Юқори тоифадаги маъмурий бирликларнинг энг катталари Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти (улар биргаликда мамлакат майдонининг 61,8 фоизини эгаллайди), энг кичиклари эса Андижон ва Сирдарё вилоятлари ҳисобланади. Бу борадаги ҳудудий фарқ ёки географик коэффициент 38,9 га тенг. Бундай минтақаларнинг сиёсий географик ўрни ҳам турлича. Аввало таъкидлаш лозимки, республиканинг барча вилоятлари давлат чегараларига “чиқишади”. Жумладан, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари 3 тадан давлатлар билан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари 2 тадан давлатлар билан чегарадош. - Юқори тоифадаги маъмурий бирликларнинг энг катталари Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти (улар биргаликда мамлакат майдонининг 61,8 фоизини эгаллайди), энг кичиклари эса Андижон ва Сирдарё вилоятлари ҳисобланади. Бу борадаги ҳудудий фарқ ёки географик коэффициент 38,9 га тенг. Бундай минтақаларнинг сиёсий географик ўрни ҳам турлича. Аввало таъкидлаш лозимки, республиканинг барча вилоятлари давлат чегараларига “чиқишади”. Жумладан, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари 3 тадан давлатлар билан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари 2 тадан давлатлар билан чегарадош.
- Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари
- уларнинг хўжалик аҳамияти
- Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан унинг табиий шароити ва табиий ресурсларига боғлиқ. Улар биргаликда ҳудуднинг табиий-ресурс салоҳиятини белгилаб беради, бу салоҳият эса фойдаланадиган табиий бойликлар билан бир қаторда улардан фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, заҳиралардан ташкил топади. Бинобарин, одатда, табиий ресурс салоҳият баҳоланаётганда нафақат реал борлиқ, балки имконият ҳам назарда тутилади ва бу имкониятлардан фойдаланиш мамлакат иқтисодий ривожланиш истиқболлари асосида ётади.
Табиий шароит ва табиий ресурсларнинг умумий жиҳатлари билан бир қаторда уларнинг ўзаро фарқлари ҳам мавжуд. Умуман олганда, табиий шароит кўпроқ муҳит маъносида тушунилади, у ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайди, ундан моддий неъматлар яратилмайди; табиий шароит аҳоли яшаши ва ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун сифат кўрсаткичлар касб этади, яъни у қулай ёки ноқулай бўлиши мумкин. Масалан, жойнинг иқлими, ер усти тузилиши кабилар унинг табиий шароитини ифодалайди. Табиий ресурслар эса (ресурс-заҳира, бойлик) ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этади ва улар миқдор кўрсаткичларига эга бўлади. Табиий ресурслар тугайдиган ва тугамайдиган қисмларга, тугайдиганлари эса, ўз навбатида, тикланадиган ва тикланмайдиганларга бўлинади. Чунончи, ўрмон, сув, тупроқ ва бошқалар нисбатан узоқ муддатда қайта тикланиши мумкин. Табиий ресурсларнинг бундай хусусиятлари улардан оқилона фойдаланишни тақозо этади. - Табиий шароит ва табиий ресурсларнинг умумий жиҳатлари билан бир қаторда уларнинг ўзаро фарқлари ҳам мавжуд. Умуман олганда, табиий шароит кўпроқ муҳит маъносида тушунилади, у ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайди, ундан моддий неъматлар яратилмайди; табиий шароит аҳоли яшаши ва ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун сифат кўрсаткичлар касб этади, яъни у қулай ёки ноқулай бўлиши мумкин. Масалан, жойнинг иқлими, ер усти тузилиши кабилар унинг табиий шароитини ифодалайди. Табиий ресурслар эса (ресурс-заҳира, бойлик) ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этади ва улар миқдор кўрсаткичларига эга бўлади. Табиий ресурслар тугайдиган ва тугамайдиган қисмларга, тугайдиганлари эса, ўз навбатида, тикланадиган ва тикланмайдиганларга бўлинади. Чунончи, ўрмон, сув, тупроқ ва бошқалар нисбатан узоқ муддатда қайта тикланиши мумкин. Табиий ресурсларнинг бундай хусусиятлари улардан оқилона фойдаланишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |