1. Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифаси
Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларини янги технологиялар асосида узлуксиз такомиллаштирилаётганлиги, тармоқда ахборот хажмининг ошиб бориши ва турли хизматларнинг юзага келиши, телекоммуникация тизимлари орқали узатиладиган сигналларнинг тезлиги ошиб бориши ва уларнинг сифат кўрсатгичларига талабларнинг юқори бўлиши юқори даражадаги мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади. Бу «Телекоммуникация узатиш тизимлари» фанининг хозирги даврда долзарблигидан ва юқори аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Фанни ўқитишдан мақсад – телекоммуникация тармоқларида қўлланиладиган узатиш тизимларининг турлари, уларнинг тузилиш принциплари, тармоқлар турига қараб уларни танлай билиш, улардан самарали фойдаланиш, шунингдек таълим стандарти талабларини таъминлашдан иборат.
Фаннинг вазифаси - талабаларга телекоммуникация узатиш каналларининг бирламчи сигналлари, телекоммуникация узатиш тизимларининг тузилиш принциплари, каналлари частота ва вақт бўйича ажратилган узатиш тизимларини, рақамли узатиш тизимларини ташкил этиш, оптик толали узатиш тизимларини ташкил этиш асослари, синхрон рақамли телекоммуникация узатиш тизимлари, тўлқинли зичлаштирувчи технологиялар, мультисервисли телекоммуникация тармоқлари тузилишининг технологик асослари, абонентлар уланувчи тармоқларнинг телекоммуникация узатиш тизимлари, юқорида келтирилган узатиш тизимлари орқали узатиладиган сигналларнинг турлари ва асосий тавсифлари,, телекоммуникация узатиш тизимларининг техникасидан фойдаланиш, алоқа тармоқлари бўйича ахборотни узатувчи мавжуд бўлган ва келгусидаги технологияларни амалда тахлил қилиш учун билимини мустахкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холатларини ва принципларини, шунингдек ХЭАИ-Т нинг рақамли ва оптик узатиш тизимларига тегишли тавсиялари, телекоммуникациялар қонуни тўғрисидаги фундаментал тушунчаларни назарий мустахкамлашдан иборат.
2. Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига талаблар
«Телекоммуникация узатиш тизимлари» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида фанни ўзлаштиргандан кейин бакалавр:
-телекоммуникация узатиш тизимларининг тузилиш принциплари, сигналларнинг турлари, параметрлари ва характеристикалари, аналог ва рақамли узатиш тизимлари, сигналларни модуляциялаш турлари, плезиахрон ва синхрон рақамли иерархия, уларнинг асосий элементлари, рақамли линия трактлари ва уларни ташкил қилиш усуллари, сигналларни регенерациялаш, оптик толали узатиш тизимлари ва уларнинг классификацияси ва сифат кўрсаткичлари ҳақидаги тасаввурга эга бўлишии;
- телекоммуникация тармоқларининг ривожланиш тенденцияси, телекоммуникация узатиш тизимларининг тузилиш принциплари, алоқа каналларининг ва сигналларининг асосий характеристикалари, сигналларни ажратиш усуллари, электрик кабеллар бўйича ишловчи аналог, электрик ва оптик кабеллар бўйича ишловчи рақамли узатиш тизимларининг тузилиш ва ишлаш принциплари, телекоммуникация узатиш тизимларидан фойдаланиш ва бошқариш каби назарий билимларга эга бўлиши;
- телекоммуникация тармоқларида қўлланиладиган узатиш тизимлари, уларнинг ҳолатлари, канал ва трактларнинг меъёрлари, бузилишларни ўлчаш ва созлаш, сигналларни қайта тиклаш усуллари, аналог ва рақамли узатиш тизимларини қиёсий тахлил қилиш, толали оптик узатиш тизимларининг ишини тахлил қилиш, телекоммуникация тармоқларини вазифалари ва тузилиш хусусиятлари бўйича тахлил қилиш, шунингдек тўлалигича асосий назарий саволларни тахлил қила билиш кўникмаларини эгаллаши керак;
- талаба сигналларни узатишга мўлжалланган замонавий тармоқлар хақида тўлиқ шаклланган тассавурга эга бўлиш учун, сигналларни узатувчи тизимлар, бундай тизимларнинг алоҳида ташкил этувчиларини, канал ва трактларнинг асосий характеристикаларини тахлил қилиш, амалиёт ўтадиган жойда реал тизимлар ва алоқа каналлари билан ишлаганда, турли шароитларда сигналларни узатишга асосланган билим ва малакаларга эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |