Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


 Ривожланган инфратузилманинг (ишлаб чиқариш, тижорат, ижтимоий) мавжудлиги



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

4. Ривожланган инфратузилманинг (ишлаб чиқариш, тижорат, ижтимоий) мавжудлиги.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, биргина географик устунлик эркин иқтисодий 
зоналарни жойлаштириш, муваффақиятли фаолият юритиш учун етарли эмас, рақобат кураши борган 
сари кучаётган ҳозирги замон шароитида инфратузилмавий устунликнинг роли ҳам ошиб бормоқда. 
Эркин иқтисодий зоналарни яратиш учун мўлжалланган жойда ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфратузилма объектлари, меҳнат ресурслари, маҳаллий хомашё базаси, ички ва халқаро 
коммуникацияларга чиқиш имкониятига эга бўлиши керак. Мамлакатнинг эркин иқтисодий зонадан 
ташқари майдонидаги объектлари билан кучли алоқалар, тадбиркорлик учун етарли миқдорда 
эркинликка эга бўлиши керак, биринчи навбатда, зона майдонида мулкчиликнинг ҳар қандай шакли 
асосида корхона ташкил этишга рухсат бўлиши керак. Шунингдек, 
а) Электр таъминоти;
б) Газ таъминоти; 
в) Темир йўл инфратузилмаси; 
г) Автомобиль йўллари;
д) Хизматлар: 
 
- автомобиль ва темир йўл транспортида халқаро ва маҳаллий йўналишлар бўйича 
дистрибуция; 
- ташиш учун барча турдаги хатарларга қарши фойдали суғурта полисини олишга 
кўмаклашиш; 
- юк жойлашган жой тўғрисида тез хабардор қилиш; 
- қатнаш йўлида юкларни кузатиш ва муҳофаза қилиш; 
- юклар божхона назорати остида ташилишини ташкил этиш; 
- экспорт ва импорт юкларни “эшикдан-эшикгача” етказиб бериш тизими; 
- товарнинг мувофиқлик сертификатларини олиш; 
- барча турдаги юкларни ортиш, тушириш ва сақлаш; 
- экспорт-импорт юкларни махсус божхона омборларида сақлаш бўйича тўлиқ хизматлар;
е) Логистика маркази билан таъминланган бўлиши шарт. 
5. Қулай иқтисодий коньюктура. 
Иқтисодий коньюктура кўрсаткичлари деганда, муайян 
вақт ичида иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолатини тавсифловчи белгилар мажмуи: талабнинг юқорилиги, 
нарх ўзгариши, банк фоизлари, қимматли қоғозлар курси, уларнинг ривожланиш тенденциялари, 
самарали ва омилли белгилар ўртасидаги алоқалар тушунилади. Шунингдек, ишбилармонлик 
фаоллиги кўрсаткичлари, иш ҳақи, дивидентлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва уларнинг 
динамикасини ўз ичига олади.
Товар ва хизматлар бозорининг коньюктураси иқтисодий коньюктуранинг ажралмас қисми 
ҳисобланади. Инвестиция, қимматли қоғозлар ва меҳнат бозорининг ривожланиши билан чамбарчас 
боғлиқдир. Товар ва хизматлар бозоридаги вазият иқтисодий коньюктуранинг умумий омили 
ҳисобланади. Ўз навбатида, бошқа бозорлардаги ҳолат ҳам, товарлар ва хизматлар бозорига аниқ 
таъсир кўрсатади. Бозор вазияти бозордаги мувозанат даражасини (яъни, талаб ва таклиф) қамраб 
олган бозор жараёнлари комплекси; бозор тури (рақобатбардош, монополистик); бозор 
тенденциялари,шу жумладан уларнинг ўзгариш вектори, тезлиги ва интенсивлиги; ишбилармонлик 
фаоллиги миқёси ва даражаси (портфелнинг тўлиқлиги, буюртма шакллари, миқдори ва ҳажми, 
битимлар ҳажми ва бошқалар); бозорнинг асосий параметрлари барқарорлиги ёки ўзгарувчанлиги; 
таваккалчилик даражаси.
Коньюктура мураккаб, тез ўзгарувчан ҳодиса бўлиб, у кўплаб индивидуал элементлардан ва 
ҳаракатлардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши эҳтимолий(prоbably) маълум қонуниятга 
бўйсунади. У миқдор ва сифат жиҳатидан баҳоланадиган кўрсаткичлар билан ўлчанади. 
Коньюктуранинг бу кўрсаткичлари бозор ҳолати ҳақида маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш учун 
статистик усуллардан фойдаланишга имкон беради.
Бир қатор халқаро рейтинг ташкилотларининг эътирофларига биноан Ўзбекистонда 
инвестицион муҳитни қулайлаштириш даражаси ошиб бормоқда. Маълумки, Жаҳон банкининг 


168 
Бизнесни юритиш
1
(Doing Business) йиллик ҳисоботига кўра, 10 та кўрсаткичига кўра, дунёнинг 190 
мамлакатида бизнес юритиш қулайликлари баҳоланади. Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни нафақат 
бизнес муҳитининг даражасини акс эттиради, балки халқаро бизнес ҳамжамиятида инвестицион 
муҳит тўғрисида қарорлар қабул қилишда муҳим мезонлар ҳисобланади. Ушбу нуфузли ҳисоботда 
мамлакатимизда олиб борилган барча ислоҳотларнинг самарали натижалари ўлароқ Ўзбекистоннинг 
нафақат умумий рейтингда, балки муайян кўрсаткичлар бўйича позицияларнинг яхшиланишига ҳам 
эришилди. Жаҳон банкининг Бизнесни юритиш (Doing Business) йиллик ҳисоботида келтирилишича, 
Ўзбекистон 190 мамлакат орасида 2015 йилда 103-ўринни, 2016 йилда 82-ўринни, 2017 йилда 87-
ўринни эгаллаган, 2018 йилда эса, 74-ўринга лойиқ кўрилган. Ўзбекистон Бизнесни юритиш (Doing 
Business) йиллик ҳисоботида “Корхоналарни рўйхатга олиш” кўрсаткичи бўйича биринчи марта 
кучли 20 талик давлатлар қаторига кирди (12-ўрин). Бошқа кўрсаткичлар бўйича позициялар: 
-қурилишга рухсатнома олиш –134-ўрин; 
-электр-энергиясига уланиш – 35-ўрин;
-кўчмас мулкни рўйхатга олиш – 71-ўрин;
-кредит олиш – 60-ўрин; 
-инвесторларни ҳимоя қилиш – 64-ўрин; 
-солиққа тортиш – 64-ўрин;
-халқаро савдо – 165-ўрин; 
-шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш – 41 ўрин; 
-тўловга лаёқатсизликнинг ечими – 91-ўрин.
Мамлакат кўрсаткичларининг кредит олиш ва шартномаларни бажаришдан ташқари деярли 
барча параметрлари яхшиланди. Энг катта ўзгариш халқаро савдода (+ 5.48%), энг кичик – қурилиш 
рухсатномаларини олишда (+ 0,19%) қайд этилди. 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish