Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технолгиялари университети малака ошириш факультети



Download 0,62 Mb.
bet9/27
Sana13.04.2022
Hajmi0,62 Mb.
#548378
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
Axborot-resurs-markazlarida-axborotlashtirish

АХБОРОТ-ТИЛ ТАЪМИНОТИ

  • Ахборот таъминоти таркиби

    Замонавий кутубхонада хизмат кўрсатиш тизими ва автоматлаштирилган кутубхонанинг муҳим таркибий қисми ахборот таъминоти ҳисобланади. Ахборот таъминоти катта харажатлар талаб этади, унга сарфланган харажатлар кутубхонани автоматлаштиришга кетадиган, яъни ҳисоблаш техникасини сотиб олиш, дастурий таъминот, дастур тузиш ва уни созлаш харажатларидан ҳам ошиб кетиши мумкин.
    Агарда ахборот таъминотини ташкил этиш, уни таркиб топтириш малакали бажарилмаган бўлса, яъни халқаро талаблар ва стандартларга риоя қилинмаган, ахборот технологияларининг истиқболдаги ривожи ҳисобга олинмаган бўлса, қилинган саъй-ҳаракатлар зое кетиши ҳеч гап эмас.
    Ўз ахборот ресурсларини яратишга киришган кутубхоналар кўп ҳолларда қуйидаги хатоликларга йўл қўядилар:
    -кутубхона форматлари яратишда халқаро талабларга риоя қилмаслик;
    -бошқа кутубхоналар, кутубхона ассоциациялари, тадқиқотчи гурухлар тажрибаларини ўрганмаслик.
    Ҳар бир кутубхона томонидан яратилган кутубхона формати, каталоглар яратиш, уларга ишлов берувчи дастурлар бир қарашда мазкур кутубхонани қаноатлантиради; аммо яратилган ахборот - тил таъминоти бошқа кутубхоналар тизимига ва халқаро кутубхоналар тизимига мос келмаса, жаҳон ахборот ресурсларига чиқадиган йўл беркилади. Кутубхонада тўлиқ матнли маълумотлар базаси яратиш учун дарсликлар, журналлар, мақолалар сканер ёрдамида компьютер хотирасига киритилди дейлик, аммо киритилган маълумотлар қандай қидириб топилади? Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрилмаса бўлмайди. Киритилган ахборот ҳажми кичик бўлса, уни қидириш катта қийинчилик туғдирмайди, аммо одатда салмоқли маълумотлар базаси узоқ вақт ва узлуксиз тўлдирилиб, ривожлантирилиб борилади. Агарда сиз машина хотирасига бир неча ёзув киритган бўлсангиз бу ҳали қандайдир бир маълумотлар базаси яратилди, дегани эмас. Бу оддий файллар йиғиндисидир. Маълумотлар базаси - бу жуда жиддий тушунча. Маълумотлар базасида энг муҳими - ахборотнинг мантиқий тартибга эга эканлигидир, яъни маълумотлар базаси қисмлари аниқ бир белгиларга кўра тизимлаштирилган ва улар мантиқий ўзаро боғлиқ бўлади.
    Маълумотлар базасидаги ўзаро мантиқий алоқадорлик биз тизимда қандай масала ечаётганимизга боғлиқ бўлади. Бундан кўринадики, маълумотлар мантиқий таркиби ва ЭҲМда маълумотларни ифодаловчи орасида уларни боғловчи дастур зарур экан. Бундай дастур маълумотлар базасини бошқариш тизими дейилади.
    Ахборот таъминотида «ахборот» асосий тушунча саналади. Бу тушунчанинг ўзи фалсафа категорияларига тегишлидир. Баьзи бир олимлар ахборот тушунчасини объектив оламнинг акси сифатида талқин қилишса, баъзилари эса уни аниқ бир бошқарув объекти ҳақидаги маълумот деб қарашади. Биз ахборот тушунчасига фалсафий нуқтаи назардан қарамаймиз. Бизни кўпроқ амалий жиҳат, яъни ахборотни компьютер хотирасида сақлаш, қайта ишлаш ва кутубхона маълумотлар базасини яратиш қизиқ-тиради.
    Ахборот таъминотини яратишда унинг кўриниши қандай бўлади, у қандай узатилади, сақланади, уни қандай гурухларга ажратиш мумкин, яъни қандай таснифланади деган саволларга тўғри жавоб топиш жуда муҳимдир. Ахборот тасниф гуруҳлари ахборотларни электрон машиналарда жамлаб сақлашда уларни рационал жойлаштириш ва уларга ишлов бериш жараёнларини ташкил қилишга ёрдам беради. Муайян шаклга солинган ва турли ахборот ташувчиларда сақлаш, узатиш ҳамда компьютер ёрдамида ишлов бериш мумкин бўлган ахборотлар «маълумотлар» дейилади. Автоматлаштирилган қутубхона ахборот таъминоти машинадан ташқаридаги ва машина ичидаги таъминотларга бўлинади.
    Машинадан ташқаридаги ахборот таъминоти ўз ичига:

    • библиографик ҳамда бошқа ахборотларни тасниф-
      лаш ва кодлаштириш тизимини;

    • маълумотномалар, меъёрий ва услубий ҳужжат-
      ларни олади.

    Машина ичидаги ахборот таъминоти:

    • маълумотларни ташкил этиш, тўплаш, истифода
      қилиш ва улардан фойдаланиш буйича дастурлар тизи-
      мини;

    • ЭҲМда жойлашган машина ўқийдиган электрон
      каталоглар, аннотацияли ва тўлиқ матнли ахборотлар
      ҳамда бошқа ахборотлардан иборат кўплаб маълумотлар
      базасини ўз ичига олади.

    Маълумотлар базаларини яратишда, айникса корпоротив кутубхона тизимлари учун маълумотлар базаси яратишда бир қатор муаммолар келиб чиқади. Хусусан:
    1. Ахборотнинг куплиги. Корпоратив кутубхона тизимларида умумий маълумотлар базаси яратилаётганда тизимда иштирок этувчи кутубхоналарга тегишли маълумотлар, одатда, такрорланиб тасвирланади ва тузилади, натижада бир кутубхонанинг негизида ҳам, корпорацияга кирган кутубхоналар ўртасида ҳам бирининг зиёни ҳисобига иккинчисининг ахборот базасига бўлган эҳтиёжи қондирилади.
    2. Зиддиятнинг мавжуддиги. Кутубхона тизим-
    ларидаги зиддият, асосан маълумотларни такрорлаш ҳисо-
    бига рўй беради. Кутубхоналар ичидаги ва корпоратив
    кутубхона тармоқлари орасидаги фаолиятда келишилмай
    иш тутиш (хусусан, электрон каталоглар ва маълумотлар
    базаси яратишда) қарама-қарши ахборотлар пайдо бўлиши-
    га олиб келади.
    3. Стандартлаштириш ва унификациянинг қониқар-
    сизлиги. Кутубхона тизимларида кутубхона форматларига,
    стандартларига ва унификациялашган шаклларга риоя
    қилиш муҳим талаблардан ҳисобланади. Бу талабларни
    бажариш фақат ўз ахборот ресурсларини яратишда эмас,
    балки халқаро кутубхона-ахборот тизимлари инте-
    грациясида, халқаро ахборот тизимларига киришда ҳам
    талаб этилади. Ахборот таъминоти дастурларини яратувчи
    ташкилотлар харажатларини камайтириш мақсадида
    ўзларига қулай ва арзон бўлган ахборотларни тасвирлаш
    стандартларини яратиш йўлидан борсалар, аксинча икки
    баробар харажатга тушадилар, яъни улар ахборот изол-
    яциясига тушиб, ташқи оламдан ажралиб қоладилар Улар-
    ни ҳеч ким тушунмайди, улар ҳам бошқаларни тушуна
    олмайдилар.

    Download 0,62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish