Титраш (вибрация)
Машина ва жиҳозлар ҳаракатдаги бўлакларининг айланма ҳаракат қиладиган қисмларининг динамик мувозанатда бўлмаслиги, суюқлик ва газларни узатиш вақтида босимни пульсацияланиши, қурилиш ва қурилмаларни тебраниши титраш (вибрация) деб номлаш қабул қилинган. Титраш қуйидаги параметрлар билан ҳарактерланади: частота (Гц), титрашни силжиш амплитудаси (мм), титраш тезлиги амплитудаси (м/с). Ишлаб чиқаришда титраш аппаратлари ва қурилмаларни механик мустаҳкамлигини ва терметиклигини ишдан чиқиши ва бузилишига олиб келиши мумкин, натижада турли авариялар содир бўлишига сабаб бўлади. Титраш киши организмига кўпгина таъсир кўрсатиши натижасида баъзи органлар функциясини бузилишига сабаб бўлади. Титраш таъсирида марказий ва чекка нерв системаларида, юрак-томир системалари ва тенг ҳаракат системаларида ўзгариш содир бўлиши мумкин. Титрашнинг зарарли таъсири кучли толиқиш, бош оғриш ва қўл бўғинларида оғриқ бўлиши, кучли асабийланиш, ҳаракат кординациясида баъзи ўзгаришлар бўлиши кўринишларида ифодаланиши мумкин.
Титрашни кучли ва узоқ муддат таъсири натижаси титраш касаллигига олиб келиши мумкин, касаллик оғир кечиши, марказий нерв система, юрак-томир ва тенг системаларида тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлади. Бу касал фақат бошланиш давридагина даволаш яхши натижага олиб келади. Титраш касаллигининг оғир формаси баъзи вақтда қисман ёки тўлиқ меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келади.
Шовқин ва титра параметрларини доимий иш жойларида рухсат этилган даражаси "Саноат корхоналарини лойиҳалаш нормаси" СН 245-71 асосида аниқланган.
1.Доимий иш жойларида, ишлаб чиқариш корхоналарида, корхона майдонида қуйидаги шовқин босим даражаси рухсат этилади:
2.Титраш санитар-гигеник ва техник нормалари билан фарқланади.
Биринчи ҳолатда инсонки титрашдан ҳимоялаш учун оптимал шароит яратиш бўлса, иккинчи холатда эса машина ва жиҳозларни сақлаш.
Октавали чизиқнинг ўртача геометрик частотаси:
63;125;250;500;1000;2000;4000;8000 гц
Товуш босимининг даражаси:
103; 96; 91; 88; 85; 83; 81; 80 дБ.
Шовқиннинг физиологик таъсирини унинг спектраль таркиби ва вақтинчалик структураси-факторлари аниқлангани сабабли, шовқиннинг рухсат этилган параметрларини иш куни давомида таъсир этиш вақтига тўғрилаш киритилади.
Титрашнинг нормаланадиган параметрлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: титрашни силжиш амплитудаси (мм); титрашни ўрта квадрат тезлиги (мм/с). Иш жойидаги умумий титрашнинг рухсат этилган параметрлари кун давомида таъсир этиш тўғриламаси билан тўлдирилади.
Кўп машиналар оғирлиги ва статик кучланиши асосида ишчиларга таъсир қиладиган титрашни рухсат этилган параметрлари ГОСТ "72" Қўл машиналари", "Рухсат этилган титраш даражаси" асосида регламентланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |