинг яшаш жойлари, ўтмиш авлодларининг ҳоки яширинган
замин, ўзи туғилган юрти билан боғлиқ умуинсониятга хос бокира туйғулари бор. Бу
туйғулар туғилган уйдан, маҳалла, қишлорқ, шаҳар кўчасидан тарбиялана бошлайди,
киши мансуб бўлган тарихий бирлик, унинг ўтмиши билан боғланган ижтимоий
ҳудудга нисбатан муносабатда намоён бўлади. киши Ер сайёрасиннинг фарзанди
эканини, ўз учун суюкли ҳудуд сайёранинг таркибий қисми бўлган ватан эканлигини
англаганида, ундаги бу туйғу умуминсонийликнинг талабига мос келадиган даражага
кўтарилади. Сайёрамиз кишилари учун ундаги тирикликнинг вужудга келиши,
ривожланиши, одам зотининг онгли фаолити, меҳнати, маданий ва маънавий камолотга
эришиш босқичлари, табиат ва жамиятда амалга оширган ишлари билан боғлиқ
жараёнларни ифодалайдиган тарих ҳам ўз аҳамияти ва қадрига эга. Тарих – одам
зотининг илк вужудга келган давридан, бизнинг кунларимизгача яратган моддий
бойликларини, инсоният ҳаётида рўй берган ўзгаришларни келажакка етказиб
берадиган «қадриятлар сандиғи»дир. Тарих – замин вужудларини яшириб турган
авлодлар руҳи олдидаги қарздолик туйғусини зўзғаган. Ўтмишдаги воқеаларни
ўрганиш зарурияти туғилган ва келажакнинг режаларини тузиш жараёнида
риводланишнинг аниқ йўл ва усуллари танлаб олинаётган даврларда қадриятга
айланади.
Умуминсоний қадриятлар ва уларнинг асосий шакллари хилма-хил тарзда, ранг-
баранг ҳолат ва турли даражаларда намоён бўладиган ғоят мураккаб, мазмунан
ниҳоятда юой ва серқирра ижтимоий тушунчалардир. Шу сабабга кўра, уларнинг
моҳияти, мазмуни, намоён бўлиш хусусиятлари тўғрисидаги қисқа таҳлилда бу
борадаги масалаларнинг ҳамма жиҳатларини қамраб олиш қийин.
www.ziyouz.com kutubxonasi
39
Do'stlaringiz bilan baham: |