Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технолгиялари университети малака ошириш факультети



Download 0,62 Mb.
bet17/27
Sana13.04.2022
Hajmi0,62 Mb.
#548378
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Axborot-resurs-markazlarida-axborotlashtirish

6 АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН КУТУБХОНАНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА КАДРЛАР ТАЪМИНОТИ

Анъанавий кутубхоналар тўлиқ автоматлаштирилгандан сўнг, албатта кутубхона ташкилий структурасида ўзгаришлар бўлади. Бу ўзгаришлар аввало баъзи бир бўлимлар фаолиятининг тугатилиши ва янги бўлимлар очилиши асосида содир бўлади. Интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимларини жорий қилиш, кутубхона бўлимларида автоматлаштирилган иш жойларининг ярати-лишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида кутубхона бўлимларида иш тақсимотини қайта кўриб чиқишга ва такрорланувчи операцияларни чеклаш имкониятини яра-тади. Демак, кутубхона бўлимларидаги меҳнат таҳсимоти ўзгаради бу эса ўз навбатида кутубхона ташкилий структурасининг ўзгаришига олнб келади. Кутубхона ходимлари томонидан бажарилаётган вазифаларнинг қайта кўриб чиқилиши, кутубхона низоми, йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларни янгидан ишлаб чиқишини талаб қилади.
Юқоридагилардан ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки анъанавий кутубхоналарни автоматлаштиришнинг ташкилий таъминоти -бу автоматлаштирилган кутубхоналар фаолиятини бир меьёрда бажарилишини таъминлашга қаратилган турли фармойишлар, лавозим йўриқномалари ва автоматлаштирилган кутубхонанинг ташкилий структурасидир. Кутубхона автоматлаштирилганда унда янги бўлимлар: "кутубхона жараёнларини автоматлаштириш", "электрон каталоглаштириш" ёки "ретроспектив конверсия", "компьютерлаштирилган ўкув зали" ва шунга ўхшаш бир қатор янги бўлимлар ташкил килиниши мумкин. Бу бўлимлар фаолиятини мувофиклаштириш, улар орасида ахборот алмаштиришни йулга қўйиш тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим.
Автоматлаштирилган кутубхонанинг кадрлар таъми-
ноти, кутубхоналар самарали фаолият кўрсатишини
таъминлайдиган мутахассис ходимлар мажмуидир. Кадр-
лар таъминотига, кутубхоначилар тайёрлайдиган тизим-
лар, малака ошириш курслари ва автоматлаштирилган
ахборот кутубхона тизимлари бйлан ишлашга ўргатадиган
махсус курслар ҳам киради.
Республикада хорижий мамлакат мутахассислари иштирокида кутубхоналарни автоматлаштириш бўйича анжуманлар, семинарлар ва махсус курслар ташкил қилиш. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро анжуманларда иштироки, автоматлаштирилган кутубхоналар кадрлар таъминотининг муҳим элементларидан биридир.
Кутубхоналарни автоматлаштириш соҳасида фаолият олиб бораётган мамлакатимиздаги ва хориждаги мутахассислар доимий равишда ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари, уларнйнг малакалари ортиши яратаётган лойиҳаларнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Ўзаро тажрибалар алмашиш автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимларини яратиш ва тадбиқ қилишда, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилишда, ҳамкорликда бажарилаётган лойиҳаларнинг сифатли бўлишида муҳим роль ўйнайди.
Кутубхоначи мутахассислар малакасини оширишда, ахборот технологияларининг энг сўнгги ютуқларини замонавий кутубхона технологияларга тадбиқ қилишда, кутубхона раҳбарлари томонидан ечимлар қабул қилишда ҳалқаро анжуманлар ва семинарларнинг роли беқиёсдир. Бундай анжуманлар ва семинарлар доимий равишда йил давомида ўтказилиб турилиши лозим. Бу анжуманларда, чет элларда кутубхоналарни автоматлаштириш масалалари қандай ҳал қилинмокда? Янги ахборот технологияларининг кутубхоналарга кириб келиши, янги дастурий ва техник воситалар тўғрисида махсус ўқув курслари семинарлар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг етакчи кутубхоналаридаги мутахассисларни ривожланган мамлакатлар кутубхоналарида малака оширишини ташкил қилиш кадрлар таъминотида алохида ўрин эгаллайди.
Кутубхоналарни автоматлаштириш соҳасида ишла-
ётган Ўзбекистонлик мутахассисларни янги кутубхона
технологияларини ўзлаштиришлари учун ривожланган
мамлакатлар кутубхоналарида тажриба алмашиш учун
хизмат сафарларига юбориш зарур.
Ҳалқаро ахборот базасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйилиш лозим, чет эллик ҳамкасблар билан кутубхоналарни автоматлаштириш назарияси ва амалиёти соҳасида мулоқот ўрнатмай бу соҳада муваффақиятга эришиб бўлмайди. ИФЛАнинг турли анжуманларида иштирок этиш, фан, маданият, таълим соҳаларини қуллаб қувватловчи европа институтларининг фаолиятида, ЮНЕСКО тадбирларида, Европа давлатлари кутубхоналари ассоциациялари тадбирларида қатнашиш бўлиб ҳисобланади. Ахборот технологияларини кутубхоналарда қўллаш бўйича малака оширишнинг устивор йўналишларидан бири бу доимий равишда ўтказиладиган "Интернет ва телекоммуникациялар", "Он-лайн технологиялари", Халқаро анжуман: Фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида кутубхона-ахборот ресурсларидан "Сеntral asia-ХХ" да маърузалар билан иштирок этиш.
Автоматлаштирилган кутубхоналар учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалалари кадрлар таъминотининг асосий масаласидир, чунки кутубхоналарни технологиянинг энг сўнгги ютуқлари асосида техника воситалари ва дастурлар бйлан таъминлаш мумкин, аммо уларни самарали ишлатадиган кадрлар бўлмаса бу ҳара-катларнинг барчаси зое кетади.
Ўзбекистон кутубхоналари учун мутахассислар ТАТУда " ахборот Кутубхонашунослик" мутахассислиги буйича 2006 йилдан тайёрланмоқда. Автоматлаштирилган кутубхоналар учун кадрлар институт магистратурасида ҳам тайёрланади аммо бу соҳада қилинаётган ишлар талаб даражасида эмас. Демак, кутубхоналарни автоматлаштириш масаласи автоматлаштирилган кутубхоналарда ишлай оладиган мутахассисларни тайёрлаш масаласини ҳам кун тартибига қўяди. Автоматлаштирилган кутубхоналар учун кадрлар тайёрлаш муаммосини ҳал қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур:
• "Кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари" таълим йўналиши бўйича ишлаб чиқилган ўқув режасини амалиётга татбиқ қилиш самарасини кескин ошириш яъни ўқув режасидаги фанлар мазмунини замон талаблари асосида қайта ишлаб чиқиш ва барча фанларни янги ахборот технологиялари асосида ўқитишга эришиш;
•Институт кутубхонасини тўлиқ автоматлаштиришга эришиш. Тўлиқ автоматлаштирилган кутубхона тизими билан талабаларни ва кутубхона ходимларини ишлай олишга ўргатиш. Акс ҳолда, ахборот технологияларининг энг сунгги ютуқларини фақатгина назарий жиҳатдан эгаллаган талаба эртанги кунда кутубхона жараёнларини автоматлаштиришнинг амалиётига фаол қатнаша олмайди.

  • Хорижий мамлакатларда кутубхоналарни автомат-
    лаштиришга оид чоп этилган адабиётларни ўзбек тилига
    таржима қилиш, тайёрланаётган дарсликлар ва ўқув
    қўлланмаларнинг нашр этишни қўллаб қувватлаш.

  • Республика Университетларида кутубхоналарни
    автоматлаштириш масалалари билан шуғулланувчи мута-
    хассислар тайёрлашга киришиш;

  • Автоматлаштирилган кутубхоналар учун кадрларни
    қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалаларини тубдан
    ислоҳ қилиш;

•Кутубхоналарни автоматлаштириш бўйича махсус курслар ташкил қилиш: "Компьютер саводхонлиги", "ИРБИС тизимини ўрганиш", "Кутубхоналарда Интернетдан фойдаланиш", "Сканерлаш усуллари" ва бошқалар.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish