«Фалон ишларни амалга ошириш мақсадида __________ перегоннинг _____ йўли ____ соат ____ минутдан бошлаб ҳаракат учун ёпилади, ёпиқ перегонга ишлар раҳбари ____________ (лавозим ва фамилияси кўрсатилади) нинг буюртмасига биноан жўнатиладиган №№ ______ хўжалик поездлари бундан мустасно».
«____ км да тўхтаб қолган № ____ поездга ёрдам кўрсатиш учун _____ перегоннинг _____ йўли ____ соат _____минутдан бошлаб барча поездлар ҳаракати учун ёпилади, тўхтаб қолган поездни чиқариш учун _______________ станциясидан жўнатиладиган ёрдамчи локомотив бундан мустасно» ёки «тўхтаб қолган поездни суриб, сўнг ______________ станциясига қайтадиган ёрдамчи локомотив бундан мустасно».
«____ км да тиклаш ишларини бажариш учун __________ перегоннинг ____ йўли _____ соат ____ минутдан бошлаб барча поездлар ҳаракати учун ёпилади, тиклаш поездлари бундан мустасно».
Икки ва кўп йўллик перегонларда йўллардан бири ёпиқ бўлганда, қолган йўл бўйлаб тўғри йўлда, икки томонлама автоблокировкада эса ҳар иккала йўналишда жўнатиладиган поездлар учун мавжуд сигнализация ва алоқа воситалари сақланиб қолинади. Қолган йўл бўйлаб поездларни нотўғри йўналишда (икки томонлама автоблокировка бўлмаса) жўнатиш зарурлигида ушбу йўлдаги мавжуд сигнализация ва алоқа воситалари ёпилади ҳамда поездлар ҳаракати телефон алоқа воситалари орқали қуйидаги шаклдаги буйруқ узатилиб ўрнатилади:
«_______ перегоннинг йўлида ____ соат ____ минутдан бошлаб блокировка иши тўхтатилади ва поездлар ҳаракати телефон алоқаси орқали бир йўллик ҳаракат қоидаларига асосан ўрнатилади».
Поездлар ҳолатига боғлиқ равишда қолган йўл бўйлаб поездлар ҳаракатини телефон алоқаси орқали ўрнатиш хақидаги буйруқ йўл ёпилиши тўғрисидаги буйруқ билан бирлаштирилиши мумкин.
283. Ёпилаётган перегонни чегараловчи станциялардан бири бошқа йўналиш поезд диспетчери тасарруфида бўлса, йўлни ёпиш хақидаги буйруқ шу поезд диспетчери билан мувофиқлаштирилади ва унга нусхаси узатилади.
284. Перегон ёки алоҳида йўлни ёпиш тўғрисидаги буйруқни узатишдан олдин поезд диспетчери перегонни чегараловчи станциялар навбатчиларини шахсан чақириб, уларни перегон ёпилаётганлиги хақида огоҳлантириши, ишлар раҳбарининг фамилияси ва лавозимини, қолаётган йўл бўйлаб поездларнинг мўлжалланаётган ўтказиш тартибини ва бошқа зарур маълумотларни айтиши шарт.
285. Перегон ёки йўл поезд диспетчери томонидан ушбу Йўриқномада кўзда тутилган тартибда, пайдо бўлган тўсиқлар бартараф этилгани, ишлар якунлангани ва перегон бўшатилгани хақида хабарнома олинганидан сўнг очилади.
Поезд диспетчери диспетчерлик фармойишлари журналига олинган хабарноманинг келиб тушган вақти, йўллаган шахснинг лавозими ва фамилиясини кўрсатиб ёзиб қуйиши шарт. Ишлар якуланганлиги ва поездлар ҳаракатланиши мумкинлиги хақидаги ёзма хабарнома ёки телефонограмма диспетчерлик фармойишлари журнали билан бирга сақланиши лозим.
286. Перегон ёки йўлни очилиши хақидаги буйруқни поезд диспетчери перегонни чегараловчи станцияларга ва перегонда мавжуд йўл постларига қуйидаги шаклда узатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |