Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-§. Амир Темур ва Темурийлар даври давлатчилигида ички ва ташқи сиёсат



Download 1,4 Mb.
bet83/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

4-§. Амир Темур ва Темурийлар даври давлатчилигида ички ва ташқи сиёсат.
Ички сиёсат. Мансаб ва унвонлар. Амир Темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этиши натижасида Мовароуннаҳрда ўзаро уруш ва низоларга барҳам берилиб, унинг барча ҳудудларида тинчлик ва осойишталик ўрнатилди. Фан, маданият, ҳунармандчилик, деҳқончилик, савдо-сотиқнинг ривожланишига имкон яратилди. Амир Темур вафот этгач бу анъаналар бузилган бўлса-да, Шоҳруҳ ва Улуғбек Соҳибқирон давридаги тартиб-қоидалани тиклаш борасида сайъи-ҳаракатлар олиб бордилар.
Бизга манбалардан маълумки, Амир Темур ҳокими мутлақ бўлиб, унинг фармолари сўзсиз ижро этилган. Аммо, ўрта асрлар давлатчилик анъаналарига кўра, насл-насаби хон авлодига мансуб бўлмаган шахс тахтни бошқара олмас эди. Шунинг учун ҳам, ўз даврида Амир Қозоғон томонидан белгиланган анъанага кўра, Амир Темур аввал Чингизхон авлодидан бўлган Суюрғатмишни (1370-1388 йй.) кейин эса унинг ўғли Султон Маҳмудхонни (1388-1402йй.) ўз ҳузурида “хон” қилиб кўтаради. Уларнинг номидан ёрлиқлар чиқарилиб, танга пуллар зарб қилинган бўлса-да, Соҳибқирон уларни давлат ишларига умуман аралаштирмаган. Соҳибқирон “амир” унвонида бўлиб, 1370йилда Қозонхоннинг қизи Сароймулкхонимга уйланганидан сўнг “Қўрагон” (“Хон куёви”) унвонини олади. Бу ҳолат, яъни, хон авлодига куёв, қариндош бўлиши ҳам унинг сиёсий мавқеини расман бўлса ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Амир Темур ўзи барпо этган улкан салтанатни ўғиллари, набиралари ва нуфузли амирларига суюрғол тарзида инъом қилиб, улар орқали бошқарди. Мовароуннаҳрни эса пойтахт Самарқанд билан ўзида қолдирди. Суюрғол тариқасида берилган улуслар марказий ҳукуматга итоат этсаларда, аммо улар маълум мустақилликка эга эдилар. Улус ҳукмдорларининг алоҳида девонхонаси бўлиб, уларнинг марказий ҳукуматга тобелиги хирожнинг бир қисмини Самарқандга жўнатиш ва олий ҳукмдорнинг ҳарбий юришларида ўз қўшини билан қатнашиш ёки талаб қилинган аскарни юбориб туришдан иборат эди.
Амир Темур ва темурийлар даври давлатчилигида марказда ва жойларда хон бошчилигида мукаммал ва пухта давлат бошқарув аппарати, бошқарувдаги икки муҳим, ҳамда асосий идора- даргоҳ ва девонлар (вазирликлар) мавуд эди.
Даргоҳ- энг олий давлат идораси бўлиб, олий ҳукмдор Амир Темур, юқорида эслатганимиздек, Суюрғатмишни “хон” деб эълон қилган бўлса-да, ҳокимият батамом Соҳибқирон иҳтиёрида бўлган. “Сохта хон” эълон қилиниши ҳолати ўша давр вазияти ва воқейлигидан келиб чиқиб, Амир Темур ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган эди. “Тузуклар”да келтирилишича, даргоҳда вақти-вақти билан хос мажлислар ўтказилиб турилган. Бундай мажлисларда давлат ва мамлакат идораси, содир бўлаётган ўзгаришларга муносабат, мансаб ва вазифаларга тайинлаш масаласи кўриб чиқилган. Бундай тадбирларни тор доирада ўтказилишига сабаб, давлат аҳамиятига молик масалаларни четга аён бўлишидан сақланиш эди.
Даргоҳ фаолиятини бошқариш, унинг девонлар ва жойлардаги маҳаллий ҳокимият идоралари билан боғланиб туриш ишлари Олий девон зиммасида бўлган. Даргоҳ тизимидаги бу девонга девонбеги бошчилик қилган. Ўша даврда олий девоннинг аҳамияти ва мавқеи шу қадар баланд бўлганки, айрим манбалар (Али Яздий) уни даргоҳ билан бир маънода таърифлаган.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish