Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/42
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#121558
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Кредит таваккалчилиги — бу карз олган томоннинг ўз мажбуриятларини 
тўлай олмаслик хавфи. Банк яхши фойда кўриш учун кредитлаш хавфини 
камайтириш шарт. Банк ҳамиша қарзнинг ўз вақтида ва фоиз билан қайтиб 
келиши кай даражада мумкинлигини назарда тутиб рискга боради. Бундай 


30 
рискка кредитни тўлаш муддатини кечиктириш ёки облигацияларга тўлашни 
мўзлатиб қўйиш мисол бўлади. 
Регаонал риск — муайян регионларнинг иқтисодий ҳолати билан богланган 
бўлиб, у: 
• мазкур регионнинг асосий махсулотига (масалан, республикамизда 
пахтага) бўлган конъюктура нархининг пасайиши оқибатида кўрилиши 
мумкин бўлган зарар хавфи; 
• иқтисодий ёки сиёсий мустақилликка эришиш оқибатида кўрилиши 
мумкин бўлган зарар хавфи; 
• ишлаб чиқаришнинг кескин тушиб кетиши ёки ишсизлик даражасининг 
ошиши оқибатида кўрилиши эхтимол қилинадиган зарар хавфини 
ифодалайди. 
Таваккалга қўйиладиган капитал. 
Таваккал капитал — бу фан-техника янгиликларини жорий этиб, янги 
технологияни ўзлаштириб, бозор рақобатига бардош берадиган янги 
хизматларни ишлаб чиқариш учун рискга қўйиладиган (сарфланадиган) 
капитал. 
Риск капитал эгаси маълум иқтисодий хафвни ўз зиммасига олади, чунки 
янги ишга солинган капиталнинг нақадар фойда бериши ёки бермаслиги 
олдиндан аниқ, маълум бўлмайди. Лекин капитал тусмолланиб, кўр-кўрона 
қўйилмайди, балки у янгиликка бўладиган талабни, бозорнинг умумий 
ҳолатини ҳисобга олади, бизнес соҳасида маслахат берувчи фирмалар 
хизматидан фойдаланади. 
Зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида рискнинг ўзи қуйидаги 
муҳим белгилар буйича гуруҳланади. 
1. Объектга қараб: 
• умумий риск (бу корхонанинг умумий фаолиятига хавф туғдиради) 
• махсус риск. 
2. Ишлаб чиқариш омилига қараб: 
• хомашё рискчилиги (миқдорий, сифат, муддати бўйича); 


31 
• ускуналар, энергия, ходимлар, капитал рискчилиги. 
3. Махсулотни баҳолашга қараб: 
• сотишдаги риск; 
• баҳолашдаги риск; 
• тўлашдаги риск; 
• кафолат буйича риск. 
4. Суғypтaланишга қараб. 
• суғурталанадиган риск (буни cyгypтa фондидан қоплаш мумкин); 
• суғурта қилинмайдиган риск
Бундай гуруҳлаш хавф олдини олиш ва уни камайтириш буйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш учун жуда қўл келади. 

Суғурта билан боғлиқ булмаган хавф турлари ва уларнинг салбий 
оқбатларини камайтириш усуллари(1.2.2-расм). 
1.2.2-расм
Хавф турлари 
Хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари 
1. 
Менежерлар 
хатоси 
• қиммат турувчи лойиҳаларга кўл уришда юз бериш 
эхтимоли бўлган менежерлар хатоларининг ўзига хос 
моделини тузиш ва хоказо. 
2. 
Тижоратчилик-
даги хавф 
• молиявий коэффициентлар нисбатининг йўл куйиб 
бўладиган сунгги чегарасини аниқлаш;
• мазкур лойиҳага сарфланаётган маблағнинг бўлгycи 
рентабеллигини оширувчи усулларини тўгри танлаш ва 
хоказо. 
4. 
Иқтисодий 
беқарорлик 
ва 
талабнинг 
ўзгариши 
• самарали режалаштириш;
• бозорни ўрганиш;
• нарх-навони ўрганиш;
• истиқболни белгилаш ва хоказо. 
5. 
Рақобатдошларн
инг харакати 
• рақиблар амалга ошириш эхтимоли бўлган 
харакатларни чукур урганиш;


32 
• уларнинг маркетинг фаолиятини, бозордаги нуфўзини 
аниқлаш ва хоказо. 
6. 
Молиявий хавф • молияни тўгри бошқариш;
• нофаол маблағларни тезда даромад келтирувчи 
лойиҳаларга сарфлаш ёки фойдали фоизларга қарзга 
бериш;
7. 
Нарх, 
талаб, 
даромадлар 
даражасининг 
ўзгариш хавфи 
• истиқболни белгилаш бўйича изчил изланиш;
• хавфнинг оқибатларини юмшатиш усулларини ишлаб 
чиқиш;
• мавжуд усуллардан самарали фойдаланиш ва хоказо. 
8. 
Кутилмаган 
иқтисодий 
ва 
табиий 
фалокатлар, 
экологик офатлар 
хавфи 
• буни олдиндан ҳисобга олиш мумкин бўлмасада, 
уларнинг кўп йиллик усиш даражасини кўзатиб 
боришни ташкил қилиш. 
9. 
Лойиҳани 
танлашда 
ҳато 
қилиш хавфи 
• мазкур лойиҳани олиш ва олмаслик ҳусусидаги барча 
далилларни акл тарозисининг икки палласига қўйиб 
кўриш. 
10. Хукуматнинг 
кутилмаган 
қарорлари 
(ко-
нунлардаги, нарх 
ва солиқлардаги 
ўзгартиришлар) 
• бозор икдисодиёти шароитида бу айниқса муҳум Шу 
боис қонунларни диққат билан ўрганиш билан бирга 
умумий ахволдан ҳам хабардор бўлиб туриш лозим. * 
умуман 
кутилмаган 
қарорлар 
бўлмайди.Улар 
жамоатчиликни тайёрлаб, сўнгра қабул қилинади. 

Суғурта қилиб қуйиш мақбул бўлган хавфлар ва уларнинг салбий 
оқибатларини камайтириш йўллари(1.2.3-расм). 


33 
1.2.3-расм 
Хавф тури 
Хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш 
усуллари 
1. 
Фирма 
ходимлари 
эхтиётсиз- лиги 
• 
ходимлар 
эхтиётсизлигидан 
кўрилиши 
эхтимоли бўлган зарар миқдорига суғурта 
қилдириш. 
2. 
Фирмага 
ходимлар 
нософ-диллиги 
боис 
етказиладиган моддий ва 
маънавий зарар 
• 
суғурта 
компаниясидан 
"Софдиллик" 
Фондларини сотиб олиш.
• кафолат фондларини сотиб олиш. 
3. 
Автомобил ҳалокатлари • автомобилни суғурта қилдириш. 
4. 
Корхонанинг 
(турли 
сабаб-ларга кўра) иш 
фаоллигининг вақтинча 
тўхтаб қолиши 
• бизнес тўхтаб қолган бутун давр мобайнида 
кўрилиши мумкин бўлган зарарни суғурта 
қилишдир. 
5. 
Ёнгин ва бошқа табиий 
офатлар 
• эхтимол қилинадиган зарар миқдорини суғурта 
қилдириш;
• Ёнгин ва бошқа табиий офатлардан 
суғурталаш;
• қишлоқ хўжалиги экинларини қургоқчилик ва 
бошқа табиий офатлардан суғурталаш;
• чорва моллари ўлати ва мажбуран сўйиб 
юборишдан суғурта ва хоказо. 
Ўзбектелеком АК ҳамда унинг филиаллари фаолиятида мавжуд рискларнинг 
аксариятини иқтисодий рисклар ташкил килади ва улар асосан қуйидаги 
кўринишларда акс этиши мумкин.
• пулнинг кадрсизланиши;( Молия билан боғлик риск, Инфляция билан боғлиқ 
риск ва Валюта билан боғлиқ риск) 
• солиқ сиёсати; 


34 
• технологик ўзгаришлар; 
Алақа ва ахборотлаштириш корхоналари фаолиятида мавжуд иқтисодий 
рискларга лойиҳаларни амалга оширишда хам дуч келиш ехтимолдан холи 
емас.
Лойиҳавий рисклар- булар инвестицион лойиҳаларни амалга оширшига 
тахдид солувчи ва уларни самаралигини пасайтирувчи рисклар йигиндисидир. 
Рискларни таснифлашда турли хил тўзишлар аспектлар мавжуддир:

Лойиҳавий имкониятнинг босқич ва фойдаларига кўра;

Лойиҳавий риск иштирокчиларининг риск омиларига таъсир даражаси; 

Рисклардан химояланиш имкониятлари нуқтаи назарига кўра;
Алақа ва ахборотлаштириш корхоналари фаолиятидаги лойиҳавий рискларнинг 
қуйидаги турлари бўлиши мумкин: 
1. Лойиҳа иштирокчилар риски; 
2. Лойиҳа юкори қийматлилиги риски; 
3. Лойиҳанинг бевақт тўхтатилиш риски; 
4. Ишлаб чиқариш риски; 
5. Бошқарувчилик риски; 
6. Молиявий риск; 
1) Лойиҳа иштирокчилар риски. Лойиҳа иштирокчиларидан бирининг ўз 
мажбуриятини ўз вақтида бажармаслигидир. Натижада бутун бошли лойиҳа 
самарасиз бўлиши мумкин. Бу риск олдини олиш лойиҳа менежери назароти 
остида бўлади: Бунда 

Лойиҳа иштирокчиларини синчковлик билан танлаш; 

Иштирокчилар ўртасидаги шартномаларда кўрсатилган қоида бузилишларга 
жарима солиш механизмини кўриб чиқиш; 

Вазиятга кўра иштирокчиларни ўзгартириш чораларини мунтазам кўзатиш; 

Лойиҳа иштирокчиларини лойиҳавий рискларни суғурталашга мажбур 
этиш; 

Имкониятга қараб бўйсунувчи компания учун компаниядан мажбурият 
талаб қилиш керак бўлади; 


35 
2) Юкори қийматлилик риски. Бу риск унсурлари қуйидагилардир: 
Лойиҳалаштиришдаги хатолик, навбатдаги ресурслардан самарали фойдалана 
олмаслик, лойиҳанинг амалга оширилиш шартларидаги ўзгаришлар ( нарх 
ошиши, солиқ кўтарилиши ) бўлиши мумкин . Бу амалда кўп учрайдиган 
рисклардан биридир. 
3) Бевақт тўхтатилиш риски (Pelay risk). Бу риск сабабларига 
лойиҳалаштиришдаги хатолик, мажбуриятларга амал қилмаслик, ташқи 
шартларнинг ўзгариши (лойиҳани экологик сабабларга кўра ёпилишини талаб 
этилиши, қогоз бозлик) кабиларни келтириш мумкин. 
5) Бошқарувчилик риски 
Ишлаб чиқариш рискининг тури бўлиб, бошқарув персоналодаги тажриба ва 
даража етишмаслиги билан характерланади. 
6) Молиявий риск
Бу рискнинг асосий турлари лойиҳавий фаолият билан боғликдир:
кредит риски; валюта риски; фоиз ставкаси ўзгариши риски; қайта 
молиялаш риски. 
• Кредит риски – бу лойиҳавий компаниянинг банк олдидаги тўлов 
мажбуриятини қисман ёки умуман бажарилмаслигидир. 
• Валюта риски – бу лойиҳавий махсулотни сотилишидан келиб тушган 
валютани кредит валютаси билан мос келмаслигидир. Хукумат миллий 
валютада сотишни талаб этсагина харакатга келади. 
• Фоиз ставкасини ўзгартириш риски – бу риск кредит ресурсларини сузиб 
юрувчи курсда фойдаланишида келиб чиқади.
• Кайта молиялаш риски – ташаббускор банк саноатдаги турли 
қийинчиликларни ҳисобга олиш ва ўзи мажбур бўлиб қолиш мумкин. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish