Ўзбекистон давлат консерваторияси “Тасдиқлайман”


Мусиқий педагогик фаолият жараёнида коммуникация



Download 9,33 Mb.
bet17/56
Sana29.03.2022
Hajmi9,33 Mb.
#516786
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
ТАЙЁР МАЖМУА Маг ра ПТ ва ПМ 2 к 2021

Мусиқий педагогик фаолият жараёнида коммуникация4 амалга оширилади, яъни ўқитувчи дарс материалини (мусиқа асари, мусиқа саводи элементи, композитор биографияси, чолғу асбоби ва ҳ.к.) талабаларга етказади.
Коммуникациянинг қай даражада сифатли амалга ошиши ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ бўлиб, унда нутқнинг ифодаланиши, таянч тушунча ва ибораларни, атамаларни, нота матнидаги мураккаб тактларни алоҳида таъкидлаб кўрсатиши, такроран талаффуз (ёки ижро) қилишига боғлиқдир.
Гуруҳда психологик муҳитни ўрганишга йўналтирилган кўпгина методикалар мавжуд бўлиб, уларни қўллаш орқали синф жамоасида жипслик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш ва шу орқали мусиқа таълими сифатини оширишга эришиш мумкин.
Ж.Морено томонидан ишлаб чиқилган социометрия методи, А.Гройсман ишлаб чиққан “Ижтимоий нуфузни кўтариш” методлари синф жамоасидаги жипслик, киришувчанлик, бир қарорга келиш, сиғишувчанлик каби психологик хусусиятларни ўрганишга қаратилган.
Агар социометрия методи маълум гуруҳ аъзолари орасидаги шахслараро муносабат даражасини аниқлаш учун мўлжалланган бўлса, “Ижтимоий нуфузни кўтариш” методи гуруҳдаги интенсив шахслараро муносабатдан четда қолиб кетаётган, гуруҳ томонидан инкор этилган аъзоларни гуруҳда жипслаштириш, улардаги ўз–ўзини баҳолаш даражасини юқори кўтариш ва шу орқали гуруҳдаги психологик муҳитни соғломлаштиришга мўлжалланган.
Гуруҳдаги психологик муҳитни ўрганишга йўналтирилган методлардан яна бири референтометрия методи бўлиб, у орқали гуруҳдаги маълум аҳамият касб этувчи ҳар бир шахс унинг фикрига қўшилиши мумкин бўлган аъзолар аниқланади.
Талабалар жамоасини ривожлантиришнинг энг самарали методларидан бири унда гуруҳ дискуссиясини амалга оширишдир. Қайсидир саволни муҳокама қилиш жараёнида синф аъзолари ўз таклифларини дадил билдириб, бошқарув қарорларининг муаллифларига айланадилар ва уларнинг бажарилиши учун ўзларини масъул, деб ҳисоблай бошлайдилар.
Гуруҳий дискуссия давомида синф аъзолари бир-бирлари ҳақида янада кўпроқ билиб оладилар, улар орасида дўстона ва ишчан муносабатлар ривожланади, бу орқали жамоа ташқи салбий таъсирларга нисбатан мустаҳкам ва чидамли бўлади.
Умуман, ўқитувчи ва талаба ўртасида ижодий жараённи ташкил этиш мусиқа таълимининг муваффақиятини, мусиқий ишнинг самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Зеро, мусиқа санъати кишилар орасида дўстлик, биродарлик, меҳрни тарғиб этишга йўналтирилган экан, ўзаро ҳамкорликка асосланган ижодий муҳит яратиш мусиқа таълимининг муваффақиятини таъминлаши шубҳасиз.
Таъкидлаш зарурки, мусиқа ўқитувчиси ва актёрнинг иш фаолияти бир-бирига жуда яқин. Уларнинг иш фаолияти жуда кўп ҳаракатни талаб этади, ўзгарувчан, ҳар иккаласи ҳам инсонлар билан муомала қилади ва умумий вазифаларни бажаришади, яъни, бадиий ижодиёт (мусиқа) машғулотлари воситасида бошқа инсонларда (талабада) фикр ва ҳиссиётларни уйғотишдан иборат. Ҳар иккаласининг ҳам иш фаолияти бу ижодий жараён, санъатдир.
Бу касбларни қиёслаш шундан далолат берадики, мусиқа ўқитувчисининг иши актёрникидан кўра қийинроқ. Актёр бу спектаклнинг маълум бир қисми, холос. Ўқитувчи эса уч қиёфани акс эттирган образ, яъни, ўқитувчи дарсни ташкил этувчи муаллиф, чунки у дарснинг сценарийсини5 тузади, ҳам режиссёр, яъни ҳар бир дарс бу ўзига хос премъера (яъни биринчи ва охирги марта ижро этилади) ва асосий рол ижрочиси.
Бунда ўқитувчи қуйидагиларга амал қилиши мақсадга мувофиқ:

  • талабаларни қизиқтирган ҳолда мусиқа санъатига сафарбар эта олиш;

  • талабаларнинг мусиқий қизиқиш ва интилишлари доирасини олдиндан кўра билиш;

  • турли ёшдаги талабаларнинг мусиқий ва психологик идроки хусусиятларини назарда тутиш;

  • ташкилотчи бўлиш, мусиқа кабинетини замонавий талаблар даражасида жиҳозлаш;

  • чолғу асбобида яхши ижро эта олиш, жўрнавозлик қила олиш, замонавий аудио ва видеотехника воситаларидан кенг фойдалана олиш;

  • диққатли бўлиш;

  • дарсда талабаларнинг кайфиятини ўзида акс эттира олиш.

Ушбу барча сифат ва хусусиятлар мусиқа ўқитувчиси вазифасини ташкил этади. Ўқитувчи актёрлик лаёқатига эга бўлса, яхши, фаол, ишчан кайфиятга эга бўлса ушбу барча сифатларни ўзида акс эттира олади. Бунинг учун юқори педагогик натижаларга эришишни таъминлайдиган, асаб зўриқишларини нисбатан кам миқдорда кечирадиган психологик кўникмалар мажмуасига эга бўлиш зарур.
Шу боис, ўқитувчи дарс жараёнини ташкил этишда актёрлик6 маҳоратидек алоҳида қобилиятлар мажмуасига эга бўлишдан ташқари, режиссёрлик7 маҳоратига эга бўлиши ва ушбу имкониятларни дарс жараёнида қўллаши самарали натижаларга олиб келиши мумкин. Режиссёрлик – дарсни ташкил этиш маҳорати учун зарурдир.
Қўшиқ куйлашда ўқитувчи бир томондан дирижёр сифатида иш кўрса, иккинчи томондан режиссёр сифатида мусиқий ижодий жараённи ташкил этади. Яъни, талабаларнинг қўшиқ драматургияси, ундаги кайфият, руҳ, суръатни ўз эмоцияларида акс эттирган ҳолда куйлаш фаолиятини амалга ошириши зарур, бу учун ўқитувчи синф жамоаси (хор) ва ҳар бир талаба ижросини назорат қилиб боради ва зарур пайтда уларга тегишли эмоционал кайфият ва ҳолатларни ҳосил қилишга кўмаклашиб боради.
К.С.Станиславскийнинг методини педагогик маҳоратни шакллантиришда қўллаш ижобий натижаларга олиб келади. Бунда театр санъати педагогикасида кенг қўлланиб келаётган “айнанлаштириш усули”, яъни, ўз “мен”ини ўйналаётган образ билан айнанлаштириш, бирлаштириш назарда тутилади.
Бу усул мусиқа асари борасида нафақат катта тайёргарлик босқичини амалга оширишни, балки ўқитувчи томонидан ушбу асар воқеаларида табиий тарзда “яшаш”ни кўзда тутади. Шундагина ўқитувчи ва талабалар орасида чинакам табиий, самимий мулоқот амалга оширилди, дейиш мумкин.
Ўқитувчи учун доимо барча ҳолатларда ифодали бўлиш, акс эттирилаётган, воқеа-ҳодисаларда ташқи томондан мақбул ифодаланадиган ҳиссиёт, эмоция ва кечинмалар ишонарли, таъсирчан бўлиши зарур.
Шундай вазиятлар кузатиладики, айрим талабаларни талаб даражасидаги ижро фаолияти ҳолатига киритиш қийин бўлади. Бу ушбу дарс олдидан жисмоний тарбия, спорт мусобақаси ёки шунга ўхшаш тадбирлардан кейин мусиқа дарси қўйилган бўлса, бу талабаларнинг эмоционал ҳолатига маълум даражада таъсир этади. Мазкур вазиятларда ўқитувчи алоҳида ажралиб турган талабаларни дарс мавзуси материали билан яна бир марта, ётиғи билан тушунтиргандан сўнг, асар драматургияси, унда акс эттирилган бадиий воқелик моҳиятини англатгач ижрони бошлаш мумкин. Мазкур вазиятда ўқитувчи актёр ролида туриб асар борасида ўз фикрини билдириши, талабаларни ҳам бадиий ижро ҳолатига олиб кириши зарур.
Ўқитувчи фаолиятида саҳна маҳорати ва актёрлик қобилиятининг барча қирралари намоён бўлади. Ўқитувчи ўз талабалари олдида туриб, актёр саҳнада ўз фикрини баён этганидек, дарс материалини, ўрганилаётган қўшиқ ёки тингланаётган куйда акс эттирилаётган бадиий образ кайфиятини, кечинмаларини ўзида ифодалашга ҳаракат қилади, ижро жараёнида эса қаҳрамонлар кечинмалари унинг кечинмаларига айланади.
Талабаларда новербал коммуникацияни ривожлантириш учун турли ривожлантирувчи машқлардан фойдаланиш мумкин.
“Ахборот узатиш” машқи. Талабаларнинг бир қисмига саволлар ёзилган карточкалар берилади. Қолган талабалар карточкаларда нима ёзилганлигини билмаган ҳолда ўртоқларининг ҳатти-ҳаракатини билиб олишлари зарур. Ушбу машқ комплекс тарзда бажарилади ва эмоционал реакцияни ўқиш ҳамда ифодалаш малакалари даражасини кўрсатади.



  • Синфга кирдингиз, илиқ кутиб олишди, сиз дарснинг бошланиш қисмидан мамнунсиз.

  • Синфга кирдингиз, шовқин ва бақир-чақир бўлаяпти. Сиз буни кутмаган эдингиз ва ҳайрон бўлдингиз.

  • Синфга кирдингиз, бу сизнинг севимли жамоангиз. Сиз дарснинг қизиқарли ўтишини кутаяпсиз.

  • Синфга кирдингиз, бу талабалар билан ишлаш ҳали анча мураккаб, сиз дарҳол талабаларни таълимий фаолиятга жалб этишингиз зарур.

  • Синфга - ўқитувчининг келмаслигини, чунки у касал бўлганлигини ва дарс қолдирилганлигини айтиш учун кирдингиз.

  • Сиз синф номига табрик хати келганлигини айтиш учун кирдингиз.

  • Мустақил иш кетаяпти. Сиз қаторлар оралаб юриб, талабаларнинг ишлашини назорат қилаяпсиз. Улар яхши ишлашяпти.

  • Сиз қаторлар оралаб юрибсиз. Бир талаба бугун ҳар доимгидан кўра анча яхши ишлади. Таъкидингизни талаба кўрганлигини билдиринг.

Бу каби машқлар талабаларда синф жамоаси билан мулоқот жараёнини ижобий тарзда амалга ошириш малакаларини шакллантиришда кўмаклашади.
Юқорида келтирилган таҳлилий иш усуллари мусиқа ўқитувчисида актёрлик ва режиссёрлик маҳорати элементлари мавжудлиги даражасини аниқлашда муҳимдир. Мазкур хосса ва сифатлар дарсни юқори педагогик-психологик талаблар даражасида ташкил этишга пухта замин яратади, албатта.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мусиқа ўқитувчиси дарсда таълимий жараённи амалга ошириб, талабаларга мусиқий билимларни сингдириш баробарида уларда мусиқа санъатига меҳр уйғотади, турли жанр ва йўналишдаги мусиқаларни танлаб, юксак дид билан ўзига ажратиб олиб тинглаши зарурлиги йўлларини кўрсатиб беради. Бунда актёрлик ва режиссёрлик маҳорати элементлари мусиқа ўқитувчисининг касбий педагогик маҳоратини юксалтиришда муҳим омил бўлади.

Download 9,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish