Ўзбекистон миллий тараққиётнининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 43,46 Kb.
bet1/3
Sana29.03.2022
Hajmi43,46 Kb.
#515657
  1   2   3
Bog'liq
Стратегия 1-Мавзу


Ўзбекистон миллий тараққиётнининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши
Режа:

  1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети, мақсади, обьекти ва мақсади.

  2. Фуқаролик жамияти қуриш мамлакатимизнинг асосий стратегик мақсади.

  3. Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг – юқори босқичи

  4. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш стратегияси.

Фуқаролик жамияти тушунчаси антик даврдан ғарб маърифатчиларигача бўлган узоқ давр мобайнида турлича кўринишларда намоён бўлган1. Замонавий талқинда эса бу категория илк бор XVIII аср бошларида европалик файласуфлар асарларида кўзга ташланади. Ўша даврда бу тушунча фуқаролар ўртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган сиёсий бирлашма сифатида тушунилган. Қадимда бу концепция фозил жамият тушунчасига мос равишда, давлатдан ажралмаган ҳолда талқин этилган. Афлотунга кўра давлат адолатли жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиши, одамлар эса жамият манфаатлари йўлида, оқиллик, жасурлик, босиқлик ҳамда адолат билан, ўзларига топширилган вазифаларни пухталик билан бажаришлари керак. Жамият ҳақида қайғуриш “доно ҳукмдор”нинг вазифаси сифатида белгиланган2 . Европа ва кейинчалик Америка сингари йирик минтақалар миқёсида фуқаролик жамияти тараққиёти уч босқичда амалга ошган бўлиб, ушбу босқичлар алмашиниши даврида давлат ва жамият тузилишида жиддий ўзгаришлар содир бўлган, ижтимоий ва сиёсий бўҳтонлар, оммавий ҳаракатлар, синфий тўқнашувлар, ижтимоий мафкураларнинг тубдан ўзгариши рўй берган

Дастлабки босқичда (тахминан XVI–XVII асрларда), фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари вужудга келган. Уларга саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ҳамда чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи асос бўлиб хизмат қилган. Шаҳар ва шаҳар синфларининг кўмаги ёрдамида Ғарбий Европа минтақасида замонавий давлатнинг белгилари (суверенитет, давлат ғазнаси, профессионал бошқарув аппарати ва ҳ.к.)га эга бўлган марказлашган миллий давлатчилик вужудга келган. Ижтимоий мафкурадаги кескин бурилиш, санъат ва маданиятнинг жадаллик билан ривожланиши, буржуа ахлоқининг кенг тарқалиши, фуқаролик жамиятини ижтимоий-сиёсий идеал сифатида талқин этиш ҳам ана шу даврга тўғри келади. Бу даврдаги феодал нотенглик ва имтиёзларга қарши курашувчи мазлум қатламларга ўрта синф мулкдорлар йўлбошчилик қилган. Ўрта асрларнинг иккинчи ярмида Англияда рўй берган саноат инқилобининг бошланишини бир қатор тарихчилар Янги даврнинг ибтидоси сифатида талқин этадилар. Саноат инқилоби ва шаҳардаги ўзини ўзи бошқариш тизими фуқаролик жамияти ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Ғарбий Европада ўша пайтларда шаҳар жамоаси аъзоларининг барчаси тенг ҳуқуқлилик асосида судлов ишлари таъминланган, адолатсиз қамоққа олишлар бекор қилинган, сайловларда овоз бериш ҳуқуқи орқали шаҳар бошқарувига сайланиш имконияти, қурол тақиб юриш ҳуқуқи, бир сўз билан айтганда, кўпчилик тадқиқотчилар томонидан фуқаролик ҳуқуқлари, деб аталган барча ҳуқуқлар кафолатланган.3 Илмий адабиётларда замонавий фуқаролик жамиятининг илдизлари сифатида кўрсатилаётган шароитлар, жумладан саноат ва савдо-сотиқнинг ривожи, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ва чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи4, кўпгина жиҳатлари ўрта аср жамиятининг акси бўлган шаҳарларнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Ғарбий Европада черков ҳукмронлигидан мустақил, марказлашган давлатларнинг шаклланиши ҳам шаҳарларнинг ривожланишига бориб тақалади. Кўпгина мутафаккирлар фуқаролик жамиятини айнан буржуа жамияти сифатида талқин этар экан, шаҳар ва шаҳар маданиятини замонавий жамиятга хос бўлган қадриятларнинг асоси сифатида қарайдилар.5


Тахминан XVII асрнинг охиридан XIX асрнинг якунига қадар бўлган иккинчи босқичда энг ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамияти ҳуқуқий жиҳатдан тенглик ва хусусий тадбиркорликка асосланган дастлабки капитализм кўринишида шаклланди. ХХ асрда фуқаролик жамиятининг учинчи босқичи, яъни унинг ижтимоийлашув даври бошланди. Европа халқлари антик полислардан тортиб, феодалчилик орқали тараққиётнинг шундай палласига етиб келдиларки, бу даврда мустақил, аммо ўз шахсий манфаатлари йўлида бирлашишга қодир бўлган кишилар жамоаси ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа зарурий элементлари вужудга келди. Бунинг натижасида фуқаролик жамиятининг туб моҳияти ҳақида тафаккур қилишга имконият пайдо бўлди. Бу янги вазият ғарбда инсонларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларини қонун доирасида тан олиш асосига қурилган мафкура, яъни либерализмда ўз ифодасини топди. Шундай қилиб, антик даврда берилган туртки ўрта асрларга келиб ғарбий Европада қабул қилинган ва ўзига хос ўзгаришларга асос бўлган ҳолда Янги даврда рўй берган буржуа инқилоблари орқали, том маънодаги ҳодиса сифатида, фуқаролик жамиятининг пайдо бўлишига олиб келди.
Янги даврнинг энг муҳим сиёсий ҳодисаларидан бири бўлган “фуқаролик жамияти” ғояси ўз тадрижида бир қанча концепция ва талқинларни вужудга келтирди. Бироқ, у ҳамиша “давлат” ҳодисасига нисбатан қарама-қарши қўйилган. Фуқаролик жамиятининг либерал талқини Т.Гоббс, Ж.Локк ва Ш.Монтескье даврига бориб тақалади. Тушунча сифатида фуқаролик жамияти улар томонидан инсониятнинг тарихий тараққиётини акс эттириш, инсоннинг ибтидоий усулдан тараққий топган турмуш тарзига ўтишини ифодалаш мақсадида киритилган. Инсон давлат ва тамаддундан бехабар “ёввойи”, “табиий” ҳолатда узлуксиз урушлар ҳамда ўзаро душманлик ҳолатида ривожланиб боради. Ўзида тартиб-интизом ва фуқаролик муносабатларини ифодалаган ривожланган жамият табиий ҳолатдаги содда (ёки қайсидир маънода жоҳил) жамиятга қарама-қарши қўйилади. Табиат ва инсоннинг жиловланмаган табиий эҳтирослари эмас, балки комиллик, яъни инсоннинг онгли равишда жамоавий ҳаёт кечиришга қодирлиги жамият ва инсон ҳаётининг табиий ибтидоси ҳисобланади. Фуқаролик жамияти инсоннинг озиқ-овқат, уст-бош, бошпанага бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш шароити сифатида қабул қилинган. Инсоннинг кундалик эҳтиёжлари қондириладиган турли (иқтисодий, ижтимоий, маданий) соҳаларнинг ажралиши ва эркинлашуви жараёни фуқаролик жамияти пайдо бўлишига олиб келган.
Маълумки, инсоният ривожланишининг илк даврида кичик гуруҳлардан иборат қабилалар (уюшмалар) пайдо бўлиб, улар биргаликда озиқ-овқат топиш, уй қуриш, душманлардан ҳимояланиш, ёввойи ҳайвонлардан, табиий офатлардан сақланиш мақсадида бирлашишган. Ушбу уюшмалар оила, уруғ, қабила доирасида ташкил топган бўлиб, улар бир бутун яхлит ҳолдаги манфаат, яъни табиатнинг тирик бир бўлаги сифатида яшаб қолиш зарурияти асосида бирлашган. Ижтимоий ишлаб чиқариш ва меҳнат тақсимотининг юксалиши натижасида инсонларнинг уюшмаси миқдорий жиҳатдан ўсган, функционал жиҳатдан ранг-баранглашиб барқарорлашган. Умумий манфаат жамият аъзоларини боғлаб турувчи кучга айланган. Шунга қарамасдан, жамиятнинг барча аъзолари фуқаролик жамиятини ифода этган уюшмаларга аъзо бўлишлари шарт бўлмай, мустақил ҳолда яшаш имконияти ҳам мавжуд бўлган. Хусусий мулк ва синфларнинг пайдо бўлиши билан жамиятда табақаланиш юз бериб, умумий манфаатлар хусусий, гуруҳий манфаатларга ажрала бошлаган. Ижтимоий ҳаётга оид турли соҳаларнинг вужудга келиши индивид фаолиятининг ранг-баранглашуви ва ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашуви жараёнини ифода этади. Ижтимоий алоқаларнинг турличалиги ҳокимиятга тобе бўлмаган ва бошқа индивидлар билан онгли равишда, оқилона муносабатлар ўрнатишга қодир фуқаровий онгга эга бўлган мустақил шахснинг шаклланиши натижаси ҳисобланади. Ўзининг “Фуқаролик бошқаруви ҳақидаги иккинчи рисола” деб номланган асарида Ж.Локк (1632–1704 й.) ҳар қандай одам учун табиий (яъни содда, жоҳил, ибтидоий – муаллиф изоҳи) ҳолатни инкор этган ҳолда фуқаролик жамияти талаблари даражасига етиш учун ягона йўл бошқалар билан келишган ҳолда ижтимоий бирликка қўшилиш ёки бирлашишдан иборат эканлигини таъкидлайди.7 Унинг фикрига кўра, мутлақ монархия фуқаролик жамияти билан умуман мутаносиб бўла олмайди ва у фуқароларнинг эркин бошқаруви шаклига мос келмайди. Бундан ташқари, у хусусий мулк мустақил индивиднинг кристаллашуви жараёни негизида ётишини, айнан хусусий мулк инсон сиёсий мустақиллиги ва эркинлигининг иқтисодий асоси эканлигини уқтиради
Француз мутафаккири Ж.Ж.Руссо қарашларининг асосида ижтимоий шартнома назарияси бўлиб, унда инсон, жамият ва давлат муносабатлари атрофлича таҳлил этилади. Руссо ўз даврида рўй берган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни таҳлил қилар экан, кишилар ўз салоҳиятларини бирлаштирган ҳолда ҳукмрон синфга қарши тура олишлари мумкинлиги ва ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш мумкинлигига урғу беради. Унинг фикрига кўра, кишилар табиий ҳолатда яшаб қолишларига қарши таъсир кучли бўлганлиги туфайли улар ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга мажбурдирлар. Улар янги кучни вужудга келтира олмас экан, фақатгина мавжуд кучни бирлаштириш ва йўналтириш билан ўзларини сақлаб қолиш, бошқалар билан бирлашган ҳолда умумманфаат йўлида ҳаракат қилиши мумкин бўлган кучлар бирлигини ҳосил қилиши мумкин. Айни вақтда Руссо, бундай бирлашган кучни ҳосил қилиш учун ўз салоҳиятидан жамоа манфаати йўлида воз кечган инсоннинг энг асосий бойлиги бўлган эркинликни қандай сақлаб қолиши ҳақида ҳам бош қотиради. Бунга жавоб топар экан, “уюшманинг шундай шаклини топиш керакки, унда мужассаам бўлган қудрат уюшма аъзоларининг шахси ва мулкини ҳимоялаши ва асраши, шу туфайли барча билан бирлашган ҳар бир киши кўпчиликка бўйсунади ва айни вақтда, илгаригидек эркин бўлиб қолаверади. Ижтимоий шартнома бажарадиган асосий вазифа ана шудир”, дея таъкидлайди.9 Руссо ғоялари ижтимоий шартнома натижасида ижтимоий бирлик қай тарзда шаклланишига қаратилган. “Агар ҳар биримиз ўз шахсиятимиз ва бор кучимизни умумжамоа ва унинг олий иродасига топширар эканмиз, натижада барчамиз учун ҳар биримиз ягона бутунликнинг ажралмас қисмига айланамиз”. 10 Фуқаролик жамиятини давлат ҳокимиятининг мақоми нуқтаи назаридан талқин этган машҳур олимлардан бири Ш.Л. де Монтескье (1689–1755 й.)дир. Унинг асосий ғояларидан бири ҳокимиятнинг бўлиниши тўғрисидадир. У ўзининг “Қонунлар руҳи” номли асарида давлатни фуқаролик жамиятида фуқароларнинг ўзаро адоватини бартараф этишга қаратилган жамоатчилик келишувининг натижаси сифатида кўриб чиқади. У ушбу икки тушунчага аниқлик киритади ва уларнинг ҳар иккисининг ўзига хос қонунлари (фуқаролик ва давлат) бўлиб, ўзининг таъсир доирасига эга.
Фуқаролик жамияти тушунчасининг ўзи кенг ва тор маънода қўлланилади. У табиий-тарихий тараққиёт давомида давлатдан мустақил бўлган мухтор соҳа сифатида вужудга келади ва ўзгариб боради.

Download 43,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish