2-модда. Давлат даражаси
2.1. Давлат даражасидаги бағрикенглик адолатли ва ҳис туйғулар таъсиридан
холи қонунчиликни, ҳуқуқ- тартибот, суд-процеесуал ва маъмурий
қоидаларга амал қилишни тақозо этади. Бағрикенглик, шунингдек, ҳар бир
инсонга ҳеч қандай камситишларсиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши
учун имкониятлар берилиши талаб қилади. Ётсираш ва маргиналлик
иштиёқсизликка,ёвлашиш ва мутаассибликка сабаб бўлиши мумкин.
2.2. Жамият имкон қадар бағрикенг бўлиши учун давлатлар инсон ҳуқуқлари
тўғрисида мавжуд халқаро конвенцияларни ратификация қилишлари, ва
лозим бўлса, жамиятдаги барча табақа кишилари ва алоҳида шахслар учун
бир хил ёндашув ҳамда тенг имкониятларни таъминлайдиган янги
қонунчиликни чратишлари керак.
2.3. Халқаро ҳамжиҳатлик манфаатлари йўлида алоҳида шахслар, жамоалар
ва миллатлар башариятининг кўп маданиятлилик хусусиятига эга эканини
тушунишлари ва шу хусусиятни ҳурмат қилишлари жуда муҳимдир.
Бағрикенглик бўлмаса тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва
демократия бўлмайди.
2.4.
Муросасизлик
ижтимоий
кам
таъминланган
гуруҳларнинг
маргиналлашувига, уларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдан четлашиб
қолишига, уларга нисбатан камситиш ва зўравонликнинг кучайишига олиб
келиши мумкин. Ирқ ва ирқчилик бидъатлари тўғрисидаги Декларацияда
айтилганидек, “Ҳар бир киши ва барча одамлар гуруҳлари бир- бирларидан
фарқланиш ҳуқуқига эгадир”. (1.2-модда).
3-модда. Ижтимоий жиҳатлар
1.1.
Ҳозирги дунёда бағрикенглик ўта муҳим аҳамият касб этади. Биз
иқтисодининг глобаллашуви ва янада мобиллашуви, коммуникацияларнинг
тез ривожланиши, интеграция ва ўзаро боғлиқлик, кенг миқёсли миграция ва
аҳолининг кўчиб юриши, шаҳарлашув ҳамда ижтимоий тузилмаларнинг
янгидан ўзгариши асрида яшамоқдамиз. Ҳар бир минтақа хилма-хилдир ва
шунинг учун тоқатсизликни ва низоларни кучайтириш дунёнинг барча
ҳудудларига бирдек таҳдид солади. Бундай таҳдиддан миллий чегаралар
ортига бекиниб бўлмайди, чунки у умумбашарий хусусиятга эгадир.
1.2.
Бағрикенглик алоҳида одамлар ўртасида, оила ва жамоадаги ўзаро
муносабатларда зарурдир. Мактабларда ва университетларда, норасмий
таълим йўли билан уйда ва иш жойларида бағрикенглик руҳини
мустаҳкамлаш ва кишилар ўртасида бир-бирига очиқлик, эътибор ва
бирдамлик муносабатларини шакллантириш лозим. Бунда коммуникация
воситалари эркин, очиқ мулоқот ва муҳокамага кўмаклашишда, бағрикенглик
қадриятларини тарқатиши айниқса, бош кўтараётган муросасизликни тарғиб
қилувчи гуруҳлар ва мафкураларга нисбатан бефарқ муносабатда бўлиш
хавфли эканини тушунтиришда амалий аҳамият касб этади.
1.3.
ЮНЕСКОнинг эътироф этилган Ирқ ва ирқчилик бидъатлари
тўғрисидаги Декларацияда зарур бўлган ҳамма жойларда алоҳида шахслар ва
гуруҳларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш мақсадида
махсус чоралар қабул қилиниши кераклиги баён қилинган. Шу ўринда
ижтимоий ёки иқтисодий шарт-шароитлари ёмон аҳволда бўлган, нисбатан
кам таъминланган гуруҳларга алоҳида эътибор бериш зарурки, хусусан,
уларга уй-жой, бандлик ва соғликни сақлаш соҳалари бўйича ҳуқуқий ва
ижтимоий муҳофаза имкониятларини яратиб бериш, уларнинг маданияти ва
қадриятларининг ўзига хослигига нисбатан ҳурматини таъминлаш ва асосан
таълим йўли билан уларнинг ижтимоий ва касбий ўсиши ва
интеграциялашишига ёрдамлашиш лозим бўлади.
1.4.
Бу глобал масалани ечиш мақсадида шу соҳада илмий изланишлар
олиб бориш, халқаро ҳамжамиятнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи
ахборот тизимини ташкил қилиш, ижтимоий фанлар ёрдамида бу
ҳолатларнинг асосий сабабларини таҳлил этиш, самарали чоралар қўллаш,
шунингдек, аъзо давлатларнинг сиёсий қарорлар чиқаришига ҳамда
норматив фаолиятига кўмаклашадиган илмий тадқиқотлар ва мониторингни
амалга ошириш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |