Ўзбекистон халқаро ислом академияси



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/117
Sana18.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#455205
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   117
Bog'liq
хрестоматия

 
 


ДИН ЁКИ ЭЪТИҚОДЛАР ЗАМИРИДАГИ МУРОСАСИЗЛИК ВА 
КАМСИТИШЛАРНИНГ БАРЧА ШАКЛЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ
 
 
 
 
 
 
 
Норасмий таржима.(кўчирма) 
Бош Ассамблеянинг 1981 йил 25 ноябрдаги 36/55 резолюцияси билан қабул 
қилинган 
Бош Ассамблея

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг асосий принципларидан 
бирига мувофиқ, қадр-қиммат ва тенглик ҳар бир кишига хослиги ва барча 
аъзо давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда инсон 
ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ирқи, жинси, тили ва динидан қатъий 
назар, ҳурмат қилиниши ва уларга риоя қилинишига кўмаклашиш ва 
рағбатлантириш учун биргаликда ва мустақил ҳаракат қилиш 
мажбурияиини олганлигини инобатга олиб,
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқлари 
тўғрисидаги халқаро битимларда камситишга йўл қўйилмаслиги ва қонун 
олдида тенглик принциплари ҳамда фикр, виждон, дин ва эътиқод эркинлиги 
ҳуқуқи эълон қилинганлигини инобатга олиб, 
инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, хусусан фикр, виждон ва ҳар 
қандай эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эътиборсизлик билан қараш ва бузишлар, 
айниқса, улар давлатларнинг ички ишларига ташқи аралашув воситаси 
сифатида хизмат қилиб, халқлар ва давлатлар ўртасида ўзаро адоват 
қўзғатишга олиб келганида, урушлар ва инсониятнинг қаттиқ азоб-
уқубатларга дуч келишига бевосита ёки билвосита сабаб бўлишини 
инобатга олиб, 
дин ёки эътиқод, уларга ишонадиган ҳар бир киши учун, ҳаётни англаб 
етишнинг асосий унсурларидан эканлиги ҳамда дин ёки эътиқод эркинлигига 
қатъий риоя этиш ва кафолатлаш лозимлигини инобатга олиб,


дин ва эътиқод эркинлиги масалаларида тўғри тушуниш, бағрикенглик ва 
ҳурмат қилишга кўмаклашиш ҳамда дин ёки эътиқоддан Устав, Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг бошқа тегишли ҳужжатларига ва ушбу 
Декларация мақсадлари ва принципларига мутлақо зид бўлган мақсадларда 
фойдаланишига йўл қўйилмасликка эришишни муҳим деб ҳисоблаб,
дин ва эътиқод эркинлиги, жумладан, умумбашарий тинчлик, 
ижтимоий адолат ва халқлар ўртасидаги дўстлик мақсадларига эришишга 
ҳамда мустамлакачилик ва ирқий камситиш мафкураси ва амалиётини 
йўқотишга кўмаклашиши зарурлигига қатъий ишониб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ихтисослашган муассасалар 
ҳомийлигида камситишнинг турли хил шаклларига барҳам бериш тўғрисида 
бир неча конвенциялар қабул қилинганлиги ва кучга кирганлигини мамнуният 
билан таъкидлаб, 
дунёнинг айрим ҳудудларида дин ёки эътиқод масалаларида 
муросасизлик ва камситиш кўринишлари ҳанузгача кузатилаётганидан 
ташвишланиб,
бундай муросасизликнинг барча шакл ва кўринишларига имкон қадар 
тезкорлик билан барҳам бериш учун барча зарур чораларни кўриш ҳамда дин 
ёки эътиқодга асосланган камситишнинг олдини олиш ва унга қарши 
курашишга қатъий қарор қилиб,
Ушбу 
Дин 
ёки 
эътиқодлар 
замиридаги 
муросасизлик 
ва 
камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги 
декларацияни эълон қилади: 
1 Модда 
1. Ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ 
ўз хоҳишига кўра ҳар қандай дин ёки эътиқодга ишониш эркинлигини, ўз 
динига эътиқод қилиш ҳамда ўз эътиқодини сиғиниш, диний ва маросим 
таомиллари ва таълимотларини якка тарзда ёки бошқалар билан биргаликда, 
оммавий ёки хусусий тартибда намоён этиш эркинлигидан иборат. 


2. Ҳеч ким унинг ўзи танлаган дини ёки эътиқоди эркинлигини камситадиган 
мажбурловга дучор этилиши мумкин эмас. 
3. Динга амал қилиш ва ўз эътиқодини ифодалаш эркинлигига нисбатан 
фақат қонунда белгиланган ҳамда жамоат хавфсизлигини, тартибни, соғлиғи 
ва ахлоқини, шунингдек бошқа инсонларнинг асосий ҳуқуқлари ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чеклаш жорий этилиши 
лозим. 
2 модда 
1. Ҳеч ким дин ёки эътиқод замирида давлат, муассаса, шахслар гуруҳи ёки 
алоҳида шахслар томонидан камситишга учраши мумкин эмас. 
2. Ушбу Декларациянинг мақсадларида “дин ёки эътиқодлар замиридаги 
муросасизлик ва камситишлар” ибораси дин ёки эътиқодга асосланиб, 
мақсади ёхуд оқибати инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар тенглигини 
эътироф этиш, фойдаланиш ёки амалга оширишни йўқотиш ёки 
камситишдан иборат бўлган ҳар қандай фарқлаш, ажратиш, чеклаш ёки афзал 
кўришни англатади. 
3 модда 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish