104
2.
Рақамли тизимларнинг назорат ва техник диагностика усуллари.
Телекоммуникацион қурилма диагностикаси
учун ишлатилиши
мумкин бўлган диагностика ва назорат қурилмалари ва усулларида
принципиал ўзгаришини тушуниш, текшириш ва ривожланиш йўналишлари
пайдо бўлиш мақсадида мавжуд назорат ва диагностика усулларни кўриб
чиқамиз. Умумий назорат турини схемаси 12.1-расмда келтирилган.
Телекоммуникацион қурилмаларни диагностикаси ва назорати
муаммоларига бағишланган кўпсонли замонавий
ишларнинг тахлили шуни
кўрсатдики, хозирги вақтда турли усуллар кенг тарқалмоқда. Ҳатто электрон
назорат усуллари учта асосий гуруҳга бўлиниши мумкин:
1.
Параметрик;
2.
Тест орқали;
3.
Функционал.
Параметрик назорат доимий токда ва вақт кўрсаткичларни, анъанавий
ўлчашларни ўз ичига олади: Кучланиш, ток, қаршилик, частота, тешик
импульсларни бўлувчи қаноатлари, сигнални тарқалишдаги ушланиб қолиш
вақти, ўсишни давомийлиги, тўсишни давомийлиги ва бошқалар.
Бундан ташқари параметрик ўлчашларга
катта интеграл схемалар
(КИС), контактлар киришидаги токни йўқолиши, микросхема чиқишларни
кузатишдаги ўзаро боғланиш, кўчайтириш коэффиценти, шу қаторда
мантиқий тугунларни текшириш жараёнини осонлаштиришда олинган
сигналлар кўрсаткичлари киради. Электрон
тугунларнинг параметрик
назорати платадаги электронларни тўғри уланганлигини текширишда,
яроқсиз элементларни локализациялашда, эксплуатация ва ишлаб чиқариш
талабларида плата сигналларини кириш ва чиқиш назоратида ишлатилади.
Платаларга ўрнатилган элементларни параметрик
назоратининг учта асосий
усули мавжуд:
-
функционал фойдаланиш усули;
-
икки қутблилар усули;
-
потенциал бўлиниш усули.
Тахлил шуни кўрсатадики, биринчи ва иккинчи усул схемадан
электрон элементларни уланиши билан боғлиқ, яъни ўз ўрнида электрон
тугунларга ишдан чиқиш сабабчиси бўлиши мумкин. Шу
билан бирга
хозирги вақтда уч параметрик усул элементлар орасидаги боғланишни
бузмасдан ўлчаш усули кенг тарқалмоқда. Бу усулнинг мазмуни шундаки,
унинг параметрларини ўлчашда икки қутбли элементлар билан боғлиқ
харакатни компенсацияловчи электрон потенциалларни қўллаш орқали кўп
қутбли схемаларни икки қутблига сунъий равишда ажратишдан иборатдир.
Параметрик назоратдан фарқли ўлароқ функционал назорат ўз ичига:
-
ишга яроқлилигини текшириш;
-
носозликни қидириш;
-
бузилишга йўл қўймаслик вазифаларини ўз ичига олади.
Функционал назорат усули тўртта асосий белги билан фарқланади:
-
кириш генерациялари таъсир усули;
105
-
чиқиш
генерациялари усули;
-
текширилаётган тизимлар чиқиш реакцияларини хақиқийси билан
солиштириш усули;
-
анализ ва диагноз қўйиш усули орқали.
Назорат саволлари:
1.
Техник эксплуатация тизими характеристикаси гурухлари ҳақида
гапиринг?
2.
Электрон назорат усуллари қандай гуруҳларга бўлинади?
3.
Параметрик ва функционал назорат усуллари ва улар ўртасидаги
фарқли жиҳатлар ҳақида сўзлаб беринг?
Адабиетлар:
1.
Р.Х. Джураев, Ш.Ю. Джаббаров «Ҳужжатли электралоқа
тизимлари ва тармоқлари» Ўқув қўлланма. Тошкент. ТАТУ 2006 йил
2.
М.Н. Арипов. Проектирование и техническая эксплуатация сетей
передачи дискретных сообщений. Учебн. Пособие для вузов -
М.: Радио и связь, 1998 год.
Do'stlaringiz bilan baham: