Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


-расм. Мамлакатда кам таъминланган аҳоли улуши (2019 йил)



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

 
4-расм. Мамлакатда кам таъминланган аҳоли улуши (2019 йил).
2
 
Манба:
 https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/living-standards-2 
*Жаҳон Банки тавсиясига кўра кам таъминланганлик даражаси кўрсаткичи кунлик 2100 ккал 
дан келиб чиқиб ҳисобланган 
Ўзбекистонда кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли бир марталик 
ижтимоий ёрдам 2020 йил март ойида ташкил этилган Инқирозга қарши жамғармадан 
кўрсатилмоқда. Унинг ижтимоий соҳага қаратилган харажатлари 11 август ҳолатига 2,56 трлн. сўмни 
ташкил этди, шундан 489 млрд. сўм маблағ ижтимоий нафақа тўловларига сарфланди
3

Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш учун эҳтиёжмандлар 
тўғрисидаги маълумотлар киритилган «темир дафтар» рўйхати жорий қилинди. Рўйхат маҳалла 
қўмиталари раислари томонидан сектор раҳбарлари билан биргаликда шакллантирилади.
1
Decree of the President of the Republic of Uzbekistan, On measures to simplify state regulation of entrepreneurial 
activity and self-employment, Lex.UZ, June 2020, https://lex.uz/docs/4849605 
2
 https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/living-standards-2
3
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси, 
t.me/minfinuzb/2169 


198 
“ТЕМИР ДАФТАР” – бу оилаларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий аҳволи ҳамда 
турмуш шароити оғир бўлган, оилаларнинг доимий бандлигини ва даромад манбаи билан таъминлаш 
ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган 
оилалар қайд этиладиган “SAXOVAT.ARGOS.UZ” электрон дастури. 
Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган 
оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик 
тартиби” га асосан “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш 
ҳамда даромад манбаини яратиш чоралари кўрилади. 
Муҳтожликнинг пасайтирилган мезони. «Темир дафтар» жорий қилингунга қадар баъзи 
оилаларда 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа, 14 ёшгача бўлган болалар учун нафақа ва 
кам таъминланган оилалар учун нафақалар олиш имконияти мавжуд эди. Бундай ёрдамни олиш учун 
оиланинг ҳар бир аъзосининг жами даромади сўнгги уч ойда ўртача энг кам иш ҳақининг 1,5 
бараваридан ёки 358 минг сўмдан ошмаслиги керак
1

Агар оиланинг ҳар бир аъзоси даромади 358 минг сўмдан ортиқ бўлса, унда рўйхатдан ўтиш 
учун ариза Ягона ижтимоий реестрда автоматик равишда рад қилинади. 
Бироқ, кам таъминланганликнинг 358 минг сўм миқдоридаги юқори чегараси оилалар 
муҳтожлигининг пасайтирилган мезонидир. 2015 йилдан буён Жаҳон банки ўта камбағалликни 
кунига 1,9 АҚШ долларига кун кечириш деб белгилаган, бу эса ўз навбатида бир кишининг ойлик 
даромади 57 долларни ёки 580 минг сўм (ҳозирги валюта курси бўйича) ни ташкил қилиши ўта 
камбағаллик белгисини англатади
2

Онаси ишламайдиган, 14 ёшгача бўлган иккита вояга етмаган фарзанди бўлган ва оиланинг 
ёлғиз боқувчиси отасининг ўртача ойлик иш ҳақи 2,3 миллион сўмни ташкил қиладиган оилани 
оламиз. Бу даромад шунчаки оилага кунига бир киши учун $ 1,9 камбағалликда яшашга имкон 
беради ва оила даромад мезонларига жавоб бермайди ва болалар нафақасини олмайди. 
Вазият Ўзбекистонда истеъмол саватчасининг ва кун кўришнинг минимал ҳажми ҳали расман 
тасдиқланмаганлиги сабабли янада қийинлашади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилнинг 
ёзида Тошкент ва Фарғона вилоятларида истеъмол саватчаси 650 минг сўмни, кун кўришнинг энг кам 
ҳажми эса 800 минг сўмни ташкил этган
3

Ўзбекистонда ижтимоий суғурта, ижтимоий ёрдам ва меҳнат бозорини фаоллаштириш 
дастурларидан иборат бўлган, нисбатан аниқ шакллантирилган ва кенг қамровга эга бўлган 
ижтимоий ҳимоя тизими мавжуд, аммо умумий аҳолининг деярли ярми ва кам таъминланган 
оилаларнинг учдан бир қисми ижтимоий ҳимоя дастурлари билан таъминланмаган͘. 
2020 йилнинг 16 октябрида 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий 
ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини сифатли шакллантириш мақсадида: 
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021 йил учун 
Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дастурни амалга ошириш учун 17,1 трлн сўм, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун 1,5 трлн сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилган 
эди. 
4
COVID-19 пандемияси Ўзбекистон Республикасида мавжуд ижтимоий ҳимоя тизимини 
синовдан ўтказувчи муҳим восита бўлди. Ушбу инқироз соҳада изчил ислоҳотларни ўтказиш 
лозимлигини кўрсатди. Аҳолининг заиф қатламларини самарали қўллаб-қувватлаш учун ушбу соҳада 
муҳим ислоҳотлар ва дастурлар амалга оширилиши зарур эди. 
2020 йилнинг бошида Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ агентликлари томонидан аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш бўйича БМТ қўшма лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳанинг 
асосий мақсади шундан иборатки, ногиронлиги бор катта ёшдагилар ва болаларни мамлакатдаги
ижтимоий ҳимоянинг сифатли хизматларидан фойдалана олиш имконияти билан таъминлашдан 
иборат.
1
https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/ustanovlen_novyy_poryadok_vyplaty_socposobiy_i_matpomoshc
hi_maloimushchim  
2
 https://www.vsemirnyjbank.org/ru/news/press-release/2018/10/17/nearly-half-the-world-lives-on-less-than-550-a-
day  
3
 https://www.gazeta.uz/ru/2019/07/23/living-wage/  
4
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш 
инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги 4864-сонли Қарори. 16.10.2020 


199 
Ҳозирги кунда ижтимоий ҳимоя дастурларини уйғунлаштириш ва такомиллаштириш зарур 
ва бу аҳолининг кам таъминланган қатламлари, ногиронлиги бор шахслар, боқувчисини йўқотган 
оилалар ва заиф қатламга кирувчи бошқа кишиларнинг ҳаётини яхшилашга ҳизмат қилган бўлар эди.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish