2 Электрон китоблар
Инсоният ўз тарихи давомида имкон қадар кўп ахборотларни кичик ҳажмга жойлашга ҳаракат қилган. Аввал папирусга ёзилган китоблар пайдо бўлди, сўнгра пергаментдан фойдаланилди. Сўнгра қоғоз кашф этилиши билан қўлёзма китоблар вужудга келди. 1456 йили Германиянинг Гутенберг шахрида дастлабки босма китоб дунёга келди. Бугун биз китобларнинг энг сўнгги авлоди - электрон китоблар тўғрисида гапирмоқдамиз.
Электрон китоб яратиш ғояси кўп вақтдан бери мутахассисларни қизиқтириб келган. Электрон китоб яратиш тарихи 1945 йилдан бошланади. Бу пайтда футурист Ванавар Буш томонидан "китобларни, ёзувларни ва хабарларни сақлаш, ишлов бериш, узатиш" имконини берувчи хусусий қурилмалар: яратиш ҳақида фикрлар билдирилган эди.
Электрон нашриёт иши ривожининг кейинги
босқичи 1968 йилга тўғри келади. Тед Нельсон томонидан
"гипертекст"нинг кашф этилиши, яъни World Wide Web
асосининг яратилишига матнларни Интернетда сақлашга ва
ҳозирги пайтда электрон китобларнинг бош формати
яратилишига имкон берди.
1968 йил талаба Алан Кай томонидан китоб вазифаларини бажарувчи DynaBook портатив интерактив компьютер лойиҳаси ишлаб чиқилди. Йигирма йилдан кейингина ушбу лойиҳа тижоратда амалга оширилди. 1971 йилдан бошлаб Illinois Benedictine College ташаббуси билан бугунги кунда энг кўп электрон форматли китобларни ўз ичига олган Ргоject Gutenberg лойиҳаси амалга оша бошлади. 1981 йилда бизга маълум бўлган Тед Нильсон "Хаnadu" гуруҳини ташкил этади ва электрон китоблар билан савдо қилишни режалаштиради. 1982 йилда онлайн режимида ишловчи биринчи электрон журнал FSFnet пайдо бўлди. Унда бадиий асарлар, қисқа фантастик ҳикоялар босилди. Шундай қилиб, 1998 йили бир пайтнинг ўзида иккита қурилма том маънодаги электрон китоб сотувга чиқарилди. Булар "SoftBook Reader" ва "Rocket eBook" лардир.
2.1 SoftBook Reader
SoftBook Reader - бу электрон китоб нимаси биландир замонавий субноутбукни эслатади ва у бадавлат кишиларга мўлжалланган. Китоб муқовасининг соф теридан ишланганлиги ва дизайни уни 1998 йилги энг аъло товарлар сирасига киритди. Бундай электрон китобнинг баҳоси 600 АҚШ доллари қилиб белгиланди.
SoftBook Readerнинг оғирлиги 1,3кг. бўлиб, стандарт китоб ўлчамидан салгина каттадир. У 6-8 дюймли монохром LCD мониторга, ички модемга эга бўлиб, 8 МВли хотирасида 5000 бетли матнни сақлаш мумкин. Керак бўлган ҳолларда Flash-карта ёрдамида хотирасини 50000 бетлик матн сиғадиган даражада кенгайтириш мумкин. Электрон китоб батареялар ёрдамида 5 соат ишлай олади.
SoftBook Readerни сотиб олган ҳар бир харидор Америкадаги оммабоп кундалик янгиликлар сайтига эркин кириши мумкин ва яна 100та мумтоз адабий асарга бепул эга бўлади. Бошқа китоблар ва даврий нашрлар учун эса ҳақ тўланади. Ўртача битта электрон китоб 10-25 доллар туради, бу эса ўртача қоғоз китобга қараганда 7-8 доллар арзон.
Келажакда SoftBookPress-нинг янги моделини ишлаб чиқиш мўлжалланилмоқда. Унинг кенгайтирилган хотираси (Compact Flash) 100000 бетгача ахборот сақлайолади (128 МВ), Унга, 33,6К модем, тармоққа уланиш имкониятини берувчи карта ва такомиллаштирилган LCD монитори урнатилган.
SoftBook Reader китобдаги матн бўйича қидирув бажара олади, фойдаланувчини кизиқтирган фрагментларни белгилаб қўйиш мумкин, гиперматндан фойдаланади, матнда турли иллюстрациялар, жадваллар, диаграммаларни жойлаштириш имконияти бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |