Курс лойихасини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Курс лойихасининг мақсади талабаларнинг мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Курс лойихаси мавзуси бевосита ишлаб чиқариш корхоналари технологик жараёнларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Курс лойихасини бажариш учун ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.
Курс лойихаси объекти сифатида оптик толали узатиш тизимларининг линия тракти қўлланилади.
Курс лойихасининг тахминий мавзулари:
Ҳар хил узатиш тезлиги учун лавин фотодиодининг (дБқда) сезувчанлиги ва шунга асосланиб тизимнинг энергетик потенциалини аниқлаш;
Линия трактининг сўнишини ҳисобга олган ҳолда секция узунлигига боғланиши аниқлаш;
Линия трактидаги дисперсияни ҳисобга олган ҳолда узатиш тезлигидан секция узунлигини аниқлаш; Ҳисоблаш натижалари бўйича дисперсия ва сўниш учун қайтаргичлар орасидаги узатиш тезлигининг масофага боғланишининг натижавий графигини тузиш;
Квант кучайтиргичларини кўллаган ҳолда шовқиндан ҳимояланганликни аниқлаш ва секция учун сатҳ диаграммасини тузиш;
Плезиахрон рақамли иерархия (PDH) тизимларини қўллаган ҳолда, тактли частота ва линиянинг оптик тезлигининг узатиш тезлиги формула бўйича аниқлаш, Синхрон рақамли иерархия (SDH)нинг барча тизимлари учун эса склембрлаш қўлланилаш лозим. Қўлланилган линия кодлар учун қисқа тавсиф бериш;
Танланган узатиш тизими учун линия трактининг топологиясини келтириш.
Мустақил иш мазмуни
Ушбу ўқув фани бўйича талабанинг мустақил иши, маърузалар матни, тавсия этилган адабиётлар ҳамда даврий журналлар ва Интернет материаллари билан ишлашни, лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўришни, рефератлар ёзишни, курс лойихасига ижодий ёндашиб, стандарт талабларига мос равишда ва ҳисоблаш техникасидан фойдаланиб мустақил бажаришни ўз ичига олади.
Талабаларга мустақил ишни тайёрлаш жараёнида телекоммуникация узатиш тизимлари фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг қуйидаги шаклларидан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фаннинг тегишли боб ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар маълумотларини ўзлаштириш;
автоматлаштирилган ўрганувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
даврий илмий ва илмий техник журналларда эълон қилинган ушбу фанга тегишли мақолалар, интернет маълумотлари билан танишиш;
фаннинг долзарб мавзулари бўйича рефератлар ёзиш, уларнинг тақдимотини ўтказиш, илмий ва услубий анжуманларда маърузалар билан иштирок этиш.
Талабаларга мустақил ишларни қуйидаги мавзуларда бажариш тавсия этилади:
Хабарларни узатиш турлари бўйича телекоммуникация тизимларининг синфлари ва тарқалиш муҳити;
Телекоммуникациянинг бирламчи сигналлари ва уларнинг физик характеристикалари;
Узатиш каналлари;
Тескари алоқа туфайли юзага келувчи бузилишлар ва уларни сигнал сифатига таъсири;
Каналлари частота бўйича ажратилган узатиш тизимларида канал сигналларининг шаклланиш принципи;
Каналлари частота бўйича ажратилган узатиш тизимларида стандарт каналларнинг шаклланиши:
Амплитуда-импульсли модуляция;
Каналлари вақт бўйича ажратилган узатиш тизимларининг каналлари орасида ўзаро ўтувчи таъсирлар;
Каналлари вақт бўйича ажратилган узатиш тизимларида импульсли модуляция турини танлаш;
Квантлаш хатоликларининг юзага келиши;
Квантлаш шовқинлврини баҳолаш;
Кодлаш фарқига эга бўлган усуллар;
ИКМ-30 узатиш тизими мисолида 2 Мбит/с тезликли рақамли оқимни шакллантириш усули;
Магистрал ва регионал тармоқларда қўлланиладиган ИКМ-120,
ИКМ-480, ИКМ-1920 рақамли узатиш тизимлари;
ИКМ ли рақамли узатиш тизимларининг генератор қурилмаси;
Рақамли телекоммуникация тизимларида синхронизация қурилмалари;
(Тактли синхронизация; Циклли синхронизация ва юқори циклли синхронизация);
Маълумотлар оқимини мультиплексорлаш усуллари;
Рақамли оқимларни мультиплексорлаш;
Регенераторнинг шовқинбардошлиги;
Линия кодлари;
Синхрон рақамли телекоммуникация тармоқларида сигналларни ўзгартириш;
Синхрон рақамли транспорт телекоммуникация тармоқларининг тузилиши;
Ҳалқа тузилишини ҳимоялаш усуллари;
Синхрон рақамли иерархия (SDH) тармоқларида синхронизация;
Рақамли телекоммуникация тизимларини бошқариш;
Абонентлар уланувчи тармоқларда қўлланиладиган тизимлар
Do'stlaringiz bilan baham: |