222. Станциядан перегонда бир пайтда ишлаш учун ягона поезд таркибида жўнатилган хўжалик поездлари, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ишлар раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ перегонда ажратилиши ёки бирлаштирилиши мумкин.
Бундай поездларда махсус ўзи юрар ҳаракат таркибининг мумкин бўлган таркиби ва жойлаштирилиш тартиби ишлар раҳбари томонидан йўл ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Йўриқномага мувофиқ белгиланади.
Станциядан бир неча хўжалик поездлари бирлаштирилиб, перегонда ишлаш учун жўнатилганда, раҳбарнинг кўрсатмасига мувофиқ ҳар поезд машинистига диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкадаги алоҳида рухсатнома (ДУ-64 шаклидаги бланк) ҳар бир хўжалик поездига алоҳида номер берилиши билан тақдим этилиши лозим.
223. Перегонда ёки станциялар ҳудудида ишлар бажарилган пайтда хўжалик поездлари, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ишлар раҳбари ёки унинг ваколатини олган ходим томонидан кузатиб борилиши шарт.
ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғининг кўрсатмасига биноан зарур ҳолларда хўжалик поездларига бош кондукторлар тайинланиши мумкин.
224. Ишлар бажарилиши учун поездлар ҳаракатида белгиланган танаффуснинг тугаш вақтига келиб ишлар тўлиқ якунланиши, иншоот ва қурилмалар поездларнинг бехатар ҳаракатини таъминлайдиган ҳолатга келтирилиши ҳамда зарур бўлса, тезликни камайтириш сигналлари ва тегишли сигнал белгилари қолдирилиб, ўзга тўхташ сигналлари олиниши лозим.
225. Перегондан хўжалик поездлари поезд диспетчери билан аввалдан мувофиқлаштирилган ишлар раҳбарининг кўрсатмасига биноан жўнатилади.
Хўжалик поездларининг перегондан қайтишининг режалаштирилган тартибини поезд диспетчери перегонни чегараловчи станциялар навбатчиларига маълум қилади.
Хўжалик поездлари, ўзи юрар ҳаракат таркибининг иши якунланганидан сўнг ишлар раҳбари шахсан ёки қўл остидаги ходимлардан бири орқали иш участкасининг бутун ҳудуди бўйлаб йўлни ёки таъмирланаётган қурилмаларни кўрикдан ўтказиши, нормал ҳаракатга тўсқинлик қилувчи аниқланган камчиликларни дарҳол бартараф этилишини таъминлаши, шунингдек, юклар белгиланган габаритлар чегарасидан чиқмаганлигини текшириб кўриши шарт.
226. Автоблокировка билан жиҳозланган икки йўллик перегонларда хўжалик поездлари ишлар якунланганидан сўнг станцияга тўғри йўлдан жўнатилса, уларнинг ҳаракати машинистларда диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкдаги рухсатнома (ДУ-64 шаклидаги бланк) мавжудлигидан катъий назар белгиланган тезликда автоблокировка сигналлари бўйича амалга оширилади.
Бошқа ҳолатларда перегондан ишлаб қайтаётган хўжалик поездларининг (биринчисидан мустасно) тезлиги 20 км/соат дан ошмаслиги, улар орасидаги масофа эса камида 1 км бўлиши лозим.
227. Перегон (йўл) поезд диспетчерининг буйруғига кўра, ишларни қайси ташкилот бажарганидан қатъий назар, йўл дистанцияси бошлиғи ёки унинг ваколатини олган (лавозими йўл устасидан паст бўлмаган) ходимдан (ёзма шаклда, телефон ёки радио алоқа орқали), йўл ёки сунъий иншоотларда ишлар якунланганлиги, перегонда хўжалик поездлари, махсус ўзи юрар ҳаракат таркибининг йўқлиги (ёки улар икки йўллик перегонни тўғри йўлидан жўнатилганлиги), шунингдек, поездларнинг хавфсиз ҳаракатига бошқа тўсиқлар йўклиги тўғрисида хабарнома олинганидан сўнг, ишларни қайси корхона бажарганидан қатъий назар, очилади. Хабарнома поезд диспетчерига бевосита ёки яқин станциянинг навбатчиси орқали етказилади. Телефон ёки радио алоқа орқали олинган хабарномани поезд диспетчери диспетчерлик фармойишлари журналига ёзиб қўяди.
Мавжуд сигнализация ва алоқа ёки электр таъминоти (агар уларнинг иши бузилган бўлса) қурилмаларининг иши СЦБ ва алоқа катта электрмеханиги ёки энергодиспетчердан тегишли хабарнома олинганидан сўнг тикланади.
228. Автоблокировка билан жиҳозланган икки йўллик перегонларда таъмир ва қурилиш ишлари якунланганлиги, поездлар ҳаракатига тўсиқ йўқлиги, автоблокировканинг созлиги ва иш жойидан барча хўжалик поездлари (махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби) тўғри йўлдан жўнатилганлиги хақида хабар олинганидан сўнг, барча хўжалик поездлари (махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби) қўшни станцияга етиб келишини кутмасдан, поезд диспетчерига перегонни автоблокировка бўйича поездлар ҳаракати учун очишга рухсат этилади.
229. Перегонда ишни якунлаб кетма-кет қайтаётган хўжалик поездлари ва ўзи юрар ҳаракат таркибини станциянинг битта йўлига ёки ҳаракат таркиби эгаллаган бошқа йўлнинг бўш участкасига қабул қилишга рухсат этилади. Бунда перегондан қайтаётган поездлар станция йўлининг бўш участкасига кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида ушбу Йўриқноманинг 265 бандида белгиланган тартибда киритилади.
Поездни станцияга киритишда машинист ўта эҳтиёткор бўлиши ва ҳаракатга тўсиқ учраган ҳолда дарҳол тўхташга тайёр бўлиши лозим.
230. Икки ва кўп йўллик перегонларда йўллардан бири таъмир ишлари учун ёпилганда қолган битта йўл бўйлаб, ўтказиш қобилияти самаралироқ фойдаланиш учун зарур чораларни (бирлаштирилган поездларни ўтказиш, поездларни вақтни тақсимлаш усули билан ҳаракатланиши, вақтинчалик автоблокировка қурилмаларини қўллаш, вақтинчалик постларни очиш ва ҳ.з.) амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда поездларнинг ҳаракатланиш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.
231. Хусусиятларига кўра йўлни ёпилишини талаб этмайдиган йўл, иншоот ва қурилмаларни таъмирлаш ишлари, одатда, поездлар ўтадиган вақт оралиқларида бажарилади. Бундай ишлар пайтида хавфсизликни таъминлаш тартиби ДАТК нинг йўриқномаларида белгиланади.
232. Иншоот ва қурилмаларни таъмирлаш ишлари олиб борилмаётган ёки ишларнинг хусусияти перегон (йўл) ни ёпилишини талаб этмайдиган перегонлар (перегонларнинг йўллари) га хўжалик поездлари поезд диспетчерининг оғзаки кўрсатмасига биноан жўнатилади.
Ушбу поездлар перегонга тегишли сигнализация ва алоқа воситалари учун кўзда тутилган рухсатномалар бўйича жўнатилади.
Ишлар раҳбари ва машинистга поезднинг станцияга келиш (қайтиш) вақти тўғрисида огоҳлантириш тақдим этилади. Перегонни огоҳлантиришда қайд этилган вақтдан ортиқ муддатга банд этиш тақиқланади.
Хўжалик поезди перегондан чиқишидан аввал ишлар раҳбари поездларнинг нормал ҳаракати учун тўсиқ йўқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
233. Икки ёки кўп йўллик перегонларнинг йўлларидан бирида, шунингдек, станциянинг қабул қилиш-жўнатиш ёки асосий йўлларида махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ишлаганда қўшни йўл, йўл ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Йўриқномада кўрсатилган ҳолат ва тартибда тўсилади. Ушбу йўлдан ҳаракатланадиган поездларга ишлар раҳбарининг буюртмасига мувофиқ огоҳлантиришлар тақдим этилади.
234. Икки ёки кўп йўллик участкаларда, шунингдек, станциянинг қабул қилиш-жўнатиш ёки асосий йўлларида вагон туридаги қор тозалагич ёки струглар, балластер, путеукладчик, кўтарма кран, шағал тозаловчи ва бошқа машиналар ишлаганда қўшни йўлдан ўтадиган noeзд машинистларига қуйидаги мазмунда огоҳлантиришлар тақдим этилади: