32
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни
берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш
тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
17-сон, 193-модда, 52-сон, 591-модда; 2013 й., 51-сон, 667-модда)
Ўзбекистон
Республикасининг
Оила
кодексига
мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ѐзиш
органлари
томонидан
бериладиган
гербли
гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.
Туғилганлик,
никоҳ
тузилганлиги,
никоҳдан
ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномаларнинг
янги шакллари 1
–
4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин ва
2012 йил 1 июлдан жорий этилсин.
2. Белгилансинки:
гербли гувоҳномалар бланкалари қатъий ҳисобда
турувчи
ҳужжатлар
ҳисобланади
ва
Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона намунада
тасдиқланадиган тегишли ҳимояланганлик
даражасига эга
бўлган махсус қоғозда тайѐрланади;
гербли
гувоҳномалар
бланкаларини
тайѐрлаш
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлигининг
буюртманомалари
асосида
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат ишлаб
чиқариш бирлашмаси томонидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
икки ой муддатда фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ѐзиш органларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет
элдаги консуллик муассасаларини янги гербли гувоҳномалар
бланкалари билан;
гербли гувоҳномаларни тайѐрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш,
топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибига қатъий
риоя этилишини таъминласин.
33
4. Гербли гувоҳномаларни улар тўлиқ
ишлатиб
бўлингунгача амалдаги бланкаларда расмийлаштириш ва
беришга рухсат этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 17 декабрдаги 332-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,
2013 й., 51-сон, 667-модда)
5. Ушбу қарор билан тасдиқланган янги гербли
гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли
гувоҳнома бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори энг
кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг
чет элдаги консуллик
муассасалари томонидан гербли гувоҳномалар берилганлиги
учун Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги
423-сон қарори билан тасдиқланган
тарифлар асосида
консуллик йиғимлари ундирилиши маълумот учун қабул
қилинсин.
6.
Белгилансинки,
герб
йиғимидан
тушадиган
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
тасарруфида қолади ҳамда гербли гувоҳномалар ва
фуқаролик ҳолати далолатнома ѐзувлари шаклларини
тайѐрлаш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплашга ҳамда
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
органларини
ривожлантиришга, шу жумладан уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага
мувофиқ айрим қарорлари 2012 йил 1 июлдан бошлаб ўз
кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т.Йўлдошевга ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий
экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: