Bog'liq Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист
Keywords: business entity, pandemic, tax, property tax, land tax, social tax, sole proprietor. Кириш. Пандемия туфайли бутун жаҳондаги глобал иқтисодий инқирознинг салбий таъсири
сабабли, Ўзбекистон ҳам синовли даврларни бошдан кечирмоқда. Пандемиянинг таъсири фақат
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳада эмас, балки мамлакат хўжалигининг тармоқ ва соҳаларида ҳам
сезилди. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бу яққол намоён бўлди. Коронавирус
инфекциясининг тарқалиши оқибатида пул оқимларининг камайиши, товар айланмасининг ва савдо
ҳажмининг қисқариши мамлакатдаги тадбиркорлик субъектларининг қарз, кредит ва лизинг
тўловларидан ташқари даромад, ер ва мол-мулк солиқларининг ўз вақтида тўламаслиги давлатнинг
тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари бериш учун асосли бир ҳолатга олиб келди.
Натижада, аввал, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлардан
олинадиган ижтимоий солиқ 50 фоизга камайтирилди, алкоголь маҳсулотларини улгуржи
сотувчилардан ундириладиган ажратмалар 5 фоиздан 3 фоизга туширилди, туризм бизнесидаги
инқирозли даврни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик
йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини
тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди.
Аммо жаҳонда ва мамлакатимизда пандемиянинг давом этаётгани ва бу ҳолатнинг
тадбиркорлар фаолияти ҳамда даромадига таъсири сезилаётган бир даврда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
Фармонига мувофиқ, 2021 йил 31 декабрга қадар туризм, транспорт ва умумий овқатланиш
соҳаларига берилган ер ва мол-мулк солиғини тўлаш учун яна 20 мингта тадбиркорга имтиёзлар
берилди [2].
Тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва уларнинг фаолиятида пандемия
таъсирини камайтиришга қаратилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида пандемиянинг таъсири қўшилган қиймат солиғи бўйича занжир узилишларида, карантин
даврида ҳам юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ишлатилмаётган бўш ер майдонлари бўйича
оширилган ставкаларда намоён бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, илмий мақоланинг мақсади пандемия даврида
тадбиркорлик субъектлари солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришни назарда тутади. Шу
жиҳатдан ҳам илмий мақола мавзуси долзарб.