Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

 
3. 
Ўзбекистоннинг Тинч океани минтақасидаги бошқа давлатлар билан 
муносабатлари 
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири - Тинч 
океани ҳавзаси мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ва ривожлантиришга 
қаратилган. Бу мамлакатлар ўртасида айниқса Корея Республикаси билан алоқа ўрнатиш 
алоҳида аҳамиятга эга. 1992 йил март ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 
дипломатик алоқа ўрнатилди. 1992 йил 19 июнда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 
Жанубий Корея Республикасига давлат ташрифи билан борди. Мазкур декларация икки 
мамлакат ўртасидаги иқтисодий, савдо, маданий-техникавий алоқаларга асос солди. 
Ташриф чоғидаЎзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги давлатлараро муносабатлар 
ва ҳамкорлик асослари тўғрисида Декларация имзоланган бўлиб, савдо-иқтисодий 
айирбошлаш ҳақидa, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга маблағ сарфлайдиган 
Жанубий Корея ишбилармонларига бериладиган кафолатлар ҳақида битимлар тузилди. 
Маданият, маориф, оммавий ахборот, саёҳат, спорт соҳаларида баҳамжиҳат ҳамкорлик 
қилишнинг узоқ муддатга мўлжалланган режалари белгилаб олинди. Жанубий Кореядаги 
ДЭУ Корпорацияси раҳбарияти билан Асакада автомобиль заводи қуришга келишилди. 
1992-
1996 йилларда «ЎзДЭУавто» Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшмa автомобиль 
заводини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари амалга оширилди. Завод 1996 йил 25 март 
куни автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаб юборди.
Корея Республикаси президенти Но Му Хённинг таклифига биноан 2006 йилнинг 
28-30-
март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Корея 
Республикасига давлат ташрифини амалга оширди. Мазкур ташриф Ўзбекистоннинг 
геосиёсий имкониятларини ошириш билан бир қаторда, мамлакатимизга бевосита сармоя 
жалб қилиш нуқтаи-назаридан ҳам аҳамиятлидир. Айнан ана шу ташриф мобайнида икки 
мамлакат раҳбарлари турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги 15 
ҳужжатга имзо чекдилар. Келишувлар асосида Корея Республикасидан Ўзбекистонга 1 
миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этилиши кўзда тутилган. 
Бу рақамлар Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатида Корея 
Республикаси беқиёс ўрин тутганлигидан далолат беради. Маълумки, Ўзбекистон ҳам 
Корея Республикасининг меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлиб, бу Ўзбекистон 
Республикасининг Корея меҳнат бозоридаги сармоясини сифат жиҳатдан юксалтириш, 
мамлакатга тайёр маҳсулот экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади.


129 
Ўзбекистоннинг Тинч океани ҳавзаси мамлакатларидан Малайзия ва Индонезия 
билан ўзаро алоқалари ўрнатилди. Бу борада Ўзбекистон Президенти И.Каримов бошлиқ 
давлат делегациясининг 1992 йил июнь ойидаги Малайзия ва Индонезияга сафари муҳим 
аҳамиятга эгадир. Сафар кунларида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида иқтисодий ва 
техникавий ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва 
Индонезия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшмa ахборот, икки 
томонлама муносабатлар бўйича қўшмa баёнот, иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик 
тўғрисида битим имзоланди.
1995 йил 8-10 апрель кунлари Индонезия Республикаси Президенти Сухарто 
расмий ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Музокаралар ниҳоясида Ўзбекистон 
Президенти И.Каримов ва Индонезия Президенти Сухарто Ўзбекистон Республикаси 
билан Индонезия Республикаси ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорлик тамойиллари 
тўғрисидаги қўшма баённомани имзоладилар. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 
сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги меморандум ҳамда икки мамлакат пойтахтлари 
оралиғида самолётлар қатновини йўлга қўйиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 
имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Осиё ва Океания минтақасидаги Вьетнам 
Социалистик Республикаси, Таиланд, Австралия ва бошқа мамлакатлар билан сиёсий-
дипломатик алоқалари йўлга қўйилди, улар ўртасида иқтисодий ва маданий ҳамкорлик 
ривожланиб бормоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикаси билан ҳамкорлик
алоқаларини йўлга қўйганига ҳам 10 йилдан ошди. Гарчи бу мамлакат билан Ўзбекистон 
ўртасидаги муносабатлар қандайдир аниқ шаклланган геосиёсий мазмунга эга бўлмаса-да, 
Сингапурнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги иқтисодий мавқеи ва ўзи кичик ҳудудга эга 
бўлишига қарамасдан сўнгги 20 йил ичида эришган ютуқлари нуқтаи-назаридан қараганда
бу мамлакат билан алоқаларни ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканлигини намоён 
этади.
2007 йилнинг 27 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Сингапур 
Президенти Селлапан Рам Натаннинг таклифига биноан мазкур мамлакатга давлат 
ташрифини амалга оширди. Ўзбекистон томонидан Сингапурнинг иқтисодий 
имкониятлари юқори баҳоланди ва Президентнинг бу мамлакатга ташрифи айнан ана 
шундай амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш 
керакки, 2006 йил маълумотларига кўра икки мамлакат ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш 
ҳажми 110 миллион АҚШ долларига етган. 2007 йилга келиб Ўзбекистонда Сингапур 
сармояси билан ишлаётган қўшма корхоналар сони 12 тага етган. Бу ҳамкорлик йилдан-


130 
йилга мустаҳкамланиб бориши ҳар икки мамлакат манфаатларига тўла мос келади. 
Мамлакатимиз раҳбарининг бу мамлакатга қилган ташрифи муносабатларнинг янада 
ривожлантиришга, бу мамлакат сармоясининг Ўзбекистонга кириб келишини 
кучайтиришга қаратилган.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish