назорат вариант қилиб олинади ва қиздирилмайди. Қолган иккита пробиркадаги
вирусли намуналар ҳар хил ҳароратда (50,55,60,65,70,75,80,85,90,95,100°С) сув
хаммомида 10 дақиқа давомида қиздирилади,
яъни пробиркадаги вирусли
ўсимлик шираси термометр билан бир хил чуқурликда сув хаммомига
жойлаштирилади. Термометр 50°С ни кўрсатиши билан сув хаммомидаги
иссиқлик 10 минут давомида 50°Сда сақланади. Сўнгра у сув хаммомидан олиниб
водопровод тагида совитилади. Совитилган вирусли ўсимлик ширасини Nicotina
glutinosa аниқлагич ўсимлигининг корунд билан
чанглатилган баргини унг
томонига пипетка ёрдамида 4-5 томчиси томизилади. Сунгра стерилланган шиша
тайёкча ёки шиша куракча ёрдамида ёки стерилланган пахта билан ёки совунлаб
ювиб артилмай куритилган бармокдар билан охисталик билан суртилади
(ишкаланади). Баргнинг чап томонига эса киздирилмаган назорат усимлик шираси
томизилади ва у хам охисталик билан суртилади. Сунгра икки томонига вирусли
усимлик шираси суртилган баргга этикетка богланади ва нам камера вазифасини
бажарувчи эксикатордаги ипга осиб куйилади.
Худди шу усулда иккинчи
пробирка-55°С
да,
учинчиси-60°С,
тўртинчиси-65°С,
бешинчиси-70°С,
олтинчиси-90°С, ўнинчи-95°С ва ўн биринчиси-100°Сда алохида-алохида сув
хаммомида 10 дақиқа давомида иситилиб, совитилиб тайёрланган шира аниқлагич
ўсимликлар баргини ўнг томонига юқтирилади ва улар ҳам эксикаторга
этикеткалари билан осиб қўйилади. Ҳар бир вариант 4-6 та баргга юқтирилади.
Этикеткаларга вирус юқтирилган вақт, қиздирилган
температура, вируснинг
номи, чап томонига қиздирилмаган назорат вирусли шира юқтирилган бўлиб, у
ҳам белгиланиб қўйилади. Эксикатор қопқоғига вазелин суртилиб зич қилиб
ёпилади ва 48 соатга (аниқлагич ўсимлик қилиб N. glutinosa ишлатилганда) ёки 72
соат (N. sylvestris ишлатилганда) хаво хароратида қолдирилади. Кўрсатилган
муддат ўтгандан сўнг, пайдо бўлган касаллик симптомлари ҳисобига олинади ва
жадвалда қайд этилади. Натижалари график равишда тасвирлаш учун абсица
ўқига некрозларни сони, ордината ўқига эса ҳарорат сонлари қўйилади. Олинган
натижалар нуқталари бирлаштирилади. Назарий равишда қаралганда хароратнинг
ошиши билан эгри чизиқ нолга интилади. Қайси бир қиздириш
хароратида вирус
активлиги О гача пасайса (некрозлар кузатилмаса) шу харорат вируснинг харорат
таъсирида фаоллигининг йўқотиш (ХТФЙ) нуқтаси деб белгиланади
Одатда тамаки мозаикаси вирусини тамакидаги штаммининг ХТФЙ нуқтаси
95°С-97°С, ТМВ нинг қозоқ штамминики 80-82°С, ТМВ нинг томатдаги
штамминики 96-98°С, жўхорининг пакана мозаикаси вирусиники 50-52°С,
шолғом мозаикаси вирусиники 60-62°С ва х.к. (1-жадвал).
1-жадвал
Ҳар хил шаклли вирусларнинг ХТФЙ
тт/р Вирус ёки унинг штамми
Вирусларнинг ХТФЙ
11
ТМВ
95-96
0
С
22
ТМВ- ТШ
95-96
0
С
33
Жўхорининг пакана мозаикаси
50-52
0
С
44
Шолғом мозаикаси
50-52
0
С
55
Редис мозаикаси
60-62
0
С