Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

Суяк ўймакорлиги.
Ўзбекистон халқ амалий безак санъати ичида суяк 
ўймакорлиги ҳам санъатнинг бошқа турлари каби ривожланиб келган. Суяк 
ўймакорлиги Ўзбекистонда санъатнинг энг ёш туридир. суяк ўймакорлиги 
Ҳиндистон, Ёқутистон, Африка, Хитой, умуман шарқ мамлакатларида юксак 
даражада ривожланган. 
 



14-расм 


25 
Суяк ўймакорлиги жуда қадимий санъат, буни ҳар хил археологик 
топилмалар тасдиқлайди. Ўрта Осиёда суяк ўймакорлиги географик шароит 
туфайли риожланмаган. Аммо халқ амалий санъатининг бошқа турларида 
(пичоқчиликда) қўлланилган. Булар оддий суяклардан (қорамолнинг, 
эчкининг суякларидан) ишланган. 
Ўзбекистонда суяк ўймакорлиги 1959 йили кириб келган. Ўзбекистонда 
ягона ёғоч ўймакор ва суяк ўймакор уста Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
маданият ҳодими Ортиқ Файзуллаевдир.Ортиқ Файзуллаев ёғоч ўймакор-
лиги билангина шуғулланмай, ўзбек ўймакорлари орасида биринчи бўлиб 
суяк ўймакорлиги санъатини ҳам чуқур эгаллагн. У суяк ўймакорлигини 
Москва, Киев музейлари ва фабрикаларига бориб ўрганган. Суяк ўймакор-
лигида асосан “Мамонт тиши”, “Морж тиши”, “Фил суяги”, “Мол суяги” ва 
шохлари, отнинг суяги ва бошқа ҳайвон суяклари ишлатилади.
Ортиқ Файзуллаев яратган асарлар Япония, Германия, Польша, Туркия, 
Финландия каби чет эллардаги халқаро кўргазмаларда намойиш қилинган. 
Ҳозирги кунда ҳам ёғоч, тош, суяк ўймакорлиги машаққатли ва 
мўжизакор касб билан шуғулланиб келаётган, бу касбнинг сир асрорларини 
шогиртларига ўргатиб бораётган, ўймакор усталаримиз талайгина. Биз эса 
уларнинг бундай шарафли ишларига лол қоламиз ва ўймакор усталари-
мизнинг ишларини доимо қадрлашимиз лозим.
 
1.5 Заргарлик санъати 
Ҳар бир ҳунарнинг келиб чиқиши ва ривожланиш даврининг ўз тарихи 
бўлганидек, заргарлик ҳунарининг ҳам тарихи бўлиб, у узоқ ўтмишга бориб 
тақалади. Дарҳақиқат турли йўналишдаги ҳунарларнинг келиб чиқиши ёки 
инсонларнинг орасида пайдо бўлиб, тез тарқалишининг асосий сабаблари 
одамлар, қабилалар ва халқларнинг кундалик турмушида вужудга келган 
эҳтиёжларни қондириб яшаганликларидир. Жумладан, темирчиликда қурол-
яроғ ва деҳқончилик анжомларини тайёрлаш учун, косибчилик тоғу-
тошлардан ва обу-ҳавонинг иссиқ ҳамда совуқ кунларидан сақланиш учун, 


26 
кулолчилик эса, уй рўзғор учун керак бўладиган идиш-товоқларни 
тайёрлашга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун бу касб турлари пайдо бўла 
бошлаган. Вақт ўтиши билан яшаш шароитининг яхшиланиши натижасида 
халқ амалий санъати турлари пайдо бўла бошлаган. Бошқа ҳунарлардан четда 
қолмаган ҳолда зеб-зийнат санъати бўлмиш заргарлик санъати ҳам 
ривожлана бошлади. Заргарлик санъати жуда қадимий тарихга эга. Унга 
инсоният ерда яшашни бошлаган даврдаёқ асос солинган. Қадимда инсонлар 
ёлғиз кун кечиришлари оқибатида ёввойи ҳайвонларга ем бўлишлари ҳамда 
қабилалар томонидан ўлжа қилиниб, кетишлари хавфи бўлганлиги сабабли 
инсонлар жамоа, қабила бўлиб, биргаликда яшашга мажбур бўлганлар. 
Табиийки қабила аҳолиларини бирлаштириб туриш ва бошқариш учун 
қабила бошлиқларини сайлаш муҳим ҳисобланган. Ўз ораларидан танлаб 
олиниб, сайланган қабила бошлиқларини бошқа инсонлардан ажралиб 
туришлари учун уларнинг бошларига, бўйинларига ва оёқ-қўлларига 
суяклардан, ёғоч ва тошлардан ҳамда қушларнинг патларидан ясалган 
безаклар тайёрлаб берилган. Қабила бошлиқларининг аёлларига эса ўз-
ўзидан уларга ҳам бошқа аёллардан ажралиб туришлари учун тақинчоқлар 
тайёрлаб берилган Шундан сўнг бу безакларни тайёрлаб чиқадиган усталар 
етишиб чиқа бошлаган. Биз уларни заргарлар деб, атасак ҳам бўлади. 
Қадимги заргарлик арxеологлари бутун дунёда топилган. Одамлар 
нафақат қимматбаҳо тошлар ва металларга, балки табиат томонидан уларга 
берилган ҳайвонларнинг, туxумларнинг ва бошка нарсаларнинг тишлари 
билан безатилган. Қадим замонларда заргарлик буюмлари фаровонлик, куч 
ва бойлик маъноларини англатар эди. Биринчи заргарлик буюмлари пайдо 
бўлиши таxминан 6000 йил олдин бошланган.
(15-расм) 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish