Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

2. Ўзбекистон-Япония муносабатлари 


125 
Ўзбекистон Шарқнинг энг ривожланган мамлакати бўлган Япония билан ҳам 
ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда. 1994 йил 16-19 май кунлари Ўзбекистон 
давлат делегацияси расмий ташриф билан Японияда бўлди. Сафар пайтида Ўзбекистон 
билан Япония ўртасида муносабатларнинг асосий тамойиллари ҳақида қўшма баёнот, 
ташқи ишлар бўйича муносабатлар ҳақида ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон делегацияси 
машҳур Панасоник концернида бўлди ва унинг раҳбарияти билан Ўзбекистонда шўъба 
очишга келишилди. Республикамиз шаҳарларида Панасоник маҳсулотларини сотиш йўлга 
қўйилди.
Ўзбекистонда Япониянинг дунёга машҳур "Мицуи ва КО ЛТД", "Мицубиси 
корпорейшн", "Сумитото корпорейшн", "Томен корпорейшн", "Чори" каби 
компанияларининг доимий ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Улар билан 
Ўзбекистон ташқи иқтисодий вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар 
имзоланган. Япония ҳукумати Кўкдумалоқ нефть-газ конденсати конини ўзлаштиришда, 
Бухорода нефтни қайта ишлаш заводини қуришда, Фарғонада нефтни қайта ишлаш 
заводини таъмирлашда, телеалоқа тармоқларини таъмирлашда ўз сармоялари билан 
қатнашмоқда. Фақат 1994 йилда 40 нафардан ортиқ ёшлар Японияда малака ошириб 
қайтдилар.
Ўзбекистон - Япония ҳамкорлигининг молиявий-иқтисодий томони республика 
иқтисодини ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнайди. Ўз навбатида Япония томони 
Ўзбекистонга Марказий Осиёда асосий геосиёсий ҳолатга ҳамда Япония учун катта 
аҳамиятга эга бўлган мамлакат сифатида қарамоқда. 
2002 йилнинг июль ойида Президент Ислом Каримовнинг Японияга қилган 
ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканлигини 
намойиш этди. 
Ташриф натижасида ўзбек-япон муносабатлари сифат жиҳатдан янги даражага 
кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Япония билан муносабатларига стратегик шериклик мақоми 
берилган эди. Бундай мақом Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан 
муносабатларининг муҳимлик даражасига кўра энг юқоридир. 
Шундай қилиб, ўтган давр мобайнида, асосан иқтисодий ва маданий алоқаларни 
ривожлантиришдан иборат бўлган Ўзбекистон – Япония ҳамкорлиги шаклан янгалана 
бошлади. Ўзбекистон – Япония иккитомонлама муносабатларида уларнинг сиёсий 
таркибини тўлдириш бўйича аниқ тенденция пайдо бўлди. Ўзбекистон – Япония икки 
томонлама муносабатларида иқтисодий оғиш сиёсий ҳамкорлик томонга йўналтирила 
бошланди. Ушбу бурилиш Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Япония Бош вазири 
Дзюничиро Коидзуми томонидан имзоланган Япония ва Ўзбекистон Республикаси 


126 
ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма Баёнотда ўз 
тасдиғини топди. 
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида меъёрий-ҳуқуқий базани 
мустаҳкамлашга кўмаклашувчи бир қатор ҳужжатлар (жами 14 та) имзоланди. Юқорида 
таъкидланган ҳужжатлардан ташқари «Ўзбекистон Республикаси ва Япония иқтисодий 
ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга 
кўмаклашиш тўғрисида қўшма баёнот»ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Иккала томон ҳам 
халқаро антитеррористик коалиция фаолиятидаги бир-бирининг фаол иштирокини юқори 
баҳолайди. Ўзбекистон Япониянинг Осиёдаги каби, бутун дунёда хавфсизликни 
таъминлашда янада фаолроқ роль ўйнашга интилишини, ўз навбатида Япония томони ҳам 
Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муқим шериги деб ҳисоблайди ва минтақада ядро 
қуролидан холи ҳудуд яратишга ва халқаро терроризмга қарши курашишга оид 
Ўзбекистон ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон ва Япония БМТ 
ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. 
Бизнинг мамлакатимиз Японияни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо сифатида 
қабул қилиш ташаббусини илгари сурган ва шу позицияни қаттиқ ҳимоя қилади. 
Ўзбекистон Афғонистонни иқтисодий қайта тиклашга масалаларига бағишланган Токио 
анжумани ишида фаол иштирок этди. 
Афғонистонда иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш 
учун Ўзбекистон инфратузилмаси ва ресурс салоҳиятидан фойдаланишга Япония 
томонидан қизиқиш билдирилди. 
Япония ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига ва 
Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўзининг молиявий ёрдам ҳажмини 
кенгайтирмоқда. 
Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш учун Бош вазир Дж.Коидзумининг 
2002 йил апрель ойида Боаода (ХХР) ўтказилган Осиё Форумида илгари сурган Шарқий 
Осиёдаги иқтисодий ҳамкорлик жараёнларига Марказий Осиё минтақасини жалб қилиш 
тўғрисидаги ташаббуси муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Уни амалга ошириш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш 
учун 2002 йилнинг июль ойида Япония ҳукумати Ўзбекистонга ва Марказий Осиёнинг 
бошқа мамлакатларига «Ипак йўли энергетик миссиясини» юборди. Мазкур 
ташаббуснинг акценти энергетика соҳасидаги ҳамкорликка қаратилади. Иқтисодиётдан 
ташқари, Япония Ўзбекистон билан маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан ҳам 
манфаатдордир. 


127 
2006 йилнинг кузида Япония Бош вазири Дж. Коидзумининг Ўзбекистонга 
ташрифи бу мамлакатнинг Марказий Осиё минтақасига, жумладан, Ўзбекистонга бўлган 
қизиқишини яна бир бор ифодалаб берди. Япония Ўзбекистонга 10дан ортиқ турли 
дастурлар доирасига кўмак бермоқда. Жумладан, Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир 
йўлининг қурилишида Япония 150 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган 
ҳолда амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Ўзбекистон - Япония муносабатларининг геосиёсий жиҳатлари борасида шуни 
алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 
доимий аъзолигига номзод сифатида илгари сурди ва доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда. 
Япония эса ўз навбатида Ўзбекистон раҳбарияти, ҳукумати ва миллий давлатчилигига 
юксак даражада ҳурмат кўрсатган давлатлардан бири ҳисобланади. 2005 йил Андижон 
воқеаларидан кейин Ўзбекистонга қарши бошланган ахборот хуружи даврида 
Ўзбекистонга қарши амалга оширилган бўҳтонларга қўшилмади. Аксинча, Япония 
БМТнинг 3 Қўмитасига раислик қилган 2005 йилда, Қўмитанинг навбатдаги 
мажлисларидан бирига айнан Ўзбекистон масаласини кун тартибига қўйишдан бош 
тортди ва Ўзбекистонда рўй берган 13 май воқеаларида мамлакат ҳукуматининг айби 
йўқлигини, бу воқеа ташқаридан атайлаб уюштирилган хуруж эканлигини чуқур англаб 
етганлигини намоён этди.
Бугунги кунда Ўзбекистон - Япония муносабатлари янги босқичга 
кўтарилаётганлигини таъкидлаш мумкин. 2007 йил апрель ойининг сўнгги кунларида 
Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Акира Амарини бошчилигидаги йирик 
саноатчи ва тижоратчилардан иборат делегациянинг Ўзбекистонда бўлиши икки мамлакат 
ўртасида амалий ишлар ривож топаётганлигидан далолат беради.
Япониянинг Марказий Осиёда геосиёсий манфаатлари мавжуд. Аммо кунчиқар 
мамлакатнинг манфаатлари минтақада тинчлик ва ҳамкорликнинг бузилишига 
йўналтирилмаган. Япония бу минтақадаги барча республикаларнинг миллий давлатчилик 
анъаналари, давлатчилик тузумини қўллаб-қувватлайди. Шу нуқти-назардан Япониянинг 
Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатлари иқтисодий мазмунда эканлиги маълум 
бўлади. Ўзбекистонга яхши маълумки, Қозоғистон Япониянинг Марказий Осиёдаги 
асосий иқтисодий шериги ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам Япон сармоясини ўз 
иқтисодиётига жалб этишдан жуда манфаатдор. Шу нуқтаи-назардан Акира Амарини 
бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи иқтисодий ҳамкорликни 
ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.


128 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish