1-Топшириқ
УЗАТИШНИНГ ЛОГАРИФМИК БИРЛИКЛАРИ. УЗАТИШ САТХЛАРИ
Амалиётдан мақсад: Сигналларни ток, кучланиш ва қувват,бўйича характерлаш.
Қуйидаги келтирилган жадвал бўйича ўзингизга тегишли вариантларни хисобланг
1-жадвал
№
|
Рўртача, мвт
|
Р1 , дБ
|
R, ом
|
1
|
45
|
-13
|
75
|
2
|
40
|
-10
|
75
|
3
|
50
|
-9
|
135
|
4
|
35
|
-7
|
135
|
5
|
25
|
-5
|
600
|
6
|
30
|
-15
|
600
|
7
|
60
|
-20
|
135
|
8
|
65
|
-4
|
75
|
9
|
70
|
-7
|
600
|
10
|
100
|
5
|
75
|
11
|
110
|
8
|
75
|
12
|
130
|
1
|
135
|
13
|
40
|
0
|
135
|
14
|
45
|
3
|
600
|
15
|
125
|
-1
|
600
|
16
|
15
|
-9
|
75
|
17
|
14
|
-8
|
600
|
18
|
56
|
-2
|
135
|
19
|
78
|
-5
|
75
|
20
|
69
|
-6
|
135
|
21
|
54
|
-1
|
600
|
22
|
12
|
7
|
135
|
23
|
5
|
9
|
135
|
25
|
6
|
13
|
75
|
26
|
34
|
3
|
600
|
Сигнални қувват бўйича сатхи Pўрта тенг бўлган ҳолатда қуйидагиларни аниқланг:
Нолинчи нуқтага нисбатан сигналнинг абcолют сатхини топинг;
Сигналнинг қувват бўйича сатхини топинг;
Сигналнинг кучланиш бўйича сатхини топинг;
P1 сатхга ва R1 қаршиликга эга бўлган сигналнинг қувват ва кучланиш бўйича сатхини топинг;
P1 сатхга эга бўлган сигналнинг қувват ва кучланиш бўйича ҳақиқий қийматини топинг.
Топшириқни бажариш бўйича назарий маълумотлар
Узатишнинг логарифмик бирликлари
Электр алоқа линиялари узлуксиз равишда хабарларни узатишга мўлжалланган. Умумий холатда хабар бирорта объектнинг холати ҳақидаги маълумотлар йиғиндисидан иборат, шунинг учун узатиш пунктининг охирги абонент аппаратида бирламчи деб аталувчи электрик сигнал шаклланиши ва бу узатиладиган хабарларга мос ҳолда ажратилиши лозим. Қабул қулувчи пунктнинг абонент аппаратида тескари жараён амалга ошади, яъни қабул қилинган бирламчи сигналага мос холда хабар шаклланади. Овозли эшиттириш сигналларини узатишда овоз босимини ўзгартириши хабар ҳисобланади, узатишнинг охирги аппарати - микрофон, қабул қилувчи томонда эса овоз баландлатгичдир.
Сигналларни қувват, кучланиш ва ток билан характерлаш мумкин. Бунинг учун электр алоқасида кўпгина ҳисобларни соддалаштириш мақсадида логарифмик характеристикалар (узатиш сатҳлари)дан фойдаланилади. Ўнли логорифмлар асосида ҳисобланган узатиш сатҳлари децибел (дБ), натурал логорифлар асосида ҳисобланган узатиш сатҳлари непер (Нп) деб аталади. Ҳозирги пайтда децибелдан фойдаланилади. Қувват кучланиш ва ток бўйича узатиш сатҳлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, дБ
бу ерда Рх, Ux, Ix-лар қаралаётган х нуқтадаги қувват кучланиш ва токларни қийматлари: Р0, U0, I0 -лар бошланғич деб қабул қилинган қийматлар. Агар Рх, Р0 қувват ажратиб чиқадиган қаршиликнинг Zх, Z0 қийматлари маълум бўлса, қувват, кучланиш ва токларни узатиш сатҳлари орсидаги маълум:
нисбат асосида боғланишларни топиш мумкин:
Агар бўлса, Рқ=Рк=РТ га тенг.
Агар қувват, кучланиш ва токнинг бошланғин қийматлари: Р0 =1 мВт, U0=0,775 В ва I0=1,29 мА қабул қилинган бўлса, унда ҳисобланган сатҳлар ҳақиқий деб аталади ва дБқ, дБк ва дБт деб белгиланади. Бу қийматлар 600 Ом қаршиликда ажратиб олинади. Унда ҳисобланган сатҳлар нисбий деб аталади ва дБқ, дБк ва дБт лар билан белгиланади:
дБ
дБ
дБ
Бундай сатҳлар трактларни узатиш характеристикасини ўлчашда кенг қўлланилади, чунки уларни қийматлари бошидан охирги берилган нуқтагача тракт участкасининг қувват, кучланиш ва ток кучайишига сонли равишда тенгдир. Бунда сатҳларнинг манфий қийматлари берилган участкадаги кучайишга эмас, балки сўнишга мос келади. Канал ва трактларда сигнал ва халақитларни қийматларини меъёрлаштириш учун қувват бўйича нолинчи нуқтага нисбатан сатҳлар (НННС) тушунчаси қўлланилади. Сигнал сатҳидан (Рқ) қувват бўйича сатҳга (Рқ) ўтиш учун трактининг берилган нуқтасида ўлчов тенглиги қўлланилади.
Pқ=Pқо +Pқ. ўлчов
Бу ерда Рқ ўлчов - трактнинг берилган нуқтасидаги қувват бўйича ўлчов сатҳи.
Бу вазифани талаба чуқуроқ ўрганиши учун [2, 7-10 бет.] фойдаланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |