Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети алоқа қурилмаларининг электр таъминоти кафедраси



Download 3,96 Mb.
bet21/97
Sana24.02.2022
Hajmi3,96 Mb.
#237780
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97
Bog'liq
Infokom maruzalar

Уч фазали трансформаторлар

Кўпинча уч фазали ток энергиясини юкламага узатиш керак бўлади. Бундай узатишни учта бир хил бир фазали трансформатор ёки битта уч фазали трансформатор орқали амалга ошириш мумкин. Одатда уч фазали трансформаторлар стерженли тарзда, яъни ярмо орқали боғланган учта стерженлардан иборат бўлади (3.12−расм).


Ҳар бир стерженга бир фазанинг ҳар иккала бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар ўралади. Бирламчи чўлғамларни А-Х, В-У, С-Z, иккиламчи чўлғамларни эса мос равишда а-х, в-у, с-z белгилаш қабул қилинган [1,5,12].
Бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар кўпинча юлдуз ёки учбурчак схемада уланади. Юлдуз схемада уланишда хар бир фазанинг бошланиши уч фазали тармоқ манбаига ёки юкламага, охирлари (х, у, z) эса нолинчи ўтказгич чиқариладиган умумий нуқтага уланади.

3.12−расм. Уч фазали трансформаторнинг схемаси


Учбурчак схемада уланишда биринчи фазанинг охири, иккинчи фазанинг бошланиши билан, иккинчи фазанинг охири учинчи фазанинг бошланиши билан, учинчи фазанинг охири эса биринчи фазанинг боши билан уланади (3.13−расм).

3.13−расм. Чўлғамларни юлдуз ва учбурчак схемаларида уланиши чизмаси


Бир фазанинг бошланиши ва иккинчи фазанинг охирининг уланиш нуқтасига уч фазали тармоққа уланади. Уч фазали икки чўлғамли трансформаторлар учун чўлғамларнинг Y/Y-, Y-/∆, Y/∆, ∆/Y- гуруҳли уланишлари қабул қилинган. Суръатдаги белги бирламчи чўлғамга, маҳраждаги белги эса иккиламчи чўлғамга тегишли бўлади. Агар чўлғам чиқарилган нолинчи нуқтага эга бўлса белгилашларда Y- каби кўрсатилади. Параллел ишлашга уланиш учун трансформаторлар 0 дан 11 гача бўлган гуруҳларга бирлаштирилади, уларни Y/Y–0 (12), Y/∆-11 (3 ёки 7) тарзда белгиланади.


Уч фазали трансформаторнинг гуруҳи бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар уланиш схемаларига, уларнинг ўралиш йўналишларига ва учларининг белгиланишига боғлиқ бўлади. Бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар чизиқли ЭЮКлари векторлари орасида бирлиги 30о га тенг бўлган бурчак силжиши бор. Бу силжиш ўралиш йўналишига ва чўлғамларнинг уланиш схемасига боғлиқ бўлади.

3.14–расм. Y/Y уланишда трансформатор гуруҳини аниқлаш чизмаси


3.15–расм. Иккиламчи чўлғам фазалари алмаштирилганда Y/Y уланишдаги трансформатор гуруҳини аниқлаш чизмаси


Бурчак силжишини аниқлаш учун соат милидан фойдаланилади, бунда ҳар бир сон бошқасига нисбатан 30ога сурилган. Агар трансформатор Y/Y бўлса бунда бир хил номдаги бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар стерженда жойлашади ва бир хил йўналишда ўралади, бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар кучланишлари векторлари йўналиш бўйича мос тушади, яъни уларнинг сурилиши 0 га ёки 12 га тенг бўлади, у ҳолда Y/Y–0 гуруҳни оламиз. Агар иккиламчи чўлғамда фазалар ўрнини алмаштирсак, бир хил номдаги чизиқли кучланишлар векторлари орасида (А-Х, а-х) 120о бурчакка сурилиш вужудга келади (соат мили 4 ни кўрсатади), яъни Y/Y–4 гуруҳдаги трансформаторни оламиз (3.14 ва 3.15-расмлар).


Трансформаторнинг 3 фазали чўлғамлари Y/Y схемада уланганида исталган жуфт гуруҳни олиш мумкин. Трансформаторнинг чўлғамлари Y/∆, ∆/Y схемаларда уланганида эса исталган тоқ гуруҳларни, яъни 1,3,…,11 гуруҳларни олиш мумкин. Y/Y-0, Y/∆-11, Y/∆-11 гуруҳлар стандарт гуруҳлар ҳисобланади, А фаза сариқ, В фаза яшил ва С фаза қизил ранга бўялади.
Фазалар сонини ўзгартирадиган трансформаторлар

Баъзи бир ҳолларда (МТ схемаларида, кабель магистралларида, тўғрилагичларда ва бошқаларда) уч фазали ўзгарувчан ток тармоғини бошқа сонли фазалар тармоққа ўзгартириш керак бўлади [11,12].


У ч фазали тармоқни олти фазали симметрик тармоққа ўзгартирувчи трансформаторни кўриб чиқамиз (3.16–расм). Бунинг учун оддий уч фазали трансформаторда иккита иккиталик (а, в, с ва а', b', c',) ўрамли, лекин ўралиш йўналишлари қарама-қарши бўлган чўлғамлар қилинади. Барча чўлғамлар “Y” схемада уланади. Иккиламчи а, в, с чўлғамларда бирламчи чўлғамлар ЭЮКлари фазасига мос тушадиган, а', b', c' чўлғамларда эса, бирламчи чўлғамлар ЭЮКлари фазасига қарама–қарши бўлган ЭЮКлар индукцияланади. Агар иккиламчи чўлғамлар нолинчи нуқталарини бирлаштирсак, иккиламчи занжирда симметрик фазали схема ҳосил бўлади.

3.16–расм. Уч фазали тармоқни олти фазали тармоққа айлантирувчи схема



Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish