- “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси” курсининг предмети ва вазифалари. Ўзбекистоннинг географик ўрни, маъмурий ҳудудий бўлиниши.
- Узбекистонинг иктисодий ва ижтимоий географияси курси олий уқув юртларининг география мутахассисликларида республикамиз мустақилликка эришганлиги муносабати билан асосий уқув фанларидан бирига айланди. Ушбу фанда Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин улкамиз халқ хужалиги тузилмасининг таркиб топишига таъсир қилувчи табиий ва иктисодий омиллар, мамлакатимиз халқ хужалиги тармоқларининг ривожланиши, уларнинг жойлашиш хусусиятлари, хамда республикамизнинг турли қисмларида таркиб топган иктисодий районларининг узига хос хусусиятларини ёритиш асосий мақсад қилиб қуйилган.
- Узбекистон иктисодий ва ижтимоий географияси фанининг урганиш предмети, республикамиз халқ хужалигининг таркиби, жойланиши ва уларга таъсир қилувчи омилларни анализ қилиш ва шу асосда улкамиз халқ хужалигининг келажакдаги тараққиётини курсатиб беришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида 1 сентябр 1991 йилда ташкил топган. Майдони 448,9 минг кв.км., аҳолиси 32 млн. киши (1.01.2014 й.). Маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят ва Тошкент шаҳридан иборат: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари. Республика пойтахти – Тошкент шаҳри. - Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида 1 сентябр 1991 йилда ташкил топган. Майдони 448,9 минг кв.км., аҳолиси 32 млн. киши (1.01.2014 й.). Маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят ва Тошкент шаҳридан иборат: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари. Республика пойтахти – Тошкент шаҳри.
Ўзбекистон Республикасининг Дунё харитасида мавқеи унинг макрогеографик ўрнини тасвирлайди, мамлакатимизнинг МДҲ ва Марказий Осиёда давлатлари минтақасида жойлашганлиги эса мезогеографик ўрнини акс эттиради. Марказий Осиё минтақаси (мазкур тушунчани табиий география фанидаги анъанавий “Марказий Осиё” билан чалкаштирманг) умумжаҳон нуқтаи назаридан қараганда жуда муҳим геостратегик ўринга эга. Айниқса, бу ерда йирик ёқилғи-энергетика (кўмир, нефт, табиий газ, уран) заҳираларининг мавжудлиги жаҳоннинг етакчи мамлакатлари – АҚШ, Европа Иттифоқи, Япониянинг катта қизиқишига, интилишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, минтақанинг сўнгги йилларда жадал иқтисодий ривожланиши ниҳоятда муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамият касб этмоқда. - Ўзбекистон Республикасининг Дунё харитасида мавқеи унинг макрогеографик ўрнини тасвирлайди, мамлакатимизнинг МДҲ ва Марказий Осиёда давлатлари минтақасида жойлашганлиги эса мезогеографик ўрнини акс эттиради. Марказий Осиё минтақаси (мазкур тушунчани табиий география фанидаги анъанавий “Марказий Осиё” билан чалкаштирманг) умумжаҳон нуқтаи назаридан қараганда жуда муҳим геостратегик ўринга эга. Айниқса, бу ерда йирик ёқилғи-энергетика (кўмир, нефт, табиий газ, уран) заҳираларининг мавжудлиги жаҳоннинг етакчи мамлакатлари – АҚШ, Европа Иттифоқи, Япониянинг катта қизиқишига, интилишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, минтақанинг сўнгги йилларда жадал иқтисодий ривожланиши ниҳоятда муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамият касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |