ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ҚАРШИ ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
Информатика ва ахборот технологиялари кафедраси
Чупонов Абдурахмон Эрмуминович
Тўраев Ботир Зокирович
Мухсинов Шамил Шавкатович
Компьютер тизимлари ва тармоқлари
(маърузалар матни тўплами)
Қарши -2008 й.
Мазкур маърузалар матнини Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ўқитувчилари А.Э.Чупонов, Б. З. Тўраев ва Ш. Ш. Мухсиновлар ёзган
Тақризчилар:
Тошкент ахборот технологиялари университети “Компьютер тизимлари ва тармоқлари” кафедраси мудири т.ф.д. С. К. Каримов
ТАТУ Қарши филиали “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири доц. З.У. Узоқов
Мазкур маърузалар матни тўпламида: “Компьютер тизимлари ва тармоқлари” фанига тегишли бўлган маълумотлар ёритилган. Маърузалар матни “Информатика ва ахборот технологиялари” 5521900 йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган.
ТАТУ Қарши филиали Информатика ва ахборот технологиялари кафедрасининг 2008 йил “___” сентябрдаги йиғилишида муҳокама этилган ва № __ сонли баённома билан маъқулланган.
Кафедра мудири:__________________З.У.Узоқов
Филиал услубий кенгашида 2008 йил « _ » сентябрдаги
№ __ сонли баённома билан тасдиқланган.
Услубий кенгаш раиси:_____________М.О.Муродов
2008 йил « »____________
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари.
Режа:
1. Тизим ҳақида тушунча ва унинг турлари. Ахборот тизимлари
2. Иқтисодий объект тизим сифатида, бошкариш тизими.
3. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи ахборот технологиялари .
Ҳозирги даврда фан ва техникада кўп қулланиладиган тушунчалардан бири- тизимдир. Тизим- юнонча сўз бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига қараб туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавҳум бўлиши мумкин (мавҳум – инсон онги маъсули).
Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тўпламидан ташкил топади. Ўз новбатида моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизимга ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимлардан асосий ўринни ижтимоий тизим эгаллайди. Бундай тизимнинг хусусиятларидан бири инсонлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиришдир.
Мавҳум тизимлар инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар, билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси ҳам моддий тизим унсурларини (математик моделлар, инсон билимлари ва ҳоказо) ўз ичига олади. Шу орада ахборот технологиясига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Ахборот тизимини ишлаб чиқаришдан мақсад – ташкилий лойиҳалаштириш, технологик ва ҳакозо жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тизим фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.
Ўрганилаётган фан соҳасини акс эттирувчи ҳам умумий, ҳам айрим хусусиятларга эга бўлган тизимнинг кўплаб тушунча ва таърифлари мавжуд.
Умумий ҳолатда тизим деганда элеменлари орасидаги ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига чамбарчас боғланган қисимлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси тушунилади. Бундай таърифдаги тизимга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: деталлар ва туташтирувчи қурилмалардан йиғилган машина; ҳужайраларининг бутун мажмуини ташкил этувчи тирик организм; турли ресурслар, бир-бири билан боғланган кўплаб ишлаб чиқариш жараёнлари ва кишилар жамоалари яхлитлигини юзага келган корхоналар ва ҳоказо. Бундай ҳолларда объектлар (қисмлар) ягона тизим сифатида ишлайди, яъни ҳар бир объект, кенжа тизимлар умумий тизим оддидаги ягона мақсад учун ҳаракат қилади.
«Тизим» ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради; «объектлар», «алоқалар», «хусусиятлар».
Do'stlaringiz bilan baham: |