1.3. Алоқа корхоналарида иқтисодий рискларни баҳолаш
услубиёти
Турли омилларни иқтисодиётга таъсир этиши табиати ва қонуниятлари
иқтисодиёт субъектлари томонидан кўпинча доимо ўзлуксиз, ўз вақтида,
36
аниқ ва тўла идрок қилиниши қийин бўлганлиги сабали ва шу муносабат
билан табиатан эҳтимолий бўлган рискларни хизматлар бозорида вақти-вақти
билан вужудга келиши туфайли унда содир бўлувчи рискли ҳодисалар,
жараёнлар ва ҳатти-ҳаракатлар ҳозиргача бу бозорнинг асосий муаммолардан
бўлиб келмоқда. Бундан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки, рисклар ҳавфи
хизматлар бозорида ва унда фаолият юритадиган барча қатнашчилар
ҳаракатларида ҳар доим иштирок этади ва шу сабабли уларни таҳлил қилиб
баҳолаш ва бошқариш масалаларини ҳеч қачон молия назарияси ва амалиёти
кун тартибидан чиқариб бўлмайди.
Рискларни бошқариш жараёнида асосий эътибор уни баҳолашга
қаратилади.
Рискни баҳолаш –унинг даражасини миқдорий ёки сифат ўлчамлари
билан аниқлашдир.
Ҳозирга келиб рискларни баҳолашда турли усуллардан фойдаланил-
моқда, масалан: органолептик (дастлабки тарзда таъсир сифатини баҳо-
лашда), статистик-эмпирик (баҳолашда кўп вақт ва маблағни талаб қилади),
умумлаштирилган эҳтимолий-математик усуллар (уларни қўллаш арзон ва
қулай).
Рискларни тўлиқ ва ўз вақтида адекват аниқлаш асосида уларга таъсир
кўрсатиш мумкин, демак уларни бошқаришнинг реал имконияти пайдо
бўлади. Ушбу маънодаги ҳолда риск – фаолиятнинг ситуацион
характеристикаси бўлиб, ўзида муваффақиятсизликни келтириб чиқарувчи
натижанинг ноаниқлигини ва мумкин бўлган ноҳуш натижаларни акс этади.
Бундай ноҳуш ҳодисалар ва ноаниқ натижаларни эҳтимолий равишда
вужудга келишида қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: мамлакатдаги
қонунчилик ва жорий иқтисодий ҳолатни барқарормаслиги, сиёсий ҳолатни
ноаниқлиги, бозор конъюнктурасини, нарҳларни, валюта курсларини
ўзгариши ва ҳ.к.
Бозорда шундай қонуният мавжудки, унга мувофиқ риск даражаси
қанчалик паст бўлса, юқори молиявий натижа олиш эҳтимоли мутаносиб
37
равишда шунча кам бўлади ва бунинг акси бўлиши мумкин. Демак, бозор
қатнашчиси олдида риск даражаси ва молиявий натижа миқдори орасидаги
нисбатни оптималлаштириш масаласи туради.
Рискларни баҳолашда уч асосий элементни (унсурни) инобатга олиш
лозим: риск манбаи (РМ); таркибидан рисклар тарқаладиган операциялар
тўплами; риск рецептори (РР).
РМни РРга таъсири бевосита (тўғридан тўғри) ва билвосита (тўғри
бўлмаган) бўлиши мумкин.
Қатнашчилар жуфтлиги доирасида ички рисклар (ИР), ҳар қандай
жуфликлар орасида эса жуфтликлар рисклари (ЖР) вужудга келиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ИР ва ЖР беҳоста (ташқи омиллар сабабли
олдиндан билмаган ҳолда) ва/ёки идрокли (субъектив сабабли омиллар
асосида) равишда вужудга келиши мумкин. Бунда идроклилари ривожланган
бозор шароитида яққол прогнозланиши мумкин ва профессионаллар учун
унчалик ҳавф туғдирмайди, яъни уларни бошқариш мумкин.
Аммо беҳосталари ташқи омилларга боғлиқлиги ва табиатан
эҳтимолийлик характерига эга бўлганлиги сабабли қийин бошқарилади.
Шунинг учун беҳоста вужудга келувчи рисклар (БР) амалиётда муаммоли
бўлади. Демак, БРларни бошқариш мақсадида ўрганиш масалалари
профессионаллар ва оддий инвесторлар учун муҳим аҳамиятга эга . Бунда БР
ва ташқи омиллар ўртасидаги алоқани муҳимлигини сезиш мумкин.
Моделдан кўриниб турибдики, ташқи омилларнинг вужудга келиши
БРни рағбатлантиради, мос равишда БРни вужудга келиши эса РМга таъсир
кўрсатади. Ўз навбатида, РМдан чиққан рисклар операциялар тўплами
таркибида мужассамлашган равишда РРга таъсир кўрсатади ва натижада РР
ҳаракатиларда ноҳуш ҳодисалар туғдириб салбий натижаларни келтириш
чиқаради. Бу натижалар ўз навбатида ташқи ва ички омилларга таъсир
кўрсатади. Шундай қилиб, “Ташқи омиллар” – “РМ” – “РР” – “Ташқи
омиллар” кўринишидаги занжирдан иборат А контури пайдо бўлади. Бу
контур доирасида (ичида) ҳосил бўлувчи ҳар бир занжир циклида (даврида)
38
вужудга келган рисклар кейинги занжир циклига ўтиб, эҳтимолий тарзда
икки баробар ошган (устма-уст тушиш асосида ортиб борувчи) рисклар
миқдорини (суммасини) келтириб чиқаради. Одатда ошиб борувчи рисклар
миқдорини пасайтириш учун РР (яъни қатнашчилар) рискларини
суғурталайдилар (контур В). Бундан кўриниб турибдики, контур В контур А
доирасидага рискларни компенсациялашга ҳизмат қилади, натижада эса
барча рисклар тўлиқлигича суғурталовчига ўтади. Бу усул дунёда энг кенг
тарқалган бўлиб, рискларни бошқаришнинг содда усули ҳисобланади.
Рискларни критериал баҳолашда келажак ҳодисалар тўғрисидаги
информация катта аҳамиятга эга. Бундай информация ҳар доим ўзида маълум
бир ноаниқликни мужассамлаштирадики, у асосан бозор ҳодисалари ва
иқтисодиёт субъектларининг ҳатти-ҳаракатларини олдиндан яққол, аниқ,
тўғри ва тўлиқ ифодалаб бўлмайди.
Информацияни аниқлиги ва тўғрилиги унинг тўлиқлиги даражаси
билан белгиланади.
Информация тўлиқлигининг уч даражасини кўрсатиш мумкин: тўла
аниқ (детерминирлашган), стохастик (бўлиши мумкин стохастик аниқ ва
стохастик ноаниқ), тўлиқ бўлмаган даражада.
Бозор қатнашчиси учун молиявий инструмент бўйича кўпинча ноаниқ
бўладиган қуйидаги информация аҳамиятга эга:
молиявий инструментни иқтисодий-хуқуқий таъминланганлиги
асосида базисига эквивалентлилиги даражаси;
ликвидлилиги;
ҳаражатлар;
рисксизлилик ва натижавийлилик даражаси.
Умуман олганда, информациянинг ноаниқлиги мос равишда рискни
келтириб чиқаради.
Рискларни вақт омили бўйича ретроспектив (ўтмишдаги тарихий),
жорий вақтдаги ва келажакда содир бўладиган рискларга ажратиш мумкин.
39
Ретроспектив рискларни баҳолаш жорий вақтдаги ва келажакдаги рискларни
аниқроқ прогно қилишга ёрдам беради.
Рискнинг тахминий эҳтимолини аниқлаш турли йўллар билан амалга
оширилиши мумкин. Илмий адабиётларда тадбиркорлик рискларини
баҳолашнинг 4 усули келтирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |