Каналлари вақт бўйича телекоммуникация узатиш тизим (КВБА ТУТ) ларининг тузилиш принципи. Каналлари вақт бўйича ажратилган (КВБА) усулнинг маъноси
КВБА усулда сигналлар битта линия бўйлаб, бир бирисини беркитмайдиган ҳолатда, навбатма-навбат узатилади. Узлуксиз сигналлар импульслар (отсчёт) кетма-кетлигига ўзгартириш жараёнини қуйидаги параметрлари орқали характерлаш мумкин.
Импульснинг амплитудаси.
Импульснинг давомийлиги.
Дискретизациялаш даври.
6-расм. Импульсларнинг параметрлари
Импульснинг қайси параметри модуляцияланишига қараб қуйидагича модуляцияларга бўлинади:
АИМ – амплитуда импульсли модуляция.
ШИМ – (широтно) кенг имупльсли модуляция.
ЧИМ – частота импульсли модуляция.
Дискретизациялаш жараёни Котельников теоремасига асосан амалга оширилади, яъни: “Спектр билан жараёни чегараланган ҳар қандай узлуксиз сигнални отсчёт кўринишида узатиш мумкин ва қабул қилувчи станцияда бузилишсиз қайта тиклаш мумкин, қачонки дискретизациялаш частотаси” , бўлса, амалда товуш частотали канал танланади.
Дискретизациялаш жараёнидан кейин сигнал амплитудаси бўйича ўзгарувчи дискрет отсчётлар кетма-кетлиги олинади ва АИМ сигналга эга бўламиз.
ТЧК учун . Бу шартни бузилиши узатилаётган сигналларни тузатиб бўлмайдиган бузилишларга олиб келади.
Масалан:
Дискретизациялаш.
Биринчи ва иккинчи тартибли АИМ сигналлар
АИМ ўзгарувчан импульслар кетма-кетлигининг амплитудаси, модуляцияланаётган сигнал амплитудаси бўйича ўзгаради. Улар ўз навбатида АИМ-1 ва АИМ-2 га бўлинади. Бу кўринишдаги модуляциялар импульсларнинг шакли бўйича бир-биридан фарқ қилади.
АИМ-1 да импульс амплитудаси кириш сигналининг амплитудасига пропорционал ҳолда ўзгаради.
7-расм. Биринчи ва иккинчи тартибли АИМ сигналларнинг кўриниши
АИМ-2 да имупльс тепаси текис ўзгаради. Импульс тепасининг қанчалик текислиги бузилишларнинг камайишига олиб келади.
Аппаратураларда АИМ-2 қўлланилади.
8-расм. КВББ ТУТ ларининг тузилиш схемаси.
- сигналларни йиғувчи қурилма
ВБС – вақт бўйича селектор
- бошланғич сигналлар
- маълум бир миқдорда бузилган сигнал
СС – синхросигнал
Котельников теоресмасига асосан ПЧФ билан чегараланган анолог частотали сигнал амплитудавий модуляторга тушади. Электрон калит вазифасини ўтовчи ЭКга бундан ташқари канал импульсларини тақсимлагич (КИТ) дан бўлган бошқарувчи частоталар берилади.
ЭК чиқишида АИМ сигналга эга бўламиз. Бу сигналлар вақт бўйича бир бирисига нисбатан сурилган ҳолатда жойлашади. Бу сигналлар йиғувчи қурилма орқали жойлаштириб, гурухли сигнал ҳосил қилинади ва линияга тушади. 8кГц бўлган бошқарувчи импульслар ҳам тушади. Сигнал линия орқали ўтганда, сатҳи пасаяди, бузилади ва унга яна шовқинлар таъсир қилади. Қабул қилувчи станцияда ВБСлар ёрдамида (вақт бўйича ажратувчи қурилма) ҳар бир канал сигнали вақт бўйича ажратиб олинади.
Шунинг учун ВБСлар чиқишида дискрет АИМ сигнал олинади. Котельников теоремасига асосан, қабул қилиш қисмида ПЧФ ёрдамида, дискрет АИМ сигналлардан узлуксиз сигнал олинади. КВББ УТ ларида узатувчи ва қабул қилувчи станциялар бир хил фазада ишлаши зарур. Бу вазифани узатувчи станциядаги генератор қурилмаси ёрдамида амалга ошириш мумкин ва улар синхро сигналлар деб аталади. АИМ сигналдан фарқи бўлмаган бу сигнал ҳар бир циклни бошланишида ва охирида берилади. Шунинг учун, бундай синхронизациялаш тизимлари, циклли синхронизация номини олган. КВББ ТУТларнинг вақт бўйича диаграммаси 9-расмда кўрсатилган. Бир циклда ҳамма канал сигналларини отсчётлари ва СС узатилади.
9-расм. Каналлари вақт бўйича бўлинган усулнинг вақт бўйича диаграммаси.
1) - дискретизациялаш чатотаси;
2) - дискретлаштириш даври;
3) - частота такти;
4) каналлар интервали;
Бу вазифани талаба чуқуроқ ўрганиши учун [2, 204-213 бетлар] фойдаланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |