Tузувчилар:
|
|
|
С. А. Жаляева
Г. Р. Цынгалова
А. Б. Шодиева
Д. У. Умарова
У. Ш. Шокаримов
Н. З. Ражабов
|
|
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими ўқув ишлари бўйича уста, санъат тарихи фан ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
|
Taқризчилaр:
|
Р. Худайберганов
|
-
|
К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти “Маҳобатли рангтасвир”- кафедраси профессори. Ўзбекистон ҳалқ рассоми.
|
Б. Хаджиметов
|
-
|
К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти доценти
|
КИРИШ
Бадиий мактабларда композиция кўникмаларини эгаллаш ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Композиция курси ўқувчига малакали кўникма ва билим, ижодий қобилиятини ривожлантиришга ва образли фикрлашга йўналиш беради.
Ўқитувчи композиция устидаги иш жараёнида ўқувчининг хаётий таъсуротларини фикрлаб кўришга ўргатиши, уларда ҳаётнинг типик воқеаларини кўра олиш ва хаққоний тасвирлай олиш руҳида тарбиялаши зарур. Ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини тарбиялаш бадиий мактабда ўқитишнинг биринчи йиллариданоқ бошланади. Ўқитувчи ўқувчининг ёшига қараб, ундан композиция тушунчалари бўйича аниқ фикр-мақсадини талаб этиб, унинг олдига ана шу мақсадни аниқ ифода этиш вазифасини қўяди.
Кичик синфларда композиция кўпроқ хаётий кузатишларни қайд қилиш сифатидагина ўтилади, бунда ўқитувчи ўқувчи диққатини сюжет ечимининг тўғрилигига ва воқеанинг ривожидаги кульминацион нуқтасига қаратади, ўрта ва юқори синфларда композиция яратишда сюжет, мавзу, ғоя аҳамиятини тушунтириб, ишларда хаётни ҳаққоний тасвирлашга ўргатади.
Композиция, шунингдек, тарихий ва адабий мавзуларда ҳам яратилади. Эскиз устида иш бошланишидан аввал ўқитувчи ўқувчига рангтасвир услубият бўлими томонидан ишлаб чиқилган сюжетлар – композициялар, тарих, адабиётлар, мавзуни чуқур ўрганиш учун зарур бўлган кўрсатмаларини беради, эскиз учун йиғиш керак бўлган бадиий манба ва материалларни аниқлайди.
Ўқитувчи суҳбат ва тавсияларлар билан бир қаторда композиция устида ишлаш жараёнида ўқувчилар билан мавзуни очиб беришга хизмат қилувчи маълум объектларга саёҳатлар уюштиради ва консультациялар беради. Композиция эскизи устида ишлаш тугаллангандан сўнг, ўқитувчи ўқувчилар олдида қилинган ишнинг яхши ва заиф томонларини, муваффақияти ва камчиликларини кўрсатади.
Асарларнинг композицион тузулиши ижодкор ғоясини томошабинга аниқ, осон,тез этибор беришига хизмат қилади. Композиция орқали рассом асаридаги мазмуннинг муайян тартибдаги чизиқ, шакл ранг ва бошқа воситалар орқали томошабинга тасир кучини оширади. Унинг элементларини ўзаро бўғлаб жой-жойига қўяди. Фазовий кенгликни яратади. Ҳар бир тасвирий санъат асари маълум композицияга эга бўлади. Зеро композиция асар яратишида биринчи галда хал этиладиган муҳим иш ҳисобланади.
Композиция тузулишининг ўзига хос қонун қоидалари восита ва услублари мавжуд. Композициянинг твосита ва услубларининг батафсил ўргатувчи “Композитция” фани хам мавжуд.
Тасвирий санъатда композициянинг асосан уч тури амал қилади. Улар Фронтал композиция, Хажмлм композиция, чуқур фазовий композициядан иборат.Композиция фани ўз хусусиятидан келиб чикиб хар бир ўқувчи якка тартибда хам ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |