Ўзбекистон Республикасининг Дунё харитасида мавқеи унинг макрогеографик ўрнини тасвирлайди, мамлакатимизнинг МДҲ ва Марказий Осиёда давлатлари минтақасида жойлашганлиги эса мезогеографик ўрнини акс эттиради. Марказий Осиё минтақаси (мазкур тушунчани табиий география фанидаги анъанавий “Марказий Осиё” билан чалкаштирманг) умумжаҳон нуқтаи назаридан қараганда жуда муҳим геостратегик ўринга эга. Айниқса, бу ерда йирик ёқилғи-энергетика (кўмир, нефт, табиий газ, уран) заҳираларининг мавжудлиги жаҳоннинг етакчи мамлакатлари – АҚШ, Европа Иттифоқи, Япониянинг катта қизиқишига, интилишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, минтақанинг сўнгги йилларда жадал иқтисодий ривожланиши ниҳоятда муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамият касб этмоқда. - Ўзбекистон Республикасининг Дунё харитасида мавқеи унинг макрогеографик ўрнини тасвирлайди, мамлакатимизнинг МДҲ ва Марказий Осиёда давлатлари минтақасида жойлашганлиги эса мезогеографик ўрнини акс эттиради. Марказий Осиё минтақаси (мазкур тушунчани табиий география фанидаги анъанавий “Марказий Осиё” билан чалкаштирманг) умумжаҳон нуқтаи назаридан қараганда жуда муҳим геостратегик ўринга эга. Айниқса, бу ерда йирик ёқилғи-энергетика (кўмир, нефт, табиий газ, уран) заҳираларининг мавжудлиги жаҳоннинг етакчи мамлакатлари – АҚШ, Европа Иттифоқи, Япониянинг катта қизиқишига, интилишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, минтақанинг сўнгги йилларда жадал иқтисодий ривожланиши ниҳоятда муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон табиий, иқтисодий ҳамда сиёсий географик ўрнининг энг муҳим хусусияти унинг Дунё океанидан узоқда, Евросиё материгининг ичкарисида жойлашганлигидан иборатдир. Бундай географик ўрин нафақат мамлакат иқлимининг шаклланишида, балки унинг ижтимоий-иқтисодий ва геосиёсий ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса умумгеографик қонуниятлардан биридир. - Ўзбекистон табиий, иқтисодий ҳамда сиёсий географик ўрнининг энг муҳим хусусияти унинг Дунё океанидан узоқда, Евросиё материгининг ичкарисида жойлашганлигидан иборатдир. Бундай географик ўрин нафақат мамлакат иқлимининг шаклланишида, балки унинг ижтимоий-иқтисодий ва геосиёсий ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса умумгеографик қонуниятлардан биридир.
- Иқтисодий географик ўрин (ИГЎ) – бу маълум бир жойнинг (мамлакат, вилоят, шаҳар ва ҳ.к.) ўзидан ташқарида ўрнашган географик элементларнинг (тоғ, дарё, денгиз, шаҳар, давлат, фойдали қазилма бойликлар ва б.) шу жойнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий маданий ривожланишига таъсири демакдир. Бундай таъсир вақт ўтиши билан ўзгариб туради, қулай жой ноқулай ва, аксинча, ноқулай жой қулай ўрнига эга бўлиши мумкин. Асосий иқтисодий географик қонуният бу ерда шундан иборатки, ҳар бир жой ўзининг ИГЎни қулайлаштиришга, рақобатбардошлигини оширишга интилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |