Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети м. С. Сапаев У. Т. Алиев



Download 4,71 Mb.
bet45/92
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#91468
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92
Bog'liq
АКЭТ китоб охирги (1)

Актив фильтрлар. Силлиқловчи LC ва RC фильтрлар қатор камчиликларга эга, уларнинг асосийлари қуйидагилар:

  1. фильтр дросселининг катталиги ва қимматлиги;

  2. силлиқлаш коэффициентининг юклама токига боғлиқлиги;

  3. дросселнинг электромагнит халақитларни вужудга келтириши;

  4. фильтрларда ўтиш жараёнларининг вужудга келиши;

  5. секин тебранишлар ва кучланишни ўзгариши тўсқинликсиз юкламага узатилиши;

  6. RC-фильтрларда кучланишни пасайишининг катталиги, кичик силлиқлаш қобилияти ва бошқалар.

Бу камчиликлардан қутилиш учун актив фильтрлардан фойдаланилади. Улар транзисторларда ва интеграл микросхемаларда йиғилади. Актив фильтрлар шунингдек транзисторли фильтрлар деб ҳам аталади, чунки фильтрлаш элементларидан бири актив элемент-транзистор ҳисобланади [10,12].
Уларнинг ишлаш принциплари транзистор маълум иш режимларида ўзгармас ва ўзгарувчан токлар учун турли қаршиликларни ҳосил қилишга асослангандир.
Агар юклама транзисторнинг коллекторига кетма-кет уланса, бундай фильтрлар ФК (5.31а-расм), агар юклама транзисторнинг эмиттер занжирига кетма-кет уланса (5.31б-расм) ФЭ ва агар юклама эмиттер-коллектор ўтишга паралел уланса (5.31в-расм) ФШ фильтр дейилади. Транзисторли фильтрнинг ишлаш принципи IК коллектор токининг (ёки IЭ эмиттер токининг) IБ база токи ўзгармас бўлганида коллектор-эмиттер кучланишига кам боғлиқлигига асослангандир (5.31-расм).

5.31-расм. Актив фильтрларнинг схемалари: а) юклама транзисторнинг коллекторига кетма-кет уланган ФК фильтр; б) юклама транзисторнинг эмиттер занжирига кетма-кет уланган ФЭ фильтр; в) юклама эмиттер-коллектор ўтишга паралел уланган ФШ фильтр

5.32-расмдан кўриниб турибдики, транзисторнинг А нуқтадаги коллектор токининг ўзгарувчан ташкил этувчисига қаршилиги R~=DUКЭDIК унинг ўзгармас ташкил этувчисига қаршилиги R0=UКЭ/IК дан анча катта, яъни R0>>RД. Шунинг учун фильтр киришидаги UКИР тўғриланган кучланишнинг ўзгарувчан ташкил этувчиси коллектор токининг унча катта бўлмаган ўзгаришини вужудга келтиради. Юкламадаги кучланишнинг ўзгарувчан ташкил этувчисининг пасайиши DUЧИҚ=DIКRЮ, UКИР кучланишга қараганда сезиларли камайтирилади.

5.32-расм. Биполяр транзисторнинг чиқиш тавсифи



Тўғриланган кучланишнинг ўзгарувчан ташкил этувчисининг асосий қисми транзисторнинг коллектор-эмиттер ўтишининг ўзгарувчан ток бўйича юқори бўлган қаршилигида йўқолади, яъни транзистор дроссель вазифасининг бажаради. Транзисторнинг база токининг ўзгармас бўлиши учун база занжирига СБ конденсатор ва RБ резистор қўйилади. Бунда занжирнинг доимий вақти tБ=RБСБ тўғриланган кучланиш даврининг ТП пульсациясидан кўп мартага катта бўлиши керак, яьни RБСБ >>ТП. Кўп ҳолларда ФЭ фильтрлар кенг қўлланилади. Эмиттер занжирининг кичик rЭ дифференциал қаршилиги ҳисобига кичик rчиқ чиқиш қаршилигига эга. ФЭ фильтрнинг ФИКи ФК фильтрнинг ФИКидан катта, чунки RЭ резисторнинг йўқлиги қувват исрофини камайтиради.
Актив фильтрлар пассив фильтрларга қараганда қуйидаги афзалликларга эга:
-юқори сифат кўрсаткичлари;
-кучли магнит майдонининг йўқлиги;
-кенг частота диапазони;
-силлиқлаш коэффициентининг юклама ўзгаришига кам боғлиқлиги;
-ўтиш жараёнида кучланишнинг кескин ортиб кетиши эҳтимолининг камлиги.
Актив фильтрларнинг асосий камчилиги ФИКнинг пассив фильтр ФИКидан кичиклигидир, чунки актив режимда ишлаетган транзисторда сезиларли қувват исроф бўлади.
Транзисторли фильтрлар сифат кўрсаткичларини ошириш таркибий транзисторларнинг, база занжирларида кўп занжирли RC занжирларни шунингдек, токли стабилловчи икки қутблиларнинг қўлланилиши орқали амалга оширилади.




    1. Download 4,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish