Назорат сaвoллaри
1 Кaнaллaри чaстoтa бўйичa бўлингaн телекоммуникация узатиш тизимлaри (ТУТ)дa чaстoтaлaрни ўзгaртириш нимa учун зaрур?
2 Нимa учун сигнaллaрни сим oрқaли узaтишдa aмплитудa мoдуляцияси кенг қўллaнилaди?
3 Узaтиш вa қaбул қилиш қисмидaги кaнaл фильтрлaригa қaндaй тaлaблaр қўйилaди?
4 Кaнaллaри чaстoтa бўйичa бўлингaн ТУТларининг гуруҳли трaктидaги чизиқли вa нoчизиқли бузулишлaр aлoқa сифaтигa қaндaй тaъсир қилaди?
5 Гуруҳли сигнaллaрнинг oрaлиқ чaстoтaлaрининг кенглиги қaндaй aниқлaнaди?
6 Гeнeрaтoр ускунaсидaн кeлувчи тaшувчи чaстoтaлaр нимa учун ўзaрo 4 кГц гa фaрқ қилaди?
7 Кузaтиш нaтижaсидa oлингaн oсциллoгрaммaлaрни тушунтириб бeринг.
8 Бирламчи стандарт гурухларнинг шаклланишини тушунтиринг?
9 Иккиламчи стандарт гурухларнинг шаклланишини тушунтиринг?
10 Учламчи стандарт гурухларнинг шаклланишини тушунтиринг?
11 Тўртламчи стандарт гурухларнинг шаклланишини тушунтиринг?
4 –топшириқ
Каналлари вақт бўйича ажратилган рақамли узатиш
тизим (КВБА РУТ)ларида дискретизациялаш
Амалиётдан мақсад: Рақамли узатиш тизимларининг аналог телекоммуникация узатиш тизимларига нисбатан афзалликлари ва дискретизация частотасини аниқлашни ўрганилади.
Қуйидаги келтирилган жадвал бўйича ўзингизга тегишли вариантларни хисобланг.
4-жадвал
№
|
Сигналнинг частота спектри, кГц
|
Каналлар сони
|
Кодли гурухдаги разрядлар сони
|
1
|
0,3-3,4
|
30
|
8
|
2
|
0,05-10
|
4
|
6
|
3
|
0,06-6,4
|
6
|
5
|
4
|
0,3-3,4
|
15
|
10
|
5
|
0,03-65
|
2
|
7
|
6
|
0,3-3,4
|
23
|
12
|
7
|
0,05-100
|
5
|
11
|
8
|
0,05-10
|
7
|
8
|
9
|
0,3-3,4
|
9
|
6
|
10
|
0,3-3,4
|
10
|
5
|
11
|
0,03-6
|
12
|
10
|
12
|
0,05-10
|
14
|
7
|
13
|
0,06-100
|
13
|
12
|
14
|
0,05-65
|
16
|
11
|
15
|
0,3-3,4
|
14
|
8
|
16
|
0,3-3,4
|
13
|
6
|
17
|
0,06-6,4
|
8
|
5
|
18
|
0,3-3,4
|
7
|
10
|
19
|
0,05-10
|
16
|
7
|
20
|
0,05-100
|
18
|
12
|
21
|
0,3-3,4
|
20
|
11
|
22
|
0,06-6,4
|
12
|
8
|
23
|
0,05-10
|
14
|
6
|
24
|
0,3-3,4
|
21
|
5
|
25
|
0,05-100
|
19
|
10
|
26
|
0,3-3,4
|
3
|
7
|
Топшириқни бажариш учун жадвалда берилган қийматлар бўйича қуйидаги параметрларини аниқланг:
Дискретизациялаш частотасини аниқланг;
Дискретизациялаш даврини аниқланг;
Тактли частотани аниқланг.
Топшириқни бажариш бўйича назарий маълумотлар
Рақамли узатиш тизим (РУТ) лари ҳақида тушунча. Уларнинг афзаллиги ва камчиликлари
Хозирги даврда аста-секинлик билан рақамли телекоммуникация узатиш тизими (РУТ)лари эгалламоқда. Чунки РУТ лари ва тугун тармоқлари коммуникацияси сигналларини узатишда ва абонент тармоқларига нисбатан алоқа хизматидаги қўшимча ёрдам беришдек афзалликларга эга. Бундан ташқари РУТ ларни симметрик ва коаксиал электрик кабелларда эмас, балки оптик толали алоқа линияларида ҳам қўллаш мумкин.
Хозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг алоқа тармоқларида оптик толали алоқа линияларида кенг кўламда фойдаланиш ишлари олиб борилмоқда ва РУТларнинг шу линиялар орқали қўллаш имконияти яратилмоқда, демак бу шуни кўрсатадики, РУТ анолог узатиш тизимларига қараганда анча афзалликларга эга:
Чизиқли трактни эксплуатация қилиш осон. Чунки ночизиқли бузилишларнинг сатҳ диаграммаси назорат қилинмайди.
Шовқиндан ҳимояланганлиги юқори.
Сигнални узатиш сифати линиянинг узунлигига боғлиқ эмас. Бу рақамли сигналларни (РС) регенерациялаш ҳисобига амалга оширилади. Транзитлар ҳам рақамли кўринишда амалга оширилганлиги саббали алоқа сифатини пасайтирмайди.
РУТларнинг канал параметрларининг стабиллиги.
5. Дискрет сигналларни узатишда ўтказувчанликни юқорилиги.
6. Узатувчи сигналларнинг қайта ишланишини соддалиги.
7. РУТ ларни ИМС лар кўринишда ҳам қўллаш мумкин. РУТ ларини размери кичраяди ва арзонлашади.
8. Энг юқори техник иқтисодий кўрсаткичга эгалиги.
Камчилиги:
Гурухли ИКМ сигнал спектрининг кенглиги.
Каналлари частота бўйича ажратилган узатиш тизим (КЧБАУТ) ларига нисбатан ИКМ сигнал спектри 16 марта кенг.
Хозирги даврда РУТ лари махаллий линияларда ва тармоқларда қўлланилмоқда, оптик толали алоқа линияларида ишловчи РУТ ларида эса келгусида зона ичкарисида ва магистрал тармоқларда фойдаланиш мумкин. Бундай узатиш тизимлари толали оптик узатиш тизим (ТОУТ)лари дейилади.
РУТ ларида модуляциянинг энг кўп тарқалган икки тури қўлланилади:
ИКМ – импульс кодли модуляция;
ДМ - дельта модуляция.
Дельта – модуляция тармоқнинг абонент участкаларида қўлланилади, ИКМ эса тармоқнинг ҳамма участкаларидан қўлланилади.
Шунинг учун, биринчи навбатда ИКМ ли РУТ ларини қараб чиқамиз. ИКМ учта асосий операциядан ташкил топган бўлиб, бу операциялар анолог сигналлар устида олиб борилади, яъни аналог узлуксиз сигнални рақамлигига ўзгартириш учун учта операция бажарилади:
Аналог сигналларни дискретизациялаш.
Дискрет сигнални сатх бўйича квантлаш.
Квантланган дискрет сигнални кодлаш.
Бу ҳамма операциялар ИКМ ли РУТ нинг охирги станциясида амалга ошади, натижада охирги станция чиқишида (ОС) N аналог бирламчи сигналдан, чизиқли рақамли сигнал шаклланади. Қабул қилувчи станцияда эса тескари ўзгартириш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |