Фойдали қазилмалар. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ер усти тузилишининг ҳар хиллиги, республика ҳудудининг геологик тарихи геохимик жараёнлар таъсирида шаклланган қазилма бойликлар, минерал хом ашё ресурслари географиясини ҳам белгилаб беради. Мавжуд маълумотларга қарангда, Ўзбекистон 2700 дан кўпроқ фойдали қазилма конлари маълум бўлиб, уларнинг фақат тасдиқланган заҳираси 970 миллиард АҚШ далларни, умумий миқдори эса 3,3 триллион АҚШ далларини ташкил қилади. - Фойдали қазилмалар. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ер усти тузилишининг ҳар хиллиги, республика ҳудудининг геологик тарихи геохимик жараёнлар таъсирида шаклланган қазилма бойликлар, минерал хом ашё ресурслари географиясини ҳам белгилаб беради. Мавжуд маълумотларга қарангда, Ўзбекистон 2700 дан кўпроқ фойдали қазилма конлари маълум бўлиб, уларнинг фақат тасдиқланган заҳираси 970 миллиард АҚШ далларни, умумий миқдори эса 3,3 триллион АҚШ далларини ташкил қилади.
- Фойдали қазилма конлар заҳиралари, уларнинг геологик ўрганилганлигига қараб турли категорияларга бўлинади. Яхши ўрганилган заҳиралар саноат аҳамиятига эга бўлган заҳиралар, барча зохиралар эса тахминий ёки прогноз заҳиралар дейилади.
Ўзбекистон айрим фойдали қазилма заҳиралари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидан жой олади. Бунга энг аввало олтин, мис, вольфрам, уран, табиий газ кабилар киради. Жумладан, республикамиз олтин заҳирасига кўра дунёда 4 чи, қазиб олиши бўйича эса еттинчи-саккизинчи ўринларни эгаллайди (маълумот учун: 2007 йилда Австралия, ЖАР ва Хитойда, уларнинг ҳар бирида 250 тоннадан зиёдроқ, АҚШда шунга яқин миқдорда олтин қазиб олинган). - Ўзбекистон айрим фойдали қазилма заҳиралари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидан жой олади. Бунга энг аввало олтин, мис, вольфрам, уран, табиий газ кабилар киради. Жумладан, республикамиз олтин заҳирасига кўра дунёда 4 чи, қазиб олиши бўйича эса еттинчи-саккизинчи ўринларни эгаллайди (маълумот учун: 2007 йилда Австралия, ЖАР ва Хитойда, уларнинг ҳар бирида 250 тоннадан зиёдроқ, АҚШда шунга яқин миқдорда олтин қазиб олинган).
- Маълумки, ҳар бир мамлакат миллий иқтисодиёти хавфсизлигини таъминлашда унинг ёқилғи-энергетика мустақиллиги катта аҳамиятга эга. Республикамиз бу борада йирик табиий газ конларига эга. Улар асосан Қашқадарё вилоятида (Шўртанг, Муборак, Учқир, Шўрхок, Зеварди ва б.) жойлашган. Бухоро вилоятида ҳам табиий газ конлари мавжуд (Қандим ва б.), бироқ уларнинг кўпчилигини заҳиралари тугаш арафасида.
Do'stlaringiz bilan baham: |