Ўзбекистон давлат консерваторияси “Тасдиқлайман”


-мавзу. Ўқитувчининг инновацион фаолияти: намоён бўлиши ва тузилмаси



Download 9,33 Mb.
bet16/56
Sana29.03.2022
Hajmi9,33 Mb.
#516786
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56
Bog'liq
ТАЙЁР МАЖМУА Маг ра ПТ ва ПМ 2 к 2021

5-мавзу. Ўқитувчининг инновацион фаолияти: намоён бўлиши ва тузилмаси.
Режа:

  1. Инновацион жараён, дидактик ўйин технологиясининг моҳияти.

  2. Ўқитувчининг инновацион фаолияти.

  3. Педагогик ҳамкорлик вазиятини ташкил этиш талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш омили сифатида.



Ўқув мақсади: ўқитувчи ва талаба ижоди маълум мақсадга йўналтирилган педагогик таъсир натижаси, импровизация талабаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришнинг асоси, ўйин вазиятини ташкил этиш талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш омили, мусиқий педагогик фаолият жараёнида коммуникация амалга оширилишига оид билимларни сингдириш орқали талабаларда мусиқий педагогик маҳоратни босқичма-босқич шакллантириб боришдан иборат.


Таянч тушунчалар
“Педагог – мусиқачи, ижрочи, ижодкор”, мусиқа “тили”, мусиқий–педагогик таҳлил, импровизация, мусиқа репертуарида рақс элементлари, коммуникация, конформлик, негатив реакциялар, шахслараро муносабат даражаси, социометрия, референтометрия, гуруҳ дискуссияси.

“Педагог – мусиқачи, ижрочи, ижодкор”. Ушбу талқиннинг ўзига хос мазмуни мавжуд. У биринчидан, мусиқа ўқитувчисининг мусиқачи эканлигини, яъни мусиқа асарининг ички, бадиий тузилишини чуқур англайдиган мутахассис эканлигини англатса, иккинчидан, ижрочи эканлигини, яъни, асарни бевосита ижро этувчи созанда ёки хонанда эканлигини билдиради. Чолғучи-созанда мусиқа “тили” орқали борлиқни бадиий оҳангларда ифодалайдиган нафосат олами кишиси эканлигини кўрсатади.


Учинчидан, мусиқа ўқитувчисининг ижодкор эканлигини таъкидлайди, яъни, мусиқа ўқитувчиси ўз педагогик фаолияти давомида ўрганиладиган ҳар бир мусиқа асарининг бадиий драматургияси, шакл тузилиши, ижровий хусусиятларини бор-буди билан намоён этади. Ҳар бир куйланадиган ва тингланадиган мусиқа асарига ижодий ёндашиб, асар борасида талабаларда ижобий тасаввурларни шакллантиради.
Шу боис, мусиқа ўқитувчиси ўз талабаларининг билиш эҳтиёжлари, интеллектуал имкониятлари, бадиий қизиқишларини билиши лозим. Талабаларни билиб олиш, улар билан изчил мулоқот - коммуникация жараёнлари орқали амалга оширилади. Изчил педагогик муносабатлар талабалар шахсининг психологик йўналганлиги, қарашлари, мусиқий қизиқишлари ва шахслараро муносабатларни ташкил этиши борасида кенг маълумотларга эга бўлишга имкон яратади.
Айниқса, дарсда ижрони ташкил этишда мусиқий товуш динамикаси, бошланиш ва тугаш нуқталари, авж пардалари каби жиҳатларни кўрсатишда новербал коммуникациядан кенг фойдаланиш мумкин.
Ушбу малакаларни шакллантириш мақсадида талабалар билан “Ўйланган сўз” машқини ўтказиш мумкин, бу машқда гуруҳ иккига бўлинади. Ҳар бир гуруҳда мавҳум тушунча ёки предметни англатувчи бир сўз ўйланади. Кичик гуруҳ вакили ушбу сўзни новербал тарзда (мимика ва пантомимика) қарама-қарши гуруҳга тушунтиради, шу орқали нариги томондагилар вариантлар келтиришлари ва ўз қидирувлари йўналишини ўзгартиришлари мумкин. Бу машқ талабаларда новербал коммуникатив қобилиятларни ривожлантиришга имкон яратади.
Талабаларнинг кўзлари, қўл ва гавда ҳаракатлари, мимикасига қараб ўқитувчи уларнинг кайфиятлари, ўз вазифаларига нисбатан муносабатларини аниқлай олиши даркор. Бир ҳолатда буйруқ оҳангида, бошқа ҳолатда илтимос оҳангида муомала қилиш, бошқасида зийраклик билан сукут сақлаш; бадиий мусиқий фаолият муваффақияти учун ижтимоий дистанцияни ошириш ёки камайтириш – буларнинг барчаси талабаларни бошқариш психологиясининг нозик жиҳатлари бўлиб, улардан ҳар бир мусиқа ўқитувчиси хабардор бўлиши лозим.
Ўқитувчи ва талаба ижоди маълум мақсадга йўналтирилган педагогик таъсир натижаси сифатида муҳим аҳамиятга эгадир. Маълумки, мусиқа дарси бу ижодий жараён тарзида амалга оширилади. Унда маълум мусиқа асари тингланиб таҳлил қилинади, асар муаллифи – композиторнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ўрганилади, асар ижросида иштирок этган чолғу созлари борасида баҳс юритилади.
Товушлар интонациясини ўзлаштириш мақсадида қуйидаги машқни кичик гуруҳларда амалга ошириш мумкин. Бунинг учун 7 та талаба олинади ва уларнинг ҳар бирига бир нота номи биркитилади. Шундан сўнг ўқитувчи томонидан 1 ёки 2 тактли (2/4 чоракли) кичик куйдан парча фортепианода ижро этилади ва бошланиш нотаси номи айтилади. Ушбу кичик куй парчасини тинглагандан сўнг талабалар ўзларига тегишли бўлган нотани айтишлари, яъни талабалар томонидан кетма-кет тарзда куйлаб, мазкур кичик парча оҳанги ҳосил қилиниши зарур.
Талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда ўйин вазиятини ташкил этиш муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, ўйин фаолияти мусиқадаги рақс элементлари билан бир хил хусусиятга эга бўлиб, рақс жараёнида асар мазмуни ҳаракатлар орқали томошабинга етказилади.

Download 9,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish