Ўзбекистон халқаро ислом академияси



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/117
Sana18.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#455205
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   117
Bog'liq
хрестоматия

Инсонларни дин ёки эътиқодлар замирида камситиш
инсон шахси қадр-
қимматини таҳқирлаш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 
принципларини инкор этиш ҳисобланади ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларациясида эълон қилинган ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро 
пактларда батафсил баён этилган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини 
бузилиши сифатида қораланиб, давлатлар ўртасидаги дўстона ва тинч 
муносабатларга тўсқинлик қилади. 
4 модда 
1. Барча давлатлар иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётнинг барча 
соҳаларида
дин ёки эътиқодлар замирида камситиш
ни олдини олиш ва 


бартараф этиш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олиш, амалга 
ошириш учун самарали чораларни кўришлари шарт. 
2. Барча давлатлар, зарурат туғилганида, бу каби ҳар қандай камситишни 
тақиқлаш учун, қонунчиликни қабул қилиш ёки бекор қилиш, шунингдек дин 
ёки бошқа эътиқодлар замиридаги муросасизликка қарши курашиш учун 
барча зарур чораларни кўришади. 
5 модда 
1. Ота-оналар ёки зарур ҳолларда боланинг қонуний васийлари оила 
доирасидаги турмуш тарзини ўз дини ёки эътиқодига мувофиқ, шунингдек, 
уларнинг фикрига кўра бола қабул қилиши мақбул бўлган ахлоқий тарбиядан 
келиб чиққан ҳолда белгилашга ҳақли. 
2. Ҳар бир бола ота-онаси ёки тегишли ҳолатларда қонуний васийларининг 
хоҳишига биноан дин ёки эътиқод соҳасида таълим олиш ҳуқуқига эга ва 
ота-онаси ёки қонуний васийларининг хоҳишига қарши дин ёки эътиқод 
соҳасида таълим олишга мажбур қилинмайди, бунда бош принцип сифатида 
боланинг манфаатлари қабул қилинади. 
3. Бола дин ёки эътиқод замиридаги камситишнинг ҳар қандай шаклидан 
ҳимояланади. У тушуниш, бағрикенглик, миллатлар ўртасидаги дўстлик, 
тинчлик ва умумбашарий биродарлик, бошқа инсонлар дини ва эътиқодига 
бўлган ҳурматни руҳида, шунингдек, унинг куч-қуввати ва қобилиятлари 
бошқа инсонлар яхшилигига хизмат қилишга бағишланиши лозимлигини 
тўлиқ англаган ҳолда, тарбияланиши керак.
4. Агар бола ота-онаси ёки қонуний васийлари қарамоғида бўлмаса, унда 
улар томонидан дин ёки эътиқод масалаларида билдирилган ирода ёки 
хоҳиш-истакларининг ҳар қандай кўриниши лозим тарзда инобатга олинади, 
бунда бош принцип сифатида боланинг манфаатлари қабул қилинади.
5. Бола тарбия кўраётган дин ёки эътиқодлар амалиёти, ушбу 
Декларациянинг 1-моддаси 3-бандига риоя этган ҳолда, унинг жисмоний ёки 


руҳий саломатлигига ёки тўлақонли ривожланишига зарар етказмаслиги 
шарт. 
6 модда 
Ушбу Декларациянинг 1-моддасига мувофиқ ҳамда 1-модданинг 3-банди 
қоидаларига риоя этган ҳолда фикрлаш, виждон, дин ва эътиқод эркинлиги 
ҳуқуқи, жумладан, қуйидаги эркинликлардан иборат: 
а
) дин ёки эътиқодга боғлиқ равишда ибодат қилиш ёки йиғилиш ҳамда шу 
мақсадлар учун маконлар яратиш ва сақлаш;
b
) тегишли хайрия ёки инсонпарварлик ташкилотларни ташкил этиш ва 
сақлаш;
с
) диний маросимлар ёки урф-одатлар ва эътиқодларга боғлиқ зарур нарсалар 
ва материалларни тегишли ҳажмда ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва улардан 
фойдаланиш;
d
) ушбу соҳаларда тегишли нашрларни ёзиш, чоп этиш ва тарқатиш;
е
) мазкур мақсадга мос жойларда дин ёки эътиқод борасида таълим бериш;
f
) жисмоний шахслар ва ташкилотлардан ихтиёрий молиявий ва бошқа 
ҳайрия ва эҳсонларни сўраш ва қабул қилиш;
g
) тегишли раҳбарларни муайян дин ёки эътиқоднинг эҳтиёжлари ва 
меъёрларига мувофиқ тайёрлаш, тайинлаш ёки сайлаш ёхуд мерос ҳуқуқига 
асосан тайинлаш;
h
) дин ва эътиқод қоидаларига мувофиқ дам олиш кунлари ва байрамларни 
нишонлаш ҳамда маросимларни адо этиш;
i) дин ва эътиқод соҳасида миллий ва халқаро миқёсда алоҳида шахслар ва 
жамоалар билан алоқаларни ўрнатиш ва ушлаб туриш. 
7 модда 
Ушбу Декларацияда эълон қилинган ҳуқуқ ва эркинликлар миллий 
қонунчилик томонидан шундай тақдим этиладики, ҳар ким амалда бундай 
ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиши имкониятига эга бўлиши лозим. 


8 модда 
Ушбу Декларациядаги биронта қоида, ҳар қандай ҳуқуқни чеклаган ёки 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва Инсон ҳуқуқлари 
тўғрисидаги халқаро пактларда белгилангандан четга чиққан ҳолда талқин 
қилиниши мумкин эмас.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish