253
офис платформаси орқали Ўзбекистон ҳудудида 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган. ҚҚС бўйича «Google Commerce Limited» компанияси биринчилардан
бўлиб жорий йилнинг I-чораги якуни бўйича давлатимиз ғазнасига 85 минг евро миқдорида солиқ
тўлади.
Қайд этиш жоизки, карантин даврида фаолият юритиши учун рухсат берилган тадбиркорлик
субъектларида аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини, тиббиёт жиҳозлари ва дори
воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишда солиқ қонунчилигини бузиш, яъни нарх-навони асоссиз
ошириш, олинган даромади (фойда)ни тўлиқ кўрсатмаслик ва яшириш каби ҳолатлар кўплаб
учрамоқда. Булар тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси, Прокуратура ҳузуридаги департамент ва
монополияга қарши курашиш ташкилотларининг тезкор маълумотлари расмий каналларда қайд
этилмоқда.
Бундан ташқари, 2020 йил бошидан қўшилган қиймат солиғи бўйича электрон ҳисобварақ-
фактуралар жорий этилганлиги [9], аксарият операторлар ўз хизматини шу йилнинг 1-май кунига
қадар бепул кўрсатаётганига қарамай, амалиётда ушбу солиқдан қочишнинг учта тури кўпроқ
учрамоқда:
1) Сотиб олувчи ҳаридор ҚҚСни асоссиз ҳисобга олиш ҳолатлари (мол етказиб берувчида
ҚҚС билан олинадиган ҳисобварақ-фактураси мавжуд эмаслиги ёки сотувчи ташкилот ҚҚС
тўловчиси эмаслиги холатлари).
2) Мол етказиб берувчи ойма-ой топширадиган ҚҚС ҳисоботида реализациядан тушган
даромадни акс эттирмаган холда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб бериши ҳолатлари.
Харидор ҚҚС ҳисоботида сотувчидан олган ҳисобварақ-фактурани кўрсатади ва ундаги ҚҚСни
ҳисобга олади.
3) Мол етказиб берувчи сифатида “бир кунлик фирмалар” товарсиз операция амалга ошириши
(иш, хизмат бажармай) сохта ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши. Сотиб олувчи сохта
ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚС суммасини ҳисобга олиб, бюджетга тўлайдиган солиқ миқдорини
камайтириш.
“Занжир узилиши” ҳолати мол етказиб берувчи ва сотиб олувчининг ҳисобварақ-
фактураларини автоматик солиштирадиган “Риск-анализ” дастурий маҳсули орқали аниқланмоқда.
ҚҚС ҳисоботида аниқланган камчиликлар бўйича солиқ органлари солиқ тўловчининг
my.soliq.uz порталидаги “шахсий кабинети”га хабарнома юбориш тизими йўлга қўйилган. ҚҚС
тўловчи ихтиёрий ҚҚСни қайта ҳисоб-китоб қилиши, тўғрилаган ҳисоботини тақдим этиши ёки
аниқланган тафовут (номутаносиблик)ни асослаб беришлари лозим. Акс ҳолда, солиқ идоралари
тўловчининг шахсий карточкасида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини ҳисоблаш чорасини
кўриши мумкин. Қайта кўриб чиқилган ҳисобот ҚҚС хатоси аниқланган ой учун тақдим этилади.
Амалдаги Солиқ кодекси 373-моддаси 13-бандига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги
даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига озиқ-овқат қиймати
ёки озиқ-овқат қийматини қоплаш киради. Амалиётда корхоналар ишчи-ходимларига четдан ташкил
этилган озиқ-овқат хизмат қийматидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (СК
371-моддаси) ва ижтимоий солиқни ушлаб қолади, бу харажатлар эса фойда солиғи бўйича
чегириладиган ҳаражатга олиб борилади. Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган хизмат қиймати ва ҚҚС
суммаси билан бирга ходимларнинг ойлик маошидан ушлаб қолади. Шу жараёнда солиқ
ҳисобланиши, ушланмалар ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини шартли мисолда
кўриб чиқилди (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: