Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

Биринчиданўтган уч ярим йиллик муддат мобайнида давлатлар коалицияси ёки 
айрим давлатларнинг ўз ҳудудида алоҳида мунтазам равишда амалга ошириб келган 
ҳарбий ва ноҳарбий чора-тадбирларига қарамай толибонлар ва ал-қоидачилар раҳбарлари 
Мулла Омар, Усома Бин Лоден ва уларнинг яқин сафдошлари ҳамон ҳибсга 
олинмаганлиги, турли давлатларда улар томонидан содир этилаётган террорчилик 
актлари оқибатида бегуноҳ кишиларнинг ўлимига сабаб бўлаяпти. Афғонистонда ҳукумат 
аъзолари, давлат идоралари ва уларнинг ходимларига қарши ҳужумлар уюштирилаяпти. 
Хамид Карзай ҳукумати ўз қарорларини амалга оширишда ҳар хил тўсиқларга дуч 
келаяпти; 
Иккинчидан, Афғонистонни қайта тиклаш бўйича сиёсий, этник ва диний 
гуруҳлар раҳбарлари ўртасида келишилган аҳдлашув принципларини бузиш ҳоллари 
ҳам юз бермоқда.
Учинчидан, Афғонистон давлат чегаралари тўлиқ назоратга олинмаган, хусусан 
Покистон билан чегарадош 
TOF
ли ҳудудларда нотинчлик ҳукм сурмоқда ва бу муаммони 
ҳал қилишда асосий омил ҳисобланган афғон миллий армияси ва полициясини 
шакллантириш жараёни эса катта қийинчиликлар билан амалга оширилмоқда. 
Тўртинчидан, жаҳон ҳамжамиятининг ёрдами ва Афғонистон ҳукуматининг 
олиб бораётган доимий курашига қарамай мамлакатда гиёҳванд ўсимликларни 
етиштириш, қайта ишлаш ва чет элларга етказишнинг махфий йўллари ва усуллари 
ҳамон мавжуд. 
Бешинчидан, мамлакат адлия тизими бугунги талаб даражасида шаклланмаган. 
Лекин шунга қарамасдан, ўтган уч ярим йил давомида Афғонстонда тикланиш ва 
янги ҳаёт учун кураш жараёни изчил давом этаётганлиги қувонарлидир. 
Бундай хулосага келишни асословчи далиллар етарли. Булар: а)Афғонистонда 
амалга оширилаётган сиёсий реформа, қайта тиклаш ва миллий бирдамлик дастурлари; 


97 
б) мазкур дастурларни амалга ошириш учун донор давлатларнинг Токио 
конференциясида 4,8 млрд АҚШ доллари ҳажмидаги маблағнинг ажратилиши; в) БМТ 
байроғи остида АҚШ бошлиқ аксарият давлатлар коалицияси кучларининг Афғонистон 
ҳудудида тартиб ўрнатиш учун олиб бораётган ҳаракатлари; г) турли давлатларнинг 
Афғонистон ҳукумати билан биргаликда тикланиш жараёнида фаол қатнашувининг 
ҳажми ва ҳоказо. 
Қайд қилиш лозимки, толибонлар режими қулатилгач, кун тартибида мамлакат 
ичида тартибни сақлаш, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, давлат бошқаруви, алоқа, 
транспорт, энергетика, таълим, тиббий ёрдам тизимларини тиклаш, қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш каби долзарб масалалар турар эди. 
Хонавайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни, иқтисод ва хўжаликни афғон халқи ўз 
кучи билан тиклаши эҳтимолдан узоқ эди. Шу сабабли жаҳон ҳамжамияти, биринчи 
навбатда, қўшни давлатлар афғон халқига, Президент Хамид Карзай бошлиқ ҳукуматга ўз 
ёрдам қўлларини чўздилар. 
Ушбу ўринда қайд қилиш лозимки, донор давлатларнинг Токиода ташкил этган 
Афғонистонга ёрдам жамғармасини Жаҳон Банки томонидан бошқариш йўлга қўйилди. 
Терроризмга қарши курашда асосий ролни ўйнаган АҚШ маъмурияти қуйидаги 
вазифаларни ўз зиммасига олди: а) пойтахт Қобул шаҳри, унда жойлашган ҳукумат 
хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, давлатнинг муҳим вилоятларида тартиб сақлашни 
ташкил этиш; б) Афғонистон давлатчилиги рамзларидан бири бўлмиш миллий армияни 
тузиш, тарбиялаш ва ўқитиш; в) вилоятларнинг аксариятида сақланиб қолган экстремист 
гуруҳларни тугатиш ва бир вақтнинг ўзида Афғонистон маҳаллий давлат органлари билан 
ҳамкорлик қилиш мақсадида Муваққат тикланиш гуруҳларини (Provincial Reconstruction 
Teams-PRT
) жойлаштириш. Бу гуруҳларнинг ҳар бири АҚШ ҳарбий кучлари, Халқаро 
ривожланиш агентлиги (USAID), Давлат департаменти ва коалицияга кирган давлатлар 
намояндаларидан таркиб топган. 
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, айрим америкалик сиёсатшунос олимларнинг 
тасдиқлашича, АҚШ маъмурияти Афғонистонни қайта тиклаш жараёнида II жаҳон 
урушидан сўнг Европада, хусусан, мағлубиятга учраган Германия ва Японияда 
қўлланган, тажрибадан ўтган тактикани қўлламоқда. Бу тактика асосида бир мақсад 
йўлида бирлашиб ҳамкорлик қилиш ва давлатларни демократия принциплари асосида 
янгитдан қуриш эвазига маблағ билан таъминлаш ётади. Президент Жорж Буш ўзининг 
сайловолди чиқишлари ва кейинги баёнотларида Усома Бин Лоден ва унинг 
ҳамроҳларини қидириб топиш ва Афғонистонда тиклаш ишларини охирига етказишни 
таъкидлаб ўтди. 


98 
Ҳамиша афғон халқига дўст бўлиб келган Ҳиндистон халқи ҳам сезиларли ёрдам 
беряпти: 170 миллион. АҚШ доллари ҳажмида маблағ, 300 та автобус, 3 та самолёт, 1 
миллион тонна ғалла ажратди, Қобул шаҳрида И.Ганди номида шифохона очди, юзлаб 
афғон ёшларининг Ҳиндистоннинг етакчи ўқув юртларида ўқишлари учун стипендиялар 
белгилади ва айни пайтда давлат бошқарув ходимларини ўқитиш, малакасини оширишда 
ҳамкорлик қилмоқда. Афғонистон ташқи савдосини ривожлантириш мақсадида Эрон 
билан биргаликда Эрон порти Чахбахарни Афғонистон чегараси билан боғловчи йўлни 
қуришда фаол иш олиб бормоқда. 
Қўшни Эрон давлати ҳам Афғонистонга ҳар томонлама кўмак бермоқда: Токио 
донор давлатлар конференциясида Афғонистонни тиклаш фондига 560 млн. АҚШ 
доллари ҳажмида маблағ қўшди, чегарадош вилоятларига электр энергияси, табиий газ 
етказиб бермоқда, 2000 афғон ёшларининг Эрон олий ўқув юртларида ўқиши учун 
стипендия ажратди. Афғонистоннинг денгиз орқали савдо алоқаларини 
ривожлантиришни кўзда тутган ҳолда ўзининг Чаҳбаҳар денгиз портини 
замонавийлаштирмоқда, унга келадиган йўлларни юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, 
Ҳиндистон ва Афғонистон билан биргаликда қурмоқда. 
Германия ички тартиб ва хавфсизликни таъминлашда асосий роль ўйновчи янги 
полиция қисмларини тайёрлашни ўз зиммасига олган. 
Россия, Япония, Хитой, Европа Иттифоқи давлатлари, Туркия, араб давлатлари ва 
Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари эса Афғонистонга ҳам молиявий, ҳам техникавий
ҳам гуманитар ёрдам кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларига тўхталар эканмиз, шуни қайд қилиш 
лозимки, икки давлат қадимдан бир-бирига қўшни, ерлари бир-бирига туташган, бир 
дарёдан сув ичиб келган. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бир неча бор учрашувлар 
бўлиб ўтди. Дўстона ва амалий муносабатлар ўрнатилди. Бир қатор муҳим ҳужжатлар 
имзоланди. Қобул ва Тошкентда дипломатик ваколатхоналар фаолият кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон ҳам Толибонлар режими ва Ал-Қоида террористик ташкилотига қарши 
давлатлар коалицияси тарафида туриб курашда қатнашди. Энди эса Афғонистонни қайта 
тиклаш жараёнида фаол қатнашмоқда. Ўзбекистонлик мутахассислар вайрон бўлган ўндан 
ортиқ кўприкларни таъмирлаб, йўлларни эксплуатация қилишга лойиқ ҳолатга 
келтирмоқдалар. Афғонистоннинг шимолий вилоятларига электр энергияси етказиб 
бермоқда. Ўзбекистон автомобиллари, қурилиш материаллари ва бошқа товарлари 
Афғонистон бозоридан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Кўп афғон ёшлари Ўзбекистоннинг 
турли олий ўқув юртларида ўқимоқдалар. Эрон, Афғонистон билан тузилган шартномага 
биноан, ўзбекистонлик мутахассислар Термиз шаҳрини Эроннинг Чахбахар порти билан 


99 
Ҳирот шаҳри орқали боғловчи янги автомобиль йўлини қуришда қатн ашадилар. 
Келажакда шу йўлга параллел равишда темир йўл қурилиши ҳам мўлжалланган. 
Юқорида келтирилган мулоҳазаларга хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 
аксарият давлатлар кўп азоб-уқубат чеккан, лекин мағрур афғон халқига ўз ҳаётини 
янгилаш, барқарор тараққиёт йўлига тушиб олиши ва тинчликсевар давлатлар қаторидан 
ўрин эгаллашида баҳоли қудрат кўмаклашишга тайёр эканлигини изҳор этмоқда ва 
ўзларининг амалий ҳаракатлари билан бу хоҳишларини тасдиқламоқда. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish